4th Lecture: Translation Types (Uzbek)

Document Details

Uploaded by Deleted User

Tags

uzbek translation translation theory types of translation language studies

Summary

This Uzbek language document details various types of translations, outlining characteristics, examples and key differences between simultaneous and consecutive translation. It discusses the specific requirements for translators and offers examples from a range of texts emphasizing translation techniques.

Full Transcript

ТЎРТИНЧИ МАЪРУЗА МАВЗУ: ТАРЖИМА ТУРЛАРИ. Юқоридаги мулоҳазаларимизда, умуман «таржима» нима? Уни қандай тушунамиз? Таржимашунослик фанининг вужудга келиши, унинг адабиѐтшунослик ва тилшунослик фанлари билан боғлиқ бўлиши ўрганилди. Таржиманинг назарий аспектда ўрганилиши...

ТЎРТИНЧИ МАЪРУЗА МАВЗУ: ТАРЖИМА ТУРЛАРИ. Юқоридаги мулоҳазаларимизда, умуман «таржима» нима? Уни қандай тушунамиз? Таржимашунослик фанининг вужудга келиши, унинг адабиѐтшунослик ва тилшунослик фанлари билан боғлиқ бўлиши ўрганилди. Таржиманинг назарий аспектда ўрганилиши уни турларга бўлиб ўрганишни тақозо этади. Энди кўриладиган масала таржима турлари тўғрисидадир. Маълумки, ҳар қандай тил оғзаки ва ѐзма нутқда ифодаланади. 1. Оғзаки таржима.(Оғзаки матнни оғзаки таржима қилиш) Бунда иккита тил оғзаки нутқ формасида ишлатилади. Мазкур таржиманинг икки хил кўриниши мавжуд. 1. Синхрон таржима (бир вақтда қилинадиган таржима). 2.Кетма-кет қилинадиган изчил таржима. Оғзаки таржимада таржимон айтилаѐтган нутқ мазмунини тез ўқиб олиши, олдиндан тайѐрланиб тез таҳлил қилиш кўникмасини ва тўхтамай таржима қилиш усулларини ишлаб чиққан бўлиши керак. Оғзаки таржима жараѐнида таржимон таржима қилаѐтган матнни тузатиш ѐки қайтадан таққослаш имкониятига эга эмас. Оғзаки таржиманинг характерли хусусияти шундаки, таржимон матнни аввало акустик формада, яъни эшитиб ва оғзаки формада эшитганларини таржима қилади. Оғзаки таржиманинг иккинчи асосий характерли хусусияти унинг ўзига хос нутққа эга бўлишидир. Айрим ҳолларда шундай вазиятлар бўлиб қоладики, таржимон нотиқдан гапда қачон эга ва кесимни айтишини кутиб, кейин таржима қилишга киришади. Масалан, француз ва инглиз тилларида қуйидагича схемада бўлиши шарт: SPO Субъект – предикат – объект. Ўзбек тилида эса: SOP Субъект – объект – предикат. Шу боис, ўзбек тилидан инглиз тилига ѐки француз тилига таржима қилишда, ўзбек тилида предикатнинг айтилишини кутиш лозим бўлади. Мисол: Минглаб кишилар нейтрон бомбасига қарши уюштирилган митингда қатнашдилар. Thousands of people participated in the meeting of againest N-bombs. Синхрон таржима – бу таржиманинг шундай туридирки, бунда таржимон сўзловчининг нутқини эшитиб, шу заҳотиѐқ икки-уч дақиқада таржима қилиши керак. Қоидага мувофиқ синхрон таржима техник воситаларни қўллаш йўли билан амалга ошади. Бунда сўзловчининг нутқи махсус кабинада ўтирган таржимонга «эшитгичлар» орқали етказилади ва таржимоннинг микрофонга берган таржимаси тингловчиларга етказилади. Синхрон таржима жараѐнида таржимон жуда катта руҳий ва жисмоний машаққатни бошдан кечиради. Синхрон таржима жараѐни – ўта мураккаб жараѐн ҳисобланади. Таржимон сўзловчи нутқи тезлик даражасидан орқада 20 қолмасдан таржима қилиши зарур. Шунинг учун, синхрон таржимонлар 20- 30 дақиқа мобайнида ишлайдилар, синхрон таржима бораѐтган пайтда таржимонлар ўрин алмашадилар. Синхрон таржиманинг яна бир тури борки, бунда таржимон Рецептор ѐнида туриб ѐки ўтириб паст овозда (шивирлаб) нотиқнинг нутқини таржима қилади. Бунда Рецептор таржимани бевосита ѐки эшитгич орқали қабул қилади. Кетма-кет қилинадиган изчил таржимада таржимон сўзловчи нутқини тугатгандан сўнг ѐки нутқнинг қандайдир бир қисмини тугатгандан кейин таржимасини бошлайди. Таржиманинг бу турида таржимон сўзловчи нутқидаги асосий бўғинларни илғаб олиши, агар нутқ узунроқ бўлса, бунда таржимон унинг энг муҳим жойларини ѐза бориши керак, бу эса таржимонга эшитган матнини эсга келтиришни таъминлайди. Кетма-кет қилинадиган изчил таржима таржимоннинг фикрлаш қобилиятига ва эсда сақлаш қобилиятига боғлиқ. Француз таржима назариясининг асосчиси Эдмон Кари ўзининг «La traduction dans le monde» китобида француз дипломати Андре Франсуа Понсенинг «Миллатлар Иттифоқида» 2,5 соат давом этган нутқининг кетма-кет қилинган изчил таржимаси хусусида гапиради. Кетма- кет қилинадиган изчил таржима Жан Эрбер, Роббер Конфино, ака-ука Каминкер, Жорж Матъе номлар билан бевосита боғлиқ. Антуан Веллемана Женева университети қошида таржимонлар мактабига асос солганлардан бири ҳисобланади. Ғарбда бу мактаб ўз мавқеига эга эди. Оғзаки таржиманинг яна бир ўзига хос хусусияти шундаки, ѐзма матнни оғзаки таржима қилишда матн мазмунини тез ўқиб олиш, олдиндан тайѐрланиб тез таҳлил қилиш кўникмасига эга бўлиб, тўхталмай таржима қилиш усулларининг ишлаб чиқилиши назарда тутилади. 1800 босма белгидан иборат матнни 10 дақиқа ичида таржима қилиш керак бўлади. Бу турдаги таржима «at sight» таржима дейилади. Ёзма таржима. Таржиманинг бу кўринишида таржимон қўлида аслият матни бўлиб, таржима жараѐнида унга бир неча маротаба мурожаат этиши мумкин. Таржимасини қайта кўриб чиқиб, аслият билан солиштириш имкониятига эга бўлади. Таржима жараѐнида мутахассислардан маслаҳат олиши мукин. Бу эса таржиманинг ҳар томонлама мукаммал чиқишига ѐрдам беради. Аммо оғзаки таржимада – бу имкониятлар бўлмайди. Ёзма таржимани оғзаки таржималардан фарқлайдиган факторлардан бири бу – вақтдир. Оғзаки таржимада таржимон нутқининг бир қатор характерли хусусиятлари бор. Синхрон таржимада таржимон нутқи баланд ва тез темпда олиб борилади. Мазкур таржимада сўзларнинг сони таржима қилинаѐтган нутқ ҳажмига боғлиқ. Кетма-кет қилинадиган изчил таржимада нутқ темпи пасаяди, чунки таржимон қўлѐзмасига эътибор бериши ва аслиятда айтилган фикрни тушуниб тингловчига етказиши лозим. Оғзаки таржима назариясида таржимонларга қуйидаги талаблар қўйилган, уларга таржимонлар албатта амал қилишлари шарт. 1. Аниқ талаффуз қилиш. 2. Нутқнинг бир хил ритмлилигига эътибор бериш. 21 3. Жумлада маъно жиҳатдан ўзаро боғланишга эътибор бериш. Оғзаки таржиманинг асосий характерли хусусияти – унга ѐзма таржимага қарама-қарши ўлароқ махсус таржима деб қараш керак. Оғзаки таржима назарияси билан шуғулланувчи мутахассислар таржиманинг бу кўринишида ҳам сон, ҳам сифат жиҳатдан характерли хусусиятларни кўрсатиб ўтадилар. Ёзма ва оғзаки таржималар бир-биридан алоқада бўлувчиларнинг иштироки билан ҳам характерланади. Масалан: Ёзма таржимада таржима жараѐни «коммуникант» сиз, яъни сўзловчи билан ўзаро алоқасиз тарзда ўтади. Таржимоннинг диққат марказида таржима қиладиган матн туради. Таржимонга фақат таржима тугатилгандан сўнг баҳо берилади. Оғзаки таржимада таржимон коммуникант билан контактда бўлади. Таржимон сўзловчининг нутқи қандай бўлишидан қатъий назар, уни таржима қилиши керак. Шунинг учун таржимон билан сўзловчининг ўртасида ўзаро бир-бирини тушуниш ѐтади. Таржимашунос олим А.Ф.Федоров ѐзма таржиманинг қуйидаги кўринишларини кўрсатиб ўтади. 1. Газета хабарлари, расмий ҳужжат ва махсус илмий матнларнинг таржимаси. 2. Оммавий – сиѐсий адабиѐт, публицистика (ижтимоий-сиѐсий масалаларга оид адабиѐт ва нотиқлик нутқини таржима қилиш). 3. Бадиий асар таржимаси. Оғзаки таржиманинг яна қуйидаги кўринишлари мавжуд. Булар қуйидагилар: А) Ёзма матнни оғзаки таржима қилиш. Бунда чет тили ѐзма равишда ишлатилган бўлиб, таржима тили оғзаки формада ишлатилади. Таржимон аслият матнини аввал ичида ўқиб ѐки абзац билан ўқиб, кейин таржима қилади. Б) Оғзаки матнни – ѐзма равишда таржима қилиш. Чет тили оғзаки нутқда ишлатилиши ва уни ѐзма равишда таржима қилиши керак. Таржиманинг бу тури амалиѐтда жуда кам ишлатилади. Оғзаки айтилган сўзларни стенография ѐрдамида ѐзиб олиниб (яъни шартли белгилар асосида ѐзиш) кейин стенографик матн таржима қилинади. Бунда оғзаки – ѐзма таржиманинг алоҳида кўриниши ҳисобланади: Масалан: □- ер юзи, дунѐ; земный шар, мир. x- инсоният; человечество. !- қомус, закон, конституция. °°°- бойлик, капитал; капитал, богатство. ”- буйруқ, қарор; приказ, постановление. (Р.К.Минъяр Белоручев Пособие по устному переводу. М., 1969. стр.184-189.) Чет тили фанларини ўрганишда дарсларда қўлланиладиган диктант таржималар ҳам бор, бу қуйидагича амалга ошади. 22 Чет тили ўқитувчиси секинлик билан айтган диктантни ўқувчилар она тилига таржима қилишлари керак. Юқорида кўрсатиб ўтилган таржима турларининг қуйидаги схемада тасвирини берамиз: Чет тили --------1-------она тили Ёзма ------------2--------ѐзма Оғзаки-----------3 -------оғзаки Матннинг жанр хусусиятларига кўра таржимаси: Газета – ахборот, ҳужжатлар, сиѐсий ижтимоий адабиѐтларни таржима қилишнинг ўзига хос хусусиятлари. Сиѐсий – ижтимоий соҳага оид материалларни таржима қилишда ишлатиладиган лексик бирликларни 2 та асосий гуруҳга ажратишимиз мумкин. 1 – гуруҳга кирувчи мавзу мазмунига доир бўлади. 2 – гуруҳни ташкил этувчи сўзлар умумий ишлатиладиган сўзлар бўлиб, улар турли хил мавзуларда ишлатилади. - А delegation of American businessmen arrived in Tashkent yesterday for talks with Uzbek trade organizations. Hier, la délégation des biznessmens américains est arriveé àTashkent pour des pourparlers commerciaux avec des organizations ouz beks. Вчера в Ташкент для переговоров с узбекскими торговыми организациями прибыла делегация представителей американских деловых кругов. - Ўзбекистондаги савдо ташкилотлари билан музокаралар олиб бориш учун Америка ишбилармонлари доирасидан иборат бўлган делегация кеча Тошкентга ташриф буюрди. Сиѐсий-ижтимоий ҳужжатларни таржима қилишда сўзнинг аҳамияти жуда каттадир. Бунда таржима эквивалентлари муҳим роль ўйнайди. Доимий эквивалентли сўзлар: Жаҳон Касаба Союзлари Федерацияси. Всемирная Федерация Профсоюзов. La Fédération Syndicale Mondiale. Organization of Trade Union Federation. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти. (Б.М.Т.) Organization des Nations Unies (O.N.U.) United Nations Organizations. (U.N.O.) Доимий эквивалентли сўзларга – реалиялар (хос сўзлар), газета тилига оид турли хил фразеологик бирликлар киради. 2) Иккинчи ҳолатда таржимон олдида энг қийин масала туради. Бу ҳам бўлса, жуда кўп эквивалентлардан текстга монанд муқобил вариант топиш лозим. 3) Учинчи ҳолатда таржимоннинг ўзи эквивалент топиши лозим. 23 Бундай ҳолатда у неологизмларга, реалияларга (луғатларда кўп қайд этилмаган сўзларга) мурожаат этади. Масалан: «clanique» - сўзининг ўзаги «clan» «қабила» маъносини беради. «Ique» суффикси нисбий сифат ясашда қўлланилади. «clanique» сўзини «қабилага оид» деб таржима қилиш мақсадга мувофиқдир. Газета – ахборот, сиѐсий-ижтимоий ҳужжатларни таржима қилишда сўзларнинг кўп маънолилиги катта аҳамиятга эга. Энг аввал сўзнинг контекстдаги маъносини тўғри таржима қилиш керак. Масалан «engager» феъли асосий маъноси «жалб қилмоқ»дан ташқари «тортмоқ, гирифтор қилмоқ» каби кўчма маъноларда ҳам ишлатилади. 1. Il engage son ami dans une mauvaise affaire. 2. Il m‟a fallu plus d‟un effort pour engager mon ami dans cette entreprise. 1. У дўстини ѐмон ишга тортди. 2. Дўстимни бу идорага жалб қилмоқ учун менга катта куч керак бўлди. Инглиз тилида ҳам «engage» сўзи бир неча маънода ишлатилади, унинг қандай маънода ишлатилганини матн белгилайди. Масалан: He is engaged in research work. У тадқиқот ишлари билан банд. She is engaged. У унаштирилган. She engaged my atlention. У менинг диққатимни ўзига жалб этди. 24 Маъруза матни бўйича саволлар. 1. Оғзаки таржима ва унинг ўзига хос хусусиятлари нималардан иборат? 2. Оғзаки таржима жараѐнида таржимонларга қўйиладиган талаблар нималардан иборат? 3. Синхрон таржима нима? 4. Кетма-кет изчил таржима жараѐнини тушунтиринг. 5. Ёзма таржиманинг ўзига хос хусусиятлари нималардан иборат? 6. Ёзма таржиманинг кўринишлари тўғрисида гапиринг. 7. Газета хабарлари, расмий ҳужжат ва махсус илмий матнларнинг таржимаси тўғрисида фикрингизни баѐн этинг. 8. Матнни махсус белгилар (символлар) асосида ѐзиш деганда нимани тушунасиз? Маърузага тегишли бўлган таянч сўз ва бирикмалар. Оғзаки таржима, синхрон таржима, кетма-кет қилинадиган изчил таржима, коммуникант, нутқ темпи, нутқнинг бир хил ритмлилиги, нотиқ нутқи, шартли белгилар (стенография). Адабиѐтлар. 1. А.В.Федоров. Введение в теорию перевода. – М., Литературы на иностранных языках, 1958. 2. Минъяр-Белоручев Р.К. Пособие по устному переводу. – М., Высшая школа, 1969. 3. Чернов Г.В. Основы синхронного перевода. – М., 1987. 4. Саломов Ғ. Таржима назариясига кириш. – Тошкент; Ўқитувчи, 1978. 5. Саломов Ғ. Таржима назарияси асослари. – Тошкент; Ўқитувчи, 1983. 6. Комиссаров В.Н. Теория перевода. – М., Высшая школа, 1990. 7. Оmon Muminov. A guide to simultaneous translation. – Тошкент, 2005. 8. Ахманова О.С. Словарь лингвистических терминов. – М., 1996. 25

Use Quizgecko on...
Browser
Browser