Translation Concepts PDF

Summary

This document provides a deep summary of translation concepts. It discusses different approaches to translation, including literal translations, and explains the importance of maintaining meaning and context.

Full Transcript

ТАРЖИМА ТЎҒРИСИДА АСОСИЙ КОНЦЕПЦИЯЛАР Таржима хусусида гап борар экан, бир тилдан бошқа тилга алоҳида сўзларни, сўз бирикмаларини, бутун бир асарни таржима қилиш назарда тутилади. Таржима бир-бирига оилавий жиҳатдан яқин тиллардан ѐки тамоман бошқа- бошқа оилага мансуб бўлган тиллардан амалга оширил...

ТАРЖИМА ТЎҒРИСИДА АСОСИЙ КОНЦЕПЦИЯЛАР Таржима хусусида гап борар экан, бир тилдан бошқа тилга алоҳида сўзларни, сўз бирикмаларини, бутун бир асарни таржима қилиш назарда тутилади. Таржима бир-бирига оилавий жиҳатдан яқин тиллардан ѐки тамоман бошқа- бошқа оилага мансуб бўлган тиллардан амалга оширилади. Таржима тенг маънолилик (муқобиллик) ни тақозо қилади, бошқача қилиб айтганда, амалга оширилган таржима аслиятга мазмун жиҳатдан мувофиқ бўлиши лозим. by Happiness Таржимада Тенг Маънолилик Таржиманинг тенг маънолилик ѐки аслиятга мувофиқлик тушунчаси ҳақида ҳар хил қарашлар мавжуд. Қуйида уларнинг айримлари билан танишамиз: Шаклан мувофиқлик тушунчаси. Таржима тарихи таржиманинг тенг маънолиликка асосланганлигини аллақачон тасдиқлаган. 60-йилларгача таржимада тенг маънолилик муаммоси ҳақида баѐн қилинган қарашларни қуйидагича изоҳлаш мумкин: Аслиятдаги ҳамма нарсани сўзма-сўз, ҳарфма-ҳарф ўгириш шарт деган фикр ҳукмрон эди. Иложи борича аслият матнини шаклан ўгириш талаб этиларди. Аслиятнинг фақат тўғридан-тўғри қайта яратиб бўлмайдиган жойларигина ўзгартирилар, алмаштирилар ѐки бўлмаса матндан тушириб қолдирилар эди. 1 Сўзма-сўз Таржима Диний «муққадас» китобларни таржима қилишга тўғри келганда, уларни «оллоҳнинг сўзлари» деб аниқ ва сўзма-сўз таржима қилинар эди. Сўзма-сўз таржима китобхонни таржима асарини ўқишдан бездиради ва унда қизиқиш уйғотмайди. Таржима Тафаккурининг Услубий Ўзига Хослиги Маърузага тегишли бўлган таянч сўз ва бирикмалар. Концепция, шаклан мувофиқлик, мазмунан мувофиқлик, мукаммал, адекват, функционал тенг маънолилик, сўзма-сўз таржима, аслият, тил нормалари, таржима тафаккурининг услубий ўзига хослиги, асл нусхани тўлиқ акс эттириш, миллий-маданий тафовутлар. Шаклан Мувофиқлик 1 Аслиятдаги ҳамма нарсани сўзма-сўз, ҳарфма- ҳарф ўгириш шарт деган фикр ҳукмрон эди. Иложи борича аслият матнини шаклан ўгириш талаб этиларди. Мазмунан Мувофиқлик 2 Аслият матнининг барча муҳим элементларини таржима қилиш ва таржима қилинаѐтган тил нормаларига амал қилган ҳолда ўгириш. Мукаммал (Адекват) Таржима 3 Асл нусхани тўлиқ акс эттирувчи, унга мувофиқ ва у билан тенглашадиган таржима. Динамик (Функционал) Тенг 4 Маънолилик Асл нусха матнини ўқиган киши билан таржима матнини ўқиган кишининг таъсирланишларини таққослаш. Мазмунан Мувофиқлик Таржиманинг, ушбу йўналиши «ҳижжалаб», яъни сўзма-сўз таржима қилиш усулига қарши бўлган эди. Ушбу йўналиш тарафдорлари қуйидаги икки талабга риоя қилган ҳолда таржимани амалга оширганлар. 1. Аслият матнининг барча муҳим элементларини таржима қилиш. 2. Таржима қилинаѐтган тил нормаларига амал қилган ҳолда ўгириш. Шу икки ҳолатга амал қилиб таржима қилинса, мазмунга мувофиқлик, яъни таржима матнининг икки муҳим хусусияти – шакл ва мазмун мувофиқликка эришиш мумкин, деган хулоса қилинар эди. Мазмунан Мувофиқликнинг Мазмунан Мувофиқликнинг Афзалликлари Камчиликлари Мазмунан мувофиқлик концепцияси таржима Аммо мазмунан мувофиқлик тушунчасини тафаккури тараққиѐтида олға босилган қадам назарий жиҳатдан мукаммал деб бўлмайди. эди. Унинг қоидаларига амал қилган ҳолда Асл нусханинг мазмуни берилса-ю, унинг амалга оширилган таржималар анча мазмунли экспрессивлиги ва услубий ўзига хослиги бўлиб китобхонларни ўзига жалб қилган эди. таржима тилида ўз аксини топмаса, уни мукаммал таржима дейиш мумкинми? Албатта, йўқ. Мукаммал (Адекват) Таржима Адекват таржима тушунчасининг муаллифлари бўлган А.В.Федоров ва Я.И.Рецкер таржимани аниқ ҳикоя қилиб бериш деб тушунмасликка даъват этадилар. Таржима ҳам, ҳикоя қилиб бериш ҳам, агар улар юқори савияда амалга оширилган бўлса, таржима қилинган тил норма қоидаларига мувофиқдир. А.В.Федоров ва Я.И.Рецкернинг фикрича, мукаммал таржима деганда асл нусхани тўлиқ акс эттирувчи, унга мувофиқ ва у билан тенглашадиган таржима – адекват таржимадир. Ўзбек тилида Француз тилида Инглиз тилида - Кўрпангга қараб оѐқ узат. - Il faut tailler la robe selon le - Cut your coat according drap. your cloth. - Темирни қизиғида бос. - Il faut battrе le fer pendant - Strike the while it is hot. Экв. qu‟il est chaud. (make hey white the sun shines) - Балиқ бошидан сасийди. - Le poisson commence - Fish begins to stink at the toujours à sentir par la tête. head. Динамик (Функционал) Тенг Маънолилик Таржимада функционал тенг маънолилик тушунчаси америкалик олим Юднин Найда томонидан киритилган. Одатда таржимада тенг маънолилик аслият матнини таржима билан қиѐслаш орқали аниқланади. Найда асл нусха матнини ўқиган киши билан таржима матнини ўқиган кишининг нечоғлик таъсирланганини таққослашни таклиф этади. Агар ўша таъсирланишлар ўзларининг умумий сифатлари билан бир-бирига муқобил бўлса, ўшанда матн таржимаси аслиятга муқобил саналади. 1 2 Асл Нусха Таржима Асл нусха матнини ўқиган кишининг Таржима матнини ўқиган кишининг таъсирланиши. таъсирланиши. Функционал Муқобиллик Шуни таъкидлаш керакки, таъсирланишлар муқобиллиги деганда этнолингвистик ва миллий маданий тафовутлар туфайли эришиб бўлмайдиган айнанлик эмас, балки ўхшашлик назарда тутилади. Ушбу концепция тушунчаси таржима муқобиллиги ҳақидаги барча нуқтаи назарлардан тубдан фарқ қилади. Таржима муқобиллиги бошқа барча тушунчалар доирасида асл нусха ва таржима матнини қиѐслаш йўли билан аниқланса, (функционал) муқобиллик ўша матнларни қабул қилувчиларнинг тилдан ташқари таъсирланишларини таққослаш йўли билан аниқланади. Афзалликлари Функционал муқобиллик тушунчасининг афзаллиги шундаки, у таржима муқобиллигини истаган ўзаро фикр алмашув нуқтаи назаридан аниқлайди. Вазифаси Таржима назарияси – амалий фан бўлиб, унинг вазифаси амалиѐтда тадбиқ этиладиган таржима муқобиллигининг айрим мезонларини, унга эришиш йўлларини кўрсатишдан иборатдир. Маъруза Матнига Тегишли Саволлар Маъруза матни бўйича саволлар. 1. «Концепция» нима? 2. Шаклан мувофиқлик тушунчаси тўғрисида фикрингизни баѐн этинг. 3. Мазмунан мувофиқлик деганда нимани тушунасиз? 4. Мукаммал (адекват) таржима деганда нимани тушунасиз? 5. Динамик (функционал) тенг маънолилик тушунчаси тўғрисида фикрингизни баѐн этинг. Адабиѐтлар 1. А.В.Федоров. Введение в теорию перевода. –М., Высшая школа, 1957. 2. А.В.Федоров. Основы общей теории перевода. –М., Высшая школа, 1983. 3. В.Н.Комиссаров. Теория перевода. –М., Высшая школа, 1990. 4. Я.И.Рецкер. Теория перевода и переводческая практика. –М., 1974. 5. Ғ.Саломов. Таржима назариясига кириш. –Тошкент, 1978. 6. Ғ.Саломов. Таржима назарияси асослари.-Тошкент, 1983.

Use Quizgecko on...
Browser
Browser