Translation Concepts (2. Maruza) PDF

Summary

This document discusses the concept of translation, highlighting different types like literary, technical, and legal translations. It also explains translation techniques and challenges, stressing the importance of cultural sensitivity and accuracy. The document also covers the role of technology in translation and ethical considerations. Keywords include translation, techniques and interpretation.

Full Transcript

Таржима Тўғрисида Асосий Концепциялар Таржима - бу тилдан тилга маънони етказиш санъати. Таржимон матннинг мазмунини бир тилдан бошқа тилга тўғри ва аниқ етказиши лозим. by Happiness Таржима Тури Таржима турлари кўп, масалан, адабий таржима, техник таржима, ҳуқуқий таржима, тиббий таржима ва бо...

Таржима Тўғрисида Асосий Концепциялар Таржима - бу тилдан тилга маънони етказиш санъати. Таржимон матннинг мазмунини бир тилдан бошқа тилга тўғри ва аниқ етказиши лозим. by Happiness Таржима Тури Таржима турлари кўп, масалан, адабий таржима, техник таржима, ҳуқуқий таржима, тиббий таржима ва бошқалар. Адабий Таржима Техник Таржима Шеърият, ҳикоялар ва романларни таржима Техникавий маълумотлар, кўрсатмалар ва қилиш. хужжатларни таржима қилиш. Ҳуқуқий Таржима Тиббий Таржима Қонунлар, шартномалар ва бошқа Тиббий маълумотлар, ташхислар ва ҳужжатларни таржима қилиш. рецептларни таржима қилиш. Таржима Усуллари Таржима усуллари матннинг турига ва мақсадига қараб фарқланади. 1 Тўғри Таржима Матнни сўзма-сўз таржима қилиш. 2 Эркин Таржима Матннинг маъносини етказиш учун бадиий ижодийлик билан таржима қилиш. 3 Мослаштирилган Таржима Матнни мақсадли аудиторияга мослаштириб таржима қилиш. 4 Локал Таржима Матнни маҳаллий маданият ва урф-одатларга мослаштириб таржима қилиш. Таржимадаги Қийинчиликлар Таржимада маънони аниқ етказиш ва тил хусусиятларини ҳисобга олиш муҳим. Маънонинг Ноаниқлиги Маданий Фарқлар Техник Жиҳатлар Бир тилдаги маъно бошқа Маданий фарқлар таржимада Техник таржимада тилда бошқача маънога эга маънони тушунишни мутахассисларнинг билими ва бўлиши мумкин. қийинлаштириши мумкин. тажрибаси зарур бўлади. Таржимадаги Этика Таржимонлар матнни тўғри ва ҳаққоний таржима қилишга масъул бўлишади. Хатолардан Сақланиш 1 Таржимада ҳеч қандай хато йўқлигини таъминлаш. Махфийликни Сақлаш 2 Таржима қилинган матннинг махфийлигини сақлаш. Ҳаққонийликни Сақлаш 3 Таржимада ҳаққонийликни сақлаш ва матннинг асл мазмунини бузмаслик. Таржимадаги Технологиялар Таржимадаги технологиялар, масалан, автоматик таржима тизимлари, таржимонларнинг ишини енгиллаштиришга ёрдам беради. Таржима Дастурлари Google Translate, DeepL Translator Таржима Хизматлари Proz, SDL Trados Таржима платформалари Memsource, SmartCAT Таржиманинг Аҳамияти Таржима жаҳондаги турли халқлар ўртасидаги мулоқотни таъминлашда муҳим роль ўйнайди. Мулоқотни Таъминлаш Турли маданиятлар ва тиллардаги одамлар ўртасидаги тушунишни яхшилаш. Ишбилармонликни Ривожлантириш Халқаро бизнес муносабатларини мустаҳкамлаш ва савдо- сотиқни ривожлантириш. Таълимни Ривожлантириш Турли тиллардаги адабиётларни таржима қилиш орқали билимни кенгайтириш. Маданиятларни Таништириш Турли маданиятларнинг адабиёти, санъати ва маданиятини таржима қилиш орқали таништириш. Таржимага Қизиқиш Таржимага қизиқиш ўсиб бораётганлиги сабабли, бу соҳа ривожланиб боравермоқда. Таржима Курслари 1 Таржима қобилиятини оширишга қаратилган курслар. 2 Таржима Марказлари Таржима хизматларини таклиф этадиган муассасалар. 3 Таржима Жамиятлари Таржимонларни бирлаштирувчи жамиятлар. Таржима Конференциялари 4 Таржима соҳасидаги янгиликларни муҳокама қиладиган тадбирлар. ТАРЖИМА ТЎҒРИСИДА АСОСИЙ КОНЦЕПЦИЯЛАР Таржима хусусида гап борар экан, бир тилдан бошқа тилга алоҳида сўзларни, сўз бирикмаларини, бутун бир асарни таржима қилиш назарда тутилади. Таржима бир-бирига оилавий жиҳатдан яқин тиллардан ѐки тамоман бошқа- бошқа оилага мансуб бўлган тиллардан амалга оширилади. Таржима тенг маънолилик (муқобиллик) ни тақозо қилади, бошқача қилиб айтганда, амалга оширилган таржима аслиятга мазмун жиҳатдан мувофиқ бўлиши лозим. by Happiness Таржимада Тенг Маънолилик Таржиманинг тенг маънолилик ѐки аслиятга мувофиқлик тушунчаси ҳақида ҳар хил қарашлар мавжуд. Қуйида уларнинг айримлари билан танишамиз: Шаклан мувофиқлик тушунчаси. Таржима тарихи таржиманинг тенг маънолиликка асосланганлигини аллақачон тасдиқлаган. 60-йилларгача таржимада тенг маънолилик муаммоси ҳақида баѐн қилинган қарашларни қуйидагича изоҳлаш мумкин: Аслиятдаги ҳамма нарсани сўзма-сўз, ҳарфма-ҳарф ўгириш шарт деган фикр ҳукмрон эди. Иложи борича аслият матнини шаклан ўгириш талаб этиларди. Аслиятнинг фақат тўғридан-тўғри қайта яратиб бўлмайдиган жойларигина ўзгартирилар, алмаштирилар ѐки бўлмаса матндан тушириб қолдирилар эди. 1 Сўзма-сўз Таржима Диний «муққадас» китобларни таржима қилишга тўғри келганда, уларни «оллоҳнинг сўзлари» деб аниқ ва сўзма-сўз таржима қилинар эди. Сўзма-сўз таржима китобхонни таржима асарини ўқишдан бездиради ва унда қизиқиш уйғотмайди. Таржима Тафаккурининг Услубий Ўзига Хослиги Маърузага тегишли бўлган таянч сўз ва бирикмалар. Концепция, шаклан мувофиқлик, мазмунан мувофиқлик, мукаммал, адекват, функционал тенг маънолилик, сўзма-сўз таржима, аслият, тил нормалари, таржима тафаккурининг услубий ўзига хослиги, асл нусхани тўлиқ акс эттириш, миллий-маданий тафовутлар. Шаклан Мувофиқлик 1 Аслиятдаги ҳамма нарсани сўзма-сўз, ҳарфма- ҳарф ўгириш шарт деган фикр ҳукмрон эди. Иложи борича аслият матнини шаклан ўгириш талаб этиларди. Мазмунан Мувофиқлик 2 Аслият матнининг барча муҳим элементларини таржима қилиш ва таржима қилинаѐтган тил нормаларига амал қилган ҳолда ўгириш. Мукаммал (Адекват) Таржима 3 Асл нусхани тўлиқ акс эттирувчи, унга мувофиқ ва у билан тенглашадиган таржима. Динамик (Функционал) Тенг 4 Маънолилик Асл нусха матнини ўқиган киши билан таржима матнини ўқиган кишининг таъсирланишларини таққослаш. Мазмунан Мувофиқлик Таржиманинг, ушбу йўналиши «ҳижжалаб», яъни сўзма-сўз таржима қилиш усулига қарши бўлган эди. Ушбу йўналиш тарафдорлари қуйидаги икки талабга риоя қилган ҳолда таржимани амалга оширганлар. 1. Аслият матнининг барча муҳим элементларини таржима қилиш. 2. Таржима қилинаѐтган тил нормаларига амал қилган ҳолда ўгириш. Шу икки ҳолатга амал қилиб таржима қилинса, мазмунга мувофиқлик, яъни таржима матнининг икки муҳим хусусияти – шакл ва мазмун мувофиқликка эришиш мумкин, деган хулоса қилинар эди. Мазмунан Мувофиқликнинг Мазмунан Мувофиқликнинг Афзалликлари Камчиликлари Мазмунан мувофиқлик концепцияси таржима Аммо мазмунан мувофиқлик тушунчасини тафаккури тараққиѐтида олға босилган қадам назарий жиҳатдан мукаммал деб бўлмайди. эди. Унинг қоидаларига амал қилган ҳолда Асл нусханинг мазмуни берилса-ю, унинг амалга оширилган таржималар анча мазмунли экспрессивлиги ва услубий ўзига хослиги бўлиб китобхонларни ўзига жалб қилган эди. таржима тилида ўз аксини топмаса, уни мукаммал таржима дейиш мумкинми? Албатта, йўқ. Мукаммал (Адекват) Таржима Адекват таржима тушунчасининг муаллифлари бўлган А.В.Федоров ва Я.И.Рецкер таржимани аниқ ҳикоя қилиб бериш деб тушунмасликка даъват этадилар. Таржима ҳам, ҳикоя қилиб бериш ҳам, агар улар юқори савияда амалга оширилган бўлса, таржима қилинган тил норма қоидаларига мувофиқдир. А.В.Федоров ва Я.И.Рецкернинг фикрича, мукаммал таржима деганда асл нусхани тўлиқ акс эттирувчи, унга мувофиқ ва у билан тенглашадиган таржима – адекват таржимадир. Ўзбек тилида Француз тилида Инглиз тилида - Кўрпангга қараб оѐқ узат. - Il faut tailler la robe selon le - Cut your coat according drap. your cloth. - Темирни қизиғида бос. - Il faut battrе le fer pendant - Strike the while it is hot. Экв. qu‟il est chaud. (make hey white the sun shines) - Балиқ бошидан сасийди. - Le poisson commence - Fish begins to stink at the toujours à sentir par la tête. head. Динамик (Функционал) Тенг Маънолилик Таржимада функционал тенг маънолилик тушунчаси америкалик олим Юднин Найда томонидан киритилган. Одатда таржимада тенг маънолилик аслият матнини таржима билан қиѐслаш орқали аниқланади. Найда асл нусха матнини ўқиган киши билан таржима матнини ўқиган кишининг нечоғлик таъсирланганини таққослашни таклиф этади. Агар ўша таъсирланишлар ўзларининг умумий сифатлари билан бир-бирига муқобил бўлса, ўшанда матн таржимаси аслиятга муқобил саналади. 1 2 Асл Нусха Таржима Асл нусха матнини ўқиган кишининг Таржима матнини ўқиган кишининг таъсирланиши. таъсирланиши. Функционал Муқобиллик Шуни таъкидлаш керакки, таъсирланишлар муқобиллиги деганда этнолингвистик ва миллий маданий тафовутлар туфайли эришиб бўлмайдиган айнанлик эмас, балки ўхшашлик назарда тутилади. Ушбу концепция тушунчаси таржима муқобиллиги ҳақидаги барча нуқтаи назарлардан тубдан фарқ қилади. Таржима муқобиллиги бошқа барча тушунчалар доирасида асл нусха ва таржима матнини қиѐслаш йўли билан аниқланса, (функционал) муқобиллик ўша матнларни қабул қилувчиларнинг тилдан ташқари таъсирланишларини таққослаш йўли билан аниқланади. Афзалликлари Функционал муқобиллик тушунчасининг афзаллиги шундаки, у таржима муқобиллигини истаган ўзаро фикр алмашув нуқтаи назаридан аниқлайди. Вазифаси Таржима назарияси – амалий фан бўлиб, унинг вазифаси амалиѐтда тадбиқ этиладиган таржима муқобиллигининг айрим мезонларини, унга эришиш йўлларини кўрсатишдан иборатдир. Маъруза Матнига Тегишли Саволлар Маъруза матни бўйича саволлар. 1. «Концепция» нима? 2. Шаклан мувофиқлик тушунчаси тўғрисида фикрингизни баѐн этинг. 3. Мазмунан мувофиқлик деганда нимани тушунасиз? 4. Мукаммал (адекват) таржима деганда нимани тушунасиз? 5. Динамик (функционал) тенг маънолилик тушунчаси тўғрисида фикрингизни баѐн этинг. Адабиѐтлар 1. А.В.Федоров. Введение в теорию перевода. –М., Высшая школа, 1957. 2. А.В.Федоров. Основы общей теории перевода. –М., Высшая школа, 1983. 3. В.Н.Комиссаров. Теория перевода. –М., Высшая школа, 1990. 4. Я.И.Рецкер. Теория перевода и переводческая практика. –М., 1974. 5. Ғ.Саломов. Таржима назариясига кириш. –Тошкент, 1978. 6. Ғ.Саломов. Таржима назарияси асослари.-Тошкент, 1983.

Use Quizgecko on...
Browser
Browser