Falasafa, mantiq, etika, estetika test PDF
Document Details
Uploaded by HonorableIron
Tags
Summary
This is a philosophy exam or test document, covering topics such as the roles of philosophy, characteristics of philosophical problems, the concepts of substance and worldviews. It also includes questions about philosophical figures and ideas.
Full Transcript
Фалсафа (этика, эстетика ва матиқ) фани 1. Фалсафа фанининг асосий вазифаси: а) инсон онгида соғлом ақлга мос дунёқарашни шакллантириш б) фалсафий қонунларни ҳаётга тадбиқ этиш с) ҳаёт қонуниятларини ўрганиш д) барчаси тўғри # 2. Фалсафа фанининг муаммолари, ўз хусусиятл...
Фалсафа (этика, эстетика ва матиқ) фани 1. Фалсафа фанининг асосий вазифаси: а) инсон онгида соғлом ақлга мос дунёқарашни шакллантириш б) фалсафий қонунларни ҳаётга тадбиқ этиш с) ҳаёт қонуниятларини ўрганиш д) барчаси тўғри # 2. Фалсафа фанининг муаммолари, ўз хусусиятларига кўра… а) умумий ва хусусий б) умумий ёки хусусий, азалий ёки ўткинчи # с) азалий ва ўткинчи д) барчаси тўғри 3. “Субстанция” қандай маънони билдиради а) ғоялар б) олам ва дунёдаги нарсаларнинг моҳияти тўғрисидаги фикр # с) фалсафий категория д) умуминсоний тамойиллар 4. Оламнинг асосида нима ётади, унинг моҳияти нимадан иборат, деган масалада қандай фалсафий қарашлар шаклланган а) милет, элей, софистика б) кубравия, яссавия, нақшбандия с) монизм, дуализм, плюрализм, материализм, идеализм # д) илмийлик, тарихийлик, мантиқийлик, ғоявийлик, мақсадлилик 5. “Гностиклар” деб кимларни айтамиз? а) оламни билиш мумкин деб ҳисоблайдиган файласуфларни # б) оламни билиш мумкин эмас деб ҳисоблайдиган файласуфларни с) ўз фалсафий мактабини яратган файласуфларни д) ўз фалсафий мактабини яратмаган файласуфларни 6. “Мен ҳеч нарсани билмаслигимни биламан”, деган машҳур ибора кимга тегишли а) Суқрот # б) Афлотун с) Фаробий д) Демокрит 7. “Дунёқараш” нима? а) инсоннинг теварак-атрофини қуршаб турган воқелик тўғрисидаги, оламнинг моҳияти, тузулиши, ўзининг ундаги ўрни ҳақидаги қарашлар, тасаввурлар, билимлар тизими # б) инсоннинг теварак-атрофини қуршаб турган воқелик тўғрисидаги, оламнинг моҳияти, тузулиши, ўзининг ундаги ўрни ҳақидаги қарашлар, тасаввурлар, билимлар тизими, ҳар бир кишининг дунёга нисбатан ўз қараши, ўзи ва ўзгалар, ҳаёт ва олам тўғрисидаги тасаввурлари, хулосалари, тасаввурлар, тушунчалар, қараш ва хулосалар муайян кишининг бошқа одамларга муносабати ва кундалик фаолиятининг мазмуни с) тасаввурлар, тушунчалар, қараш ва хулосалар муайян кишининг бошқа одамларга муносабати ва кундалик фаолиятининг мазмуни д) ҳар бир кишининг дунёга нисбатан ўз қараши, ўзи ва ўзгалар, ҳаёт ва олам тўғрисидаги тасаввурлари, хулосалари, тасаввурлар, тушунчалар, қараш ва хулосалар муайян кишининг бошқа одамларга муносабати ва кундалик фаолиятининг мазмуни 8. Фалсафанинг асосий йўналишлари қайси жавобда тўғри берилган? а) илмийлик, тарихийлик, мантиқийлик, ғоявийлик, мақсадлилик б) онтология, гносеология, аксиология, праксиология, методология, логика, этика, эстетика # с) милет, элей, софистика, вайшешика, ньяя д) монизм, дуализм, плюрализм, материализм, идеализм 9. Машҳур “Ҳиндистон” асарининг муаллифи ким ? а) Брахма б) Жавоҳарлал Неру с) Абу Райҳон Беруний # д) Арасту 10. Александр Македонскийнинг устози ким бўлган? а) Демокрит б) Арасту # с) Зенон д) Афлотун 11. Тасаввуфда қандай тариқат-сулуклари кенг тарқалган? а) монийлик, маздакийлик, сўфийлик б) усули ашъара, суннийлик, шиалик с) мазҳабчилик, мутазийлик, мотрудийлик д) расмиятчилик, ақидачилик, сўфизм # 12. “Шарқ Арастуси”, “Иккинчи устоз” унвонига муяссар бўлган йирик мутафаккир ва аллома номини аниқланг а) Улуғбек б) Беруний с) Амир Темур д) Фаробий # 13. Фалсафанинг борлиқ ҳақидаги таълимотни изоҳлайдиган қисми нима деб аталади? а) онтология # б) космогония с) космология д) субстанция 14. Борлиқдаги объектлар миқёси билан фарқ қилувчи учта миқёсий структура даражаларига ажралади, булар… а) фазо, вақт, ҳаракат б) микродунё, макродунё, мегадунё # с) онтология, гносеология, субстанция д) космология, космогония, космопология 15. Фалсафада “Биосфера” нима? а) ернинг ҳаёт тарқалмаган қисми б) инсон ақл-идрокининг оламга таъсир кўрсатиш чегараси с) ернинг ҳаёт тарқалган қисми # д) жонли ва жонсиз табиат тушунчалари 16. Фалсафада “Неосфера” нима? а) ернинг ҳаёт тарқалмаган қисми б) ернинг ҳаёт тарқалган қисми с) инсон ақл-идрокининг оламга таъсир кўрсатиш чегараси # д) жонли ва жонсиз табиат тушунчалари 17. Фалсафий қонунлар қайси жавобда тўғри берилган? а) метод, методология, диалектика, метафизика, софистика, эклектика, синергетика б) айният, қарама-қаршилик, миқдор ва сифат, сакраш, инкорни-инкор # с) илмий билиш, ҳиссий билиш, ақлий билиш, тафаккур, тил д) алоҳидалик, хусусийлик ва умумийлик, бутун ва қисм, зарурият ва тасодиф, имконият ва воқелик, мазмун ва шакл, миқдор ва сифат, моҳият ва ҳодиса, сабаб ва оқибат. 18. Диалектика фанига асос солган мутафаккир ким? а) Гегель # б) Беккон с) Гоббс д) Фейербах 19. Гегель таълимотидаги зиддиятлар нимада? а) мутлоқ ғоя ва табиат орасида # б) тафаккур ва онг орасида с) унинг системаси ва услуби орасида д) шакл ва мазмун орасида 20. XVII – XVIII аср Европа фалсафасининг йирик вакилларини аниқланг а) Фома Аквински, Нъютон, Галилей, Коперник б) Кант, Мах, Багданов, Герцен, Белинский с) Юм, Беркли, Шапенгауэр, Соловъев, Сен-Семон д) Бэккон, Локк, Декарт, Руссо, Ламетри # 21. Ўрта Осиё халқлари фалсафасининг сарчашмаларини аниқланг. а) қадимги оғзаки ижод # б) диний тасаввур с) ёзма ёдгорлик меросларимиз д) ҳадислар 22. Марказий Осиё халқларининг энг қадимги ёзма ёдгорликларини аниқланг. а) Инжил б) Ведалар с) Авесто # д) Қуръони Карим 23. Зардуштийлик таълимотининг негизида нима ётади? а) яхшилик ва ёмонлик ўртасидаги муросасиз курашни тан олиш ва яхшиликнинг ғалабасига ишониш # б) нариги дунё ғам-ғуссаси билан яшаш с) якка худонинг кароматини тан олиш д) инсонни қудратли куч эканлигини тан олиш 24. “Авесто” қаерда яратилган? а) Эрон б) Ироқ с) Озарбайжон д) Хоразм # 25. Эрамизнинг қайси асрида Ўрта Осиёга Ислом дини кириб келди? а) VI-VII асрларда б) V-VI асрларда с) IV – V асрларда д) VII-VIII асрларда # 26. Ислом динининг маркази қайси давлат? а) Саудия Арабистони # б) Араб амирлиги с) Эрон д) Миср 27. Сўфийлик таълимотининг Ўрта Осиёдаги энг йирик вакилларини аниқланг а) Фаробий, ал-Киндий, ал-Фарғоний б) Аҳмад Яссавий, Баҳоуддин Нақшбандий, Нажмиддин Кубро # с) Фузулий, Фирдавсий, Умар Хайём д) Навоий, Атойи, Саккокий 28. Фалсафий категориялар қайси жавобда тўғри берилган? а) метод, методология, диалектика, метафизика, софистика, эклектика, синергетика б) илмий билиш, ҳиссий билиш, ақлий билиш, тафаккур, тил с) айният, қарама-қаршилик, миқдор ва сифат, сакраш, инкорни-инкор д) алоҳидалик, хусусийлик ва умумийлик, бутун ва қисм, зарурият ва тасодиф, имконият ва воқелик, мазмун ва шакл, миқдор ва сифат, моҳият ва ҳодиса, сабаб ва оқибат # 29. Материянинг мавжудлиги нимада? а) доимо ҳаракатда бўлиши, макон ва замонда мавжуд бўлишида # б) дифузияга эгалигида с) элементар ҳамда заррачаларнинг ўзаро алоқасида д) унинг ташкил бўлиш даражасида 30. Материянинг ҳаракати деганда нимани тушунасиз? а) жисмнинг энергия қувватини енгиб ўтиши б) дунёдаги нарсаларнинг ҳар қандай ўзгариши # с) фазода жисмларнинг механик ўрин алмашиниши д) дунёдаги мавжуд нарсаларнинг ҳар қандай ўзаро алоқаси 31. Инъикос нима? а) моддий жисмларнинг ўзаро таъсири б) инсон рухиятининг алоҳида қобилияти с) борлиқнинг инсон онгидаги акси д) материянинг энг умумий хусусияти # 32. Онг деганда нимани тушунасиз? а) борликни акс эттиришнинг олий даражадаги шакли # б) миянинг ахборотлар йиғиш қобилияти с) моддий олам билан ўзаро таъсир қила билишнинг алоҳида усули д) рухий жараёнлар мажмуи 33. Диалектика нима? а) Мураккаб масалаларни тўғри ечиш услуби б) мунозара ва тортишув, яъни нотиқлик санъати с) қарама – қаршиликларни ҳал қилиш йўли д) ҳаракат, ўзгариш ва ривожланиш ҳақидаги таълимот # 34. Тараққиёт нима? а) дунёдаги жами ҳаракат ва ўзгаришлар б) маълум бир доира ичида юз берадиган чексиз ўзгаришлар с) моддий нарса ва ҳодисаларнинг пастдан юқорига қараб сифат жиҳатдан ўзгариши # д) тарихий ўтмишдан ҳозиргача бўлган барча ўзгариш ва воқеалар 35. Субстанция нима? а) дунёни билишнинг маълум бир босқичи б) табиатдаги доимий ва муҳим ўзгаришлар с) бир бутун дунё ҳақидаги умумий боғланишлар назариясини ишлаб чиқиш услуби д) муайян нарсалар, ҳодсалар, воқеалар ва жараёнларнинг хилма-хил кўринишлари ички бирлигини ифода этувчи ва улар орқали намоён бўлувчи моҳият # 36. “Онтология ” қандай таълимот? а) борлиқ ҳақидаги таълимот # б) инсон фаолияти тўғрисидаги таълимот с) табиат ҳақидаги таълимот д) жамият тузулиши ҳақидаги таълимот 37. “Диалектик инкор” нима? а) “йўқ” деганга баробар тушунча б) тараққиётнинг зарурий ҳолати # с) тафаккур жараёни д) нарсаларнинг яроқсиз томонларини улоқтириш 38. Макродунё нима? а) атом миқёсидан кичик бўлган дунё б) кўпликни ифодаловчи тушунча с) нарсаларнинг ўхшаш томонларининг мажмуи д) биз одатланган ўлчовдаги катталиклар # 39. Оламни билишдан мақсад нима? а) ҳақиқатни топиш ва уни кишилар манфаатига хизмат қилдириш # б) кишиларнинг амалий фаолиятига ёрдамлашиш с) табиат ҳодисаларининг сирли томонларини очиш ва уни илмий ифода этиш д) назарий илмий тадқиқодлар яратиш 40. Ҳиссий билишнинг шаклларини аниқланг а) анализ, синтез, дедукция б) мулоҳаза, тушунча, хулоса с) сезиш, идрок, тасаввур # д) таъсирланиш, сесканиш, акс таъсир 41. Фалсафий категориялар қайси жавобда тўғри берилган а) айният, алоҳидалик, хусусийлик ва умумийлик, қарама-қаршилик, инкорни-инкор б) табиат, жамият, борлиқ, олам ва одам с) меъёр, миқдор, сифат, зиддият, инкор, сабаб ва оқибат, зарурият ва тасодиф, имконият ва воқелик, шакл ва мазмун, моҳият ва ҳодиса # д) ҳиссий ва ақлий, абстракт ва догматик, объектив ва субъектив, абсолют ва нисбий, илмий ва ноилмий 42. Онг нима? а) фақат инсонга хос бўлган тушунча б) воқеликнинг инсон миясида акс этиши с) инъикоснинг олий шаклидир д) барчаси тўғри # 43. Табиат тушунчасини таърифланг: а) кишилар ҳаётининг табиий шарт шароитларининг мажмуи # б) Объектив оламнинг ўзини тўлиқ намоён қила олиши с) ердаги ўсимликлар ва ҳайвонот олами д) материядан иборат 44. Жамият тушунчасига таъриф: а) табиат тараққиётининг хулосаси, ҳаёт кечиришининг олий шакли б) маълум сиёсий ва иқтисодий тузим с) инсоният азал – азалдан жамоа бўлиб яшайдиган макон д) худонинг иродаси билан бунёд этилган борлиқ 45. Ижтимоий борлиқ тушунчасини аниқланг а) бу кишиларнинг моддий ва маънавий ҳаёти # б) бу материянинг яшаш усули с) бу бутун моддий олам д) бу ижтимоий – иқтисодий формациялар 46. Ижтимоий онг тушунчаси: а) бу кишиларнинг ғояси, маданияти б) бу кишилар ижтимоий борлиғининг инъикоси, уларнинг маънавий ҳаёти # с) бу кишиларнинг ақл заковати, маърифати д) материя ҳаракатининг юксак шакли 47. Қадимги Грек фалсафасининг энг йирик вакилларини аниқланг а) Платон ва Сократ # б) Кант ва Фихте с) Гегель ва Беркли д) Фрейд ва Августин 48. Ижтимоий онгнинг таркиби нималардан иборат? а) ахлоқий ва диний қарашлар йиғиндиси б) давлат ташкилотларини бошқарувчи онг с) маъмурий ва ғоявий кўрсатмалар мажмуи д) жамият ва шахс онги, ижтимоий психология ва идеология # 49. Дунёқарашнинг энг қадимий типлари: а) афсонавий, диний, фалсафий # б) материалистик, идеалистик, дуалистик с) метафизик, механик, диалектик д) илмий, ноилмий, синфий, миллий 50. “Фалсафа” деганда нимани тушунамиз? а) ҳар қандай дунёқарашнинг негизи б) жамиятга бўлган қарашлар йиғиндиси с) табиат, жамият ва инсон тафаккурининг энг умумий қонуниятлари ҳақидаги фан # д) умуман бир-бутун дунё ҳақидаги фан 51. Дунёқараш деганда Сиз нимани тушунасиз? а) моддий дунё ва инсон ҳақидаги энг умумий қарашлар ва уларга берилган баҳолар, шу асосда қарор топган принциплар йиғиндиси # б) кишиларнинг яхшилик ва ёмонлик ҳақидаги тасаввурлари с) кишиларнинг умумлашган билимлар йиғиндиси д) дунё ҳақидаги билимлар йиғиндиси 52. Афсонавий (Мифологик) дунёқараш дегани нима? а) ижтимоий онг шаклларидан бири б) нарса ва ҳодисалар ҳақидаги энг қадимги хаёлий тасаввурлар тизими # с) ҳикояларнинг келиб чиқиши ва мазмуни ҳақидаги таълимот д) тирик мавжудотлар ҳақидаги мистик қарашлар 53. Фалсафанинг асосий вазифаси нималардан иборат? а) кишиларда материалистик дунёқарашни шакллантиришдан б) Фалсафани “Ақл салтанати” сифатида тасаввур этишдан с) табиат, жамият ва онгнинг энг умумий қонуниятларини, уни идрок қилиб хулоса чиқаришдан ва жамият тараққиётини башорат қила билишдан # д) борлиқни диалектик материалистик равишда шарҳлашдан 54. Қадимги фалсафанинг энг ривожланган ҳудудни аниқланг: а) Хитой б) Юнонистон (Греция) # с) Ҳиндистон д) Миср 55. Фалсафа инсон ҳаётида қандай роль ўйнайди? а) ўтган ва ҳозирги ҳодисаларга тўғри баҳо бера олади ва келгуси тараққиётни башорат қила олишга имкон беради # б) кишининг илмий савиясини бойитади, ҳар тамонлама чуқур билим беради с) ижтимоий ҳаётга синфий жиҳатдан ёндашишга олиб келади д) инсоннинг миллий руҳини ривожлантиришга хизмат қилади 56. Эстетика сўзи юнонча “эстетикос” сўзидан олинган бўлиб, у қандай маънони англатади? а) гўзаллик б) нафосат с) сезиш, ҳис қилиш # д) этикет 57. Эстетика атамасини илм-фан эстетикаси сифатида биринчи марта муомалага киритган олим… а) Френсис Бекон б) Аристотель с) Монтескье д) Александр Баумгартен # 58. … “эстетика” фанининг асосий тушунчасидир а) нафосат б) сезиш д) дид д) гўзаллик # 59. “Эстетика” фанининг қадимги номи а) гўзаллик фалсафаси # б) ахлоқшунослик с) фикрлаш д) фалсафа 60. “Гўзаллик” тушунчаси қандай маъноларга эга? а) гўзаллик ва хунуклик б) эстетик завқ с) зоҳирий ва ботиний # д) қувонч ва кулгу 61. Эстетик ғоялар даставвал қайси ўлкаларда вужудга келди а) эстетик ғоялар ватани Шарқ ўлкаларидир б) эстетик ғоялар ватани Европадир с) эстетик ғоялар ватани қадимги Юнонистондир д) барчаси тўғри # 62. Эстетик муносабат субъекти бу- а) субъект билан объект ўртасидаги ўзига хос алоқалар тури билан тавсифланади # б) ўз таркибида жамиятнинг зарур бўлакларини бириктирган, турли соҳаларда моддий маънавий фаол иш олиб борадиган ижтимоий гуруҳлар ҳамда айрим шахслардан иборат жуда мураккаб ижтимоий ҳосиладир с) ҳаяжонлар билан бирга ўз ичига оқил томонларни ҳам қамраб олувчи ҳосиладир д) барчаси тўғри 63. “Эстетик онг” бу – а) маънавий-руҳий воқеа-ҳодисалар мажмуи бўлиб, улар ижтимоий ҳаёт заминида вужудга келадиган эстетик ҳис, эстетик дид, эстетик фикр, эстетик орзу, эстетик назария тизимини англатади б) эстетик фаолият маҳсулидир с) ижтимоий ҳаёт инъикоси бўлиб, жамият ҳаётида муҳим ўрин тутади, жамият ҳаётига ҳар томонлама таъсир ўтказади д) ижтимоий онгнинг махсус шакли сифатида эстетик фаолият билан узвий боғлиқ бўлиб, эстетик фаолият жараёнида шаклланади ва қарор топади # 64. Эстетик кечинманинг якуни – а) эстетик ҳис-туйғудир б) эстетик диддир с) эстетик идрокдир д) эстетик лаззатланишдир # 65. Улуғворлик қандай тушунча? а) ёлғиз инсонга хос хус-туйғу б) эстетик ва ахлоқий сифатлар касб этиб, амалиётда кўп қўлланиладиган тушунчадир # с) гўзаллик кўламидек чексиз д) санъатда ҳар томонлама ифодаланадиган тушунча 66. Санъат бу – а) ҳар қандай ишнинг ўзи ва у талаб қиладиган маҳорат даражаси б) инсон меҳнати, ақл-идроки, шуури билан яратилган, вужудга келган, ижод қилинган нарсалардир с) ишнинг кўзини билиш ва маҳорат кўрсатиш жараёни д) барчаси тўғри # 67. Эстетика ўзбек тилида қайси тушунча билан баробар ишлатилади а) гўзаллик б) эзгулик с) дид д) нафосат # 68. Эстетикада “зоҳирий” тушунчасининг маъноси нима? а) ташқи гўзаллик # б) ички гўзаллик с) гўзаллик тушунчасининг умумий маъноси д) инсон гўзаллиги 69. Эстетикада “ботиний” тушунчасининг маъноси нима? а) гўзаллик тушунчасининг умумий маъноси б) ташқи гўзаллик с) ички гўзаллик # д) инсон гўзаллиги 70. “Эстетик эҳтиёж” деганда нимани тушунамиз? а) эзгуликка, гўзалликка интилишдир # б) улуғворликнинг бошқача аталиши с) фожиавийликнинг бир кўриниши д) санъат турларидан бири 71. Қадимда ахлоқ ҳақидаги таълимотни фан даражасига кўтарган ва “этика” деб атаган давлат номини аниқланг а) Ҳиндистон б) Юнонистон # с) Хитой д) Ўрта Осиё 72. “Ахлоқ” сўзи арабчадан олинган бўлиб, қандай маънони англатади а) ёқимли таассурот уйғотиш б) миллий урф-одатлар с) нотиқлик санъати д) “хулқ” сўзининг кўплик шакли # 73. Одоб нима? а) оила, жамоа, маҳалла-куй миқёсида аҳамиятли бўлган, аммо жамият ва инсоният ҳаётига сезиларли таъсир кўрсатмайдиган ёқимли инсоний ҳатти-ҳаракатларнинг йиғиндиси б) инсон ҳақида ёқимли таассурот уйғотадиган, лекин жамоа, жамият ва инсоният ҳаётида у қадар муҳим аҳамиятга эга бўлмайдиган, миллий урф-одатларга асосланган чиройли ҳатти-ҳаракатларни ўз ичига олади # с) жамият, замон, инсоният тарихи учун намуна бўла оладиган ижобий ҳатти-ҳаракатлар йиғиндиси д) умрини миллат, Ватан ва инсон манфаатларига бағишлаган юксак ахлоқ эгасига нисбатан қўлланиладиган тушунча 74. Шарқ пандномаларининг энг машҳурларидан бири “Гулистон” асарининг муаллифини аниқланг а) Абдулла Авлоний б) Маҳмудхўжа Беҳбудий с) Муслиҳиддин Саъдий # д) Алишер Навоий 75. Этикада “ахлоқ тузилмаси” қайси жавобда тўғри кўрсатилган а) ахлоқий англаш, ахлоқий ҳис этиш ва ахлоқий муносабатлар # б) ақл, идрок ва ирода с) гўзаллик, улуғворлик, фожиавийлик ва кулгилилик д) одоб, ахлоқ ва хулқ 76. Имом Ғаззолийнинг қуйидаги таърифида нимани назарда тутган: “У - олтинчи сезги ёки иккинчи юрак, юрак ичидаги юрак” а) сезги б) ақл с) идрок д) муҳаббат # 77. Этика қадимда қайси фан доирасида тадқиқ қилинар эди? а) фалсафа # б) мантиқ с) маданиятшунослик д) эстетика 78. Этикада хулққа таъриф бериб ўтинг а) инсон ҳақида ёқимли таассурот уйғотадиган, лекин жамоа, жамият ва инсоният ҳаётида у қадар муҳим аҳамиятга эга бўлмайдиган, миллий урф-одатларга асосланган чиройли ҳатти-ҳаракатларни ўз ичига олади б) жамият, замон, инсоният тарихи учун намуна бўла оладиган ижобий ҳатти-ҳаракатлар йиғиндиси # с) умрини миллат, Ватан ва инсон манфаатларига бағишлаган юксак ахлоқ эгасига нисбатан қўлланиладиган тушунча д) оила, жамоа, маҳалла-куй миқёсида аҳамиятли бўлган, аммо жамият ва инсоният ҳаётига сезиларли таъсир кўрсатмайдиган ёқимли инсоний ҳатти-ҳаракатларнинг йиғиндиси 79. Ўрта Осиёда илк эстетик қарашлар жамланган асар номини аниқланг а) алпомиш достони б) авесто # с) ҳадис д) пандномалар 80. “Туркий гулистон ёхуд ахлоқ” асарининг муаллифи ким? а) Абай б) Абдулла Авлоний # с) Фитрат д) Беҳбудий 81. Этикада ахлоққа қандай таъриф берилади? а) оила, жамоа, маҳалла-куй миқёсида аҳамиятли бўлган, аммо жамият ва инсоният ҳаётига сезиларли таъсир кўрсатмайдиган ёқимли инсоний ҳатти-ҳаракатларнинг йиғиндиси # б) инсон ҳақида ёқимли таассурот уйғотадиган, лекин жамоа, жамият ва инсоният ҳаётида у қадар муҳим аҳамиятга эга бўлмайдиган, миллий урф-одатларга асосланган чиройли ҳатти-ҳаракатларни ўз ичига олади с) умрини миллат, Ватан ва инсон манфаатларига бағишлаган юксак ахлоқ эгасига нисбатан қўлланиладиган тушунча д) жамият, замон, инсоният тарихи учун намуна бўла оладиган ижобий ҳатти-ҳаракатлар йиғиндиси 82. Этикада “Муҳаббат” тушунчасининг зидди нима? а) нафрат # б) ёвузлик с) ёмонлик д) ҳиссиёт 83. “Эзгу сўз, эзгу ўй, эзгу амал” учлиги қайси “муқаддас” китобга тегишли? а) Ҳадис # б) Авесто с) Инжил д) Қуръони Карим 84. “Бурч” тушунчасига қайси жавобда тўғри таъриф берилган? а) моҳиятан, жамият, давлат ва шахсларга нисбатан муайян индивиддаги муайян индивиддаги муносабат, улар олдидаги мажбурият # б) шахснинг ўз қадр қимматини англаб етиши с) жамият билан шахс ўртасидаги алоқалар мезони д) жамият талабларининг ўткинчи хусусияти 85. Дастлабки ахлоқий маскан қайси жавобда тўғри берилган? а) мактаб б) маҳалла # с) оила д) оммавий ахборот воситалари 86. “Мантиқ” нима? а) фикр, сўз, ақл, қонуният # б) объектив олам қонуниятлари с) қонуниятлар д) тафаккур шакллари ва қонунларини ўрганувчи фан 87. Тафаккур нима? а) тафаккур-билишнинг юқори босқичи б) фикрлаш # с) ақлий билиш д) билиш шакллари 88. Тафаккур шакли қайси жавобда тўғри берилган? а) унинг структураси б) элементларнинг боғланиш усули с) фикрнинг мазмунини ташкил этувчи элементларининг боғланиш усули 3 д) фикрнинг мазмуни 89. Тил – ахборот белгилари системаси а) тафаккур оламини мавхумлаштирувчи б) кишилар ўртасида алоқа ўрнатишга хизмат қиладиган ахборот белгиси # с) тафаккур оламини умумлаштирувчи д) тафаккур билан узвий боғланган 90. Тил нима? а) тил-тафаккур бирлиги б) тил-билимлар ҳосиласи с) тил-кишилар ўртасидаги алоқа воситаси # д) символ ва рамзлар 91. Айният қонуни нима? а) тафаккурга хос бўлган аниқлик б) фикрлар жараёнида турли фикрларни айнанлаштириш # с) предикатлар мантиғи д) мулоҳазалар мантиғи 92. Нозидлик қонуни бу – а) зид фикрлар б) ўзаро қарама-қарши фикрлар # с) вақт бирлигидаги ҳаракат д) қарама-қарши ва зид мулоҳазалар 93. Истисно қонуни бу – а) тушунчалар ўртасидаги зид муносабатларни ифодалайди # б) икки зид фикрдан бири с) мулоҳазалар мантиғи д) фикрнинг тўлиқ мазмуни 94. Тушунчаларнинг турлари: а) тўпловчи, абстракт, металлурк, фикр мантиқ б) якка, умумий айирувчи, тўпловчи, абстракт, конкрет, нисбатсиз салбий ижобий нисбатдош # с) конкрет якка фан умумий, салбий, ижобий д) нисбатсиз нисбатдош айирувчи фикр фан мантиқ 95. Тушунча нима? а) предметнинг умумий белгилари # б) предметларнинг бир-биридан фарқи с) предмет, ҳодисанинг муҳим белгисини билдирувчи тафаккур шакли д) предметнинг муҳимлиги 96. Ҳукм нима? а) ҳукм грамматик категориядир б) предметга маълум бир хоссасининг хослиги ёки хос эмаслиги # с) гапларнинг тилда ифодаланиши д) чин ёки хатолигини билиб бўлмайдиган фикрлар 97. Оддий ҳукмлар нима? а) таркибидан яна бир ҳукмни ажратиб бўлмайдиган ҳукм # б) таркибида мантиқий эга ёки мантиқий кесим бўлмаса с) предикатда ифодаланган билимлар ҳақидаги тасаввур д) ҳукмнинг субъект ва предикати 98. Мураккаб хукмлар нима? а) ҳукм терминларида бир ҳукмни ажратиб бўлмаса б) икки мустақил ҳукмнинг бирикмаслиги с) ҳукм терминлари бирдан ортиқ бўлса # д) инкор этувчи ҳукм 99. Индуктив хулоса чиқариш бу – а) предметлар такрорланиши б) эхтимолий хулоса чиқариш # с) соғлом ақл даражаси д) кузатиш ва ҳодисаларни ўрганиш 100. Мантиқ фанида муаммо нима? а) кишилар эҳтиёжлари, мақсадлари ўртасидаги зиддият б) муаммони ҳал қилиш усуллари с) жавоби мавжуд бўлмаган номаълум саволдир д) уни тўғри қўйиш ва аниқ баён қилиш # 101. Ахлоқ ва диннинг бир-бирига таъсирини аниқланг а) диний мафкура ахлоққа кучли таъсир кўрсатади б) диний қарашлар тўла-тўкис ўзида ахлоқий таълимотларни мужассамлаштиради с) ҳар иккаласини мақсади ҳам инсоннинг маънавий янгиланишини таъминлайди, уни тўғри йўлга йўналтиради # д) диний ахлоқ бошқа, умуминсоний ахлоқ бошқа, уларнинг бир-бирига таъсири йўқ 102. Ахлоқ билан тарбиянинг бир-бирига муносабатларини аниқланг а) тарбия эса ахлоқий нормаларнинг амалий ифодаси # б) ахлоқ тарбиянинг назарий асоси с) ахлоқ ва тарбия бир бутун ягона жараён бўлмоғи лозим д) ахлоқ тарбияга деярлик таъсир қилмайди 103. Ватанпарварлик туйғусини қандай тушунасиз? а) кишининг ўз она тилига, тарихига ва маданиятига, халқи ва миллатига бўлган севгиси, уларни эъзозлаши б) туғилиб ўсган ерни севиш ва эъзозлаш с) ўз халқи ва миллатини севиш, ардоқлаш д) бундай туйғу нисбий характерга эга, кишининг туғилиб ўсган жойи эмас, унинг тўқ-фаровон яшаган жойи уни ватани # 104. Инсонпарварлик туйғусини қандай тушунасиз? а) ногирон ва ожиз кишиларга қилган ғамхўрлиги б) инсонпарвар бўлиш қийин, чунки бундай тушунча чиройли ибора холос, одамлар бир-бирларини кўра олмайди, бир-бирига душман с) кишининг ўзи учун, ўз уруғ-аймоғи учун қайғуриши д) инсонларни севиш, ёрдамга мухтож кишига меҳр-шавқат қилиб ёрдам бера олиши, ростгўй, адолатпарвар, ахлоқан баркамол инсонпарвар деган номга сазовор бўла олиши # 105. Дўстлик қандай тушунча? а) дўстлик кишининг яна бир кишига бўлган табиий ҳолда юз берувчи ички эҳтиёжи, дунёқарашлари, характерлари ўхшашлигининг оқибати б) дўстлик одамнинг ижтимоий мавқеига, лавозимига боғлиқ с) дўстлик иккита ёки ундан ортиқ одамлар ўртасидаги маънавий яқинлик # д) пул, дунё етарли бўлса, дўст топиш мақсади 106. Меҳр-оқибат тушунчаси тўғри ифодаланган қаторни топинг. а) инсонлар ўртасидаги меҳр-оқибат беғараз тарзда бўлиши лозим б) меҳр-оқибат моддий фаровонликка боғлиқ, ҳотамтойлик ўзи қуруқ жойда бўлмайди с) инсоннинг ўз касбига, меҳнатига, ота-онасига ва қариндош-уруғларига, фарзандларига ва ёрдамга муҳтож барча кишиларга сидқидилдан қилган муносабати ва ёрдами д) меҳр-оқибат кишининг маънавий етуклиги, юксак маданиятининг натижасидир # 107. Байналмилаллик ахлоқий туйғуси бу – а) турли халқ ва миллатларнинг ўзаро алоқалари, ҳамкорлик ва ҳамдўстлик муносабатларини мазмуни # б) байналмилаллик муайян ижтимоий тузум характерига боғлиқ вақтинчалик ҳодиса с) байналмилаллик турли мамлакатлар, халқ ва миллатлар орасидаги ўзаро манфаатлар, мақсад ва интилишлар яқинлилигининг оқибати д) байналмилаллик амалга ошмайдиган хомхаёллик 108. Жамоавийликнинг ахлоқий туйғусини изоҳлаб беринг а) жамоавийлик кишиларнинг жамиятда тутган ўрни ва эгаллаган мавқеига кўра бирлашуви б) кишининг доимо бошқа бировларга эҳтиёжи, табиий жиҳатдан бошқа кишиларсиз ёлғиз холда яшай олмаслиги с) жамоавийлик - бу йўқ ва бўлмайдиган нарса # д) жамоавийлик эгоизм ва индивидуаллизмнинг акси, кишининг олийжаноб фазилати 109. Сўз ва иш бирлиги ахлоқий қоидасини қандай тушунасиз? а) ўз сўзининг устидан чиқишликда, берилган ваъданинг сўзсиз бажарилишига эришишда # б) сўз билан ишнинг бирлигига эришиш ақл-заковати юксак ишбилармонлиги, бой ва серқирра маънавиятининг оқибатидир с) айтилган сўзнинг рўёбга чиқиши мураккаб бир ҳодиса, у шароитга боғлиқ ҳолда юзага чиқиши эҳтимол д) сўз билан ишнинг бирлигини таъминлаш мумкин эмас 110. Яхшилик ва ёмонлик категорияларини қандай изоҳлай оласиз а) яхшилик бор жойда ёмонлик чекинади б) яхшилик бор жойда ёмонлик ҳам бўлади, гул тикансиз бўлмайди-ку с) яхшилик ҳам йўқ, ёмонлик ҳам йўқ, булар фақат кишининг у ёки бу хатти-ҳаракатига берилган баҳо д) яхшилик ҳар бир инсонга берилган буюк фазилат, ахлоқан баркамоллик негизидир # 111. Виждон категориясини ўзига хос хусусияти нима? а) виждон - бу ўз-ўзини назорат қилиш б) виждон - бу ўзгалар манфаатини ўйлаш # с) виждон - бу ўз-ўзидан уялиш д) виждон - бу ўзгалар олдида тарбияли кўриниш 112. Бурч категориясини қандай тушунасиз? а) бурч - бу ўз истакларини қондириш # б) бурч - бу бошқаларга яхшилик қилиш с) бурч - бу мажбурият д) бурч - бу ахлоқий қонун 113. Бахт нима? а) бахт - бу кураш # б) бахт - бу бир-бирини тушуниш с) бахт - ўзлигига эга бўлиш д) бахт - бу шахсий ва ижтимоий манфаатларни қондирилиши 114. Ор-номус нима? а) ор-номус - бу ахлоқий ҳатти-харакатлар, ҳис-туйғулар, муносабатлар # б) ор-номус - бу ўз меҳнати ҳисобига яшаш с) ор-номус - бу ўз ва ўзгалар қадр-қимматини билиш д) ор-номус - бу ўзгалар ҳақига хиёнат қилмаслик 115. Адолат нима? а) адолат - ўзгаларга ёмонлик қилмаслик б) адолат - қонунларга риоя қилиш с) адолат - ахлоқий норма ва қоидалар асосида ҳаёт кечириш д) адолат - бу инсон табиий ҳуқуқларининг мезонидир #