Uzbekistan Election Commission Rules and Procedures PDF
Document Details
Uploaded by SprightlyRabbit
Tags
Summary
This document contains information on electoral processes and procedures in Uzbekistan. It includes questions and answers regarding the election commission and other related topics. It is aimed at postgraduate students or researchers focusing on political science.
Full Transcript
**Мавзу: САЙЛОВ КОМИССИЯЛАРИ ТИЗИМИ ВА ФАОЛИЯТИНИНГ\ АСОСИЙ ЖИҲАТЛАРИ** 1. **Сайлов комиссиялари ва уларнинг аъзолари ўз фаолиятида қандай қонун ҳужжатларига амал қилади?** **А. Барча жавоблар тўғри** Б. Ўзбекистон Республикаси Конституциясига С. Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексига Д....
**Мавзу: САЙЛОВ КОМИССИЯЛАРИ ТИЗИМИ ВА ФАОЛИЯТИНИНГ\ АСОСИЙ ЖИҲАТЛАРИ** 1. **Сайлов комиссиялари ва уларнинг аъзолари ўз фаолиятида қандай қонун ҳужжатларига амал қилади?** **А. Барча жавоблар тўғри** Б. Ўзбекистон Республикаси Конституциясига С. Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексига Д. Ўзбекистон Республикасининг бошқа тегишли қонун ҳужжатларига 2. **Участка сайлов комиссияси ҳудудий сайлов комиссияси томонидан сайловга неча кун қолганида тузилади?** А. 42 кун Б. 60 кун **С. 40 кун** Д. 55 кун 3. **Участка сайлов комиссияси комиссия раиси, раис ўринбосари, котибидан ва комиссиянинг бошқа неча нафар аъзоларидан иборат таркибда тузилади?** А. 7 - 13 нафар Б. 9 - 15 нафар **С. 5 - 19 нафар** Д. 13 - 19 нафар 4. **Участка сайлов комиссияси ким томонидан тузилади?** А. Тегишли туман, шаҳар сайлов комиссияси **Б. Тегишли вилоят ва Тошкент шаҳар ҳудудий сайлов комиссияси** С. Тегишли округ сайлов комиссияси Д. Тегишли вилоят ва Тошкент шаҳар ҳокимияти 5. **Участка сайлов комиссияси аъзолигига номзодлар ким томонидан таклиф этилади?** А. **Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, жамоат бирлашмалари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар** Б. Тегишли вилоят ва Тошкент шаҳар сайлов комиссиялари С. Тегишли туман, шаҳар сайлов комиссиялари Д. Тегишли округ сайлов комиссиялари 6. **Умумий тартибда халқ депутатлари туман, шаҳар Кенгашининг участка сайлов комиссиялари аъзолигига номзодларни тавсия этиш тўғрисидаги қарори қанча муддатда тегишли ҳудудий сайлов комиссиясига юборилади?** **А. Сайловга камида 45 кун қолгунига қадар** Б. Сайловга камида 15 кун қолгунига қадар С. Сайловга камида 25 кун қолгунига қадар Д. Сайловга камида 30 кун қолгунига қадар 7. **Халқ депутатлари туман, шаҳар Кенгашининг участка сайлов комиссиялари аъзолигига номзодларни тавсия этиш тўғрисидаги қарори сайловга камида 45 кун қолгунига қадар кимга тасдиқлаш учун юборилади?** А. Тегишли туман, шаҳар сайлов комиссиясига **Б. Тегишли ҳудудий сайлов комиссиясига** С. Тегишли округ сайлов комиссиясига Д. Марказий сайлов комиссиясига 8. **Участка сайлов комиссияси раисининг ўз ваколатларини бажариши имкони бўлмаганда, шунингдек раис бўлмаган тақдирда, раиснинг вазифалари ким томонидан амалга оширилади?** А. Туман, шаҳар ҳокимлигининг масъул ходими Б. Ушбу сайлов участкасига бошқа раис сайланади **С. Раис ўринбосари** Д. Туман, шаҳар сайлов комиссиясининг масъул ходими 9. **Участка сайлов комиссиясининг мажлиси, унда мажлис ўтказилаётган кундаги комиссия аъзолари умумий сонининг қанча қисми иштирок этаётган бўлса, ваколатли ҳисобланади?** А. Камида бешдан икки қисми **Б. Камида учдан икки қисми** С. Камида тўртдан бир қисми Д. Камида иккидан бир қисми 10. Участка сайлов комиссиясининг мажлисида овозлар тенг бўлиб қолган тақдирда, кимнинг овози ҳал қилувчи ҳисобланади? А. Тегишли туман, шаҳар сайлов комиссияси раисининг Б. Тегишли ҳудудий сайлов комиссияси раисининг С. Тегишли округ сайлов комиссияси раисининг **Д. Раислик қилувчининг** 2. Мавзу: АРАЛАШ САЙЛОВ ТИЗИМИ\ ВА УНИНГ ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ 1. **Давлатнинг бутун ҳудуди ягона сайлов округи саналадиган ва сайловчилар ўзларига маъқул бўлган сиёсий партияга овоз берадиган сайлов тизими нима деб аталади?.** **А. Пропорционал сайлов тизими** Б. Мураккаб сайлов тизими С. Интенсив сайлов тизими Д. Экстенсив сайлов тизими 2. **Моҳиятан иккита тизим - пропорционал ва мажоритар сайлов тизимларининг бирикмаси бўлган сайлов тизими нима деб аталади?** **А. Аралаш сайлов тизими** Б. Уйғунлашган сайлов тизими С. Интеграциялашган сайлов тизими Д. Мураккаб сайлов тизими 3. **Қандай сайлов тизимида мандатларнинг бир қисми пропорционал тизим бўйича, иккинчи қисми эса мажоритар тизим бўйича тақсимланади?** А. Оддий сайлов тизимида Б. Мураккаб сайлов тизимида С. Аралаш-унитар сайлов тизимида **Д. Аралаш сайлов тизимида** 4. **2024 йилда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси сайлови қандай сайлов тизими асосида ўтказилади?** **А. Аралаш, яъни мажоритар ва пропорционал сайлов тизими** Б. Аралаш, яъни мажоритар ва оддий сайлов тизими С. Аралаш, яъни оддий ва пропорционал сайлов тизими Д. Аралаш, яъни оддий ва мураккаб сайлов тизими 5. **Бир мандатли сайлов округлари бўйича Қонунчилик палатаси депутатлигига кўрсатилган номзодлар ким томонидан рўйхатга олинади?** **А. Ҳудудий сайлов комиссияси** **Б. Марказий сайлов комиссияси** С. Округ сайлов комиссияси Д. Участка сайлов комиссияси 6. **Маҳаллий Кенгашлар депутатлигига кўрсатилган номзодлар ким томонидан рўйхатга олинади?** А. Тегишли округ, туман ва шаҳар сайлов комиссияси Б. Тегишли пропорционал сайлов комиссияси **С. Тегишли ҳудудий, туман ва шаҳар сайлов комиссияси** Д. Тегишли мажоритар сайлов комиссияси 7. Депутатликка номзодлар кўрсатиш ким томонидан амалга оширилади **А. Сиёсий партиялар** Б. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари С. Вилоятлар ҳокимликлари Д. Туман, шаҳар ҳокимликлари 8. **Сиёсий партиялар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатларининг бир мандатли сайлов округлари бўйича депутатликка нечта номзод кўрсатишга ваколатли?** А. 75 нафар, яъни ҳар бир сайлов округидан 2 тадан депутатликка номзод Б. 75 нафар, яъни ҳар бир сайлов округидан 3 тадан депутатликка номзод С. 75 нафар, яъни ҳар бир сайлов округидан 4 тадан депутатликка номзод **Д. 75 нафар, яъни ҳар бир сайлов округидан 1 тадан депутатликка номзод** 9. **Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатларининг сайлови бўйича сиёсий партиялар партия рўйхати бўйича нечта депутатликка номзод кўрсатишга ваколатли?** **А. 75 нафардан кам бўлмаган, 100 нафардан кўп бўлмаган** Б. 75 нафардан кам бўлмаган, 95 нафардан кўп бўлмаган С. 65 нафардан кам бўлмаган, 100 нафардан кўп бўлмаган Д. 55 нафардан кам бўлмаган, 60 нафардан кўп бўлмаган 10. Депутатликка номзодларни танлаш тартиби ким томонидан мустақил равишда белгиланади? А. Маҳаллий ўзини-ўзи бошқариш органлари **Б. Сиёсий партиялар** С. Халқ депутатлари туман, шаҳар Кенгашлари Д. Халқ депутатлари вилоят ва Тошкент шаҳар Кенгашлари 3. **Мавзу: САЙЛОВДА САЙЛОВЧИЛАРНИНГ РЎЙХАТИ БИЛАН ИШЛАШ** 1. **Сайловчилар рўйхатига ҳар бир сайловчининг қандай маълумотлари киритилади?** А. Фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган санаси ва ишлаш жойи манзили Б. Фамилияси, туғилган санаси ва яшаш жойи манзили **С. Фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган санаси ва яшаш жойи манзили** Д. Фамилияси, исми, отасининг исми ва яшаш жойи манзили 2. **Участка сайлов комиссияси котиби СЖБАТга кириш ҳуқуқини олиш учун кимга мурожаат қилади?** А. Ҳудудий сайлов комиссиясига Б. Округ сайлов комиссиясига С. Марказий сайлов комиссиясига **Д. Туман, шаҳар сайлов комиссиясига** 3. **Қандай муддатда комиссиянинг котиби СЖБАТга кириб мазкур участка сайловчиларининг дастлабки рўйхатини юклаб олади?** А. Участка сайлов комиссияси тузилганидан сўнг 5 кун ичида Б. Участка сайлов комиссияси тузилганидан сўнг 1 кун ичида **С. Участка сайлов комиссияси тузилганидан сўнг 3 кун ичида** Д. Участка сайлов комиссияси тузилганидан сўнг 7 кун ичида 4. **Ким участка сайлов комиссияси тузилганидан сўнг 3 кун ичида СЖБАТга кириб мазкур участка сайловчиларининг дастлабки рўйхатини юклаб олади?** **А. Комиссия котиби** Б. Комиссия раиси С. Комиссия раисининг ўринбосари Д. Комиссиянинг масъул аъзоси 5. **Участка сайлов комиссияси котиби текширилган ва чоп этилган сайловчилар рўйхатини кимга тақдим қилади?** А. Туман, шаҳар сайлов комиссияси раисига Б. Ҳудудий сайлов комиссияси раисига **С. Участка сайлов комиссияси раисига** Д. Округ сайлов комиссияси раисига 6. **Участка сайлов комиссияси аъзолари сайлов участкаси ҳудудида яшовчи сайловчилар тўғрисида маълумотларни олганидан кейин, ушбу маълумотларнинг тўғрилигига қандай аниқлик киритади?** А. Электрон рўйхат ёрдамида **Б. Участка ҳудудини уйма-уй айланиб чиқиш орқали** С. Округ ҳудудини уйма-уй айланиб чиқиш орқали Д. Адлия вазирлиги ҳузуридаги Персоналлаштириш агентлиги ёрдамида 7. **Ҳокимликлар, тегишли идоралар, маҳалла фуқаролар йиғинлари, профилактика инспекторлари нимага асосан мазкур сайлов участкаси ҳудудида истиқомат қилаётган сайловчилар ҳақидаги маълумотларни тақдим этишлари шарт?** А. Округ сайлов комиссияси сўровига асосан Б. Туман, шаҳар сайлов комиссияси сўровига асосан С. ҳудудий сайлов комиссияси сўровига асосан **Д. Участка сайлов комиссияси сўровига асосан** 8. **Ҳокимликлар, тегишли идоралар, маҳалла фуқаролар йиғинлари, профилактика инспекторлари мазкур сайлов участкаси ҳудудида истиқомат қилаётган сайловчилар ҳақидаги маълумотларни қанча муддатда тақдим этишлари шарт?** **А. 24 соат ичида** Б. 12 соат ичида С. 48 соат ичида Д. 36 соат ичида 9. **Сайловчиларнинг рўйхатлари қачон участка сайлов комиссияси котиби томонидан СЖБАТдан юклаб олинади, чоп қилинади, участка сайлов комиссияси раиси ва котиби томонидан имзоланади, участка сайлов комиссияси муҳри билан тасдиқланади?** А. Сайловга 5 кун қолганида Б. Сайловга 10 кун қолганида С. Сайловга 20 кун қолганида **Д. Сайловга 15 кун қолганида** 10. **Сайловчилар рўйхати билан танишиш жойи ва вақти тўғрисида сайловчиларни ким хабардор этади?** А. Марказий сайлов комиссияси Б. Туман, шаҳар ҳокимликлари **С. Участка сайлов комиссияси** Д. Вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари 11. **Сайловчиларнинг рўйхатларига ўзгартиришлар киритиш қачон тўхтатилади?** **А. Сайловга 5 кун қолганида** Б. Сайловга 3 кун қолганида С. Сайловга 7 кун қолганида Д. Сайловга 9 кун қолганида 12. **Фуқаро сайловчилар рўйхатидаги хато ёки ноаниқлик тўғрисида участка сайлов комиссиясига шикоят қилганда участка сайлов комиссияси қанча муддатда мурожаатни текшириши ва хатони ёки ноаниқликни бартараф этиши ёхуд мурожаат қилувчига унинг мурожаати рад этилганлиги тўғрисида асослантирилган жавоб бериши шарт?** А. 48 соат ичида **Б. 24 соат ичида** С. 36 соат ичида Д. 12 соат ичида 13. **Электрон сўровнома рад этилган ҳолларда участка сайлов комиссияси сайловчига нима тўғрисида асослантирилган жавоб бериши шарт?** А. Сайловчининг мурожаати қаноатлантирилгани тўғрисида Б. Сайловчининг мурожаати кўриб чиқилгани тўғрисида С. Сайловчининг мурожаати асоссиз эканлиги тўғрисида **Д. Сайловчининг мурожаати рад этилганлиги тўғрисида** 14. **Санаторийларда ва дам олиш уйларида, касалхоналарда ва бошқа стационар даволаш муассасаларида, қамоқда сақлаш ва озодликдан маҳрум этиш жойларида тузилган сайлов участкалари бўйича сайловчилар рўйхатлари ким томонидан тақдим этилган маълумотлар асосида участка сайлов комиссияси томонидан тузилади?** **А. Мазкур муассасалар раҳбарлари томонидан** Б. Мазкур муассасалар жойлашган туман, шаҳар хокимликлари томонидан С. Мазкур муассасалар даволовчи шифокорлари томонидан Д. Мазкур муассасаларга вақтинчалик бириктирилган сайлов комиссиялари аъзолари томонидан 15. **Санаторийларда ва дам олиш уйларида, касалхоналарда ва бошқа стационар даволаш муассасаларида, қамоқда сақлаш ва озодликдан маҳрум этиш жойларида тузилган сайлов участкалари бўйича, мазкур муассасалар раҳбарлари томонидан тақдим этилган маълумотлар асосида сайловчилар рўйхатлари ким томонидан тузилади?** А. Ҳудудий сайлов комиссияси **Б. Участка сайлов комиссияси** С. Округ сайлов комиссияси Д. Туман сайлов комиссияси 16. **Сайлов участкасида сайловчилар рўйхатининг иловаси комиссия раисининг кўрсатмасига асосан ким томонидан юритилади?** А. Фақат комиссия раиси ўринбосари томонидан Б. Фақат комиссиянинг масъул аъзоси томонидан С. Фақат комиссия раиси томонидан **Д. Фақат комиссия котиби томонидан** 17. **Овоз бериш куни бирон-бир сабаб билан сайловчилар рўйхатига кирмай қолган сайловчилар шахсини, фуқаролиги ва яшаш жойини тасдиқловчи ҳужжат асосида кимга ёзма ариза билан мурожаат қилади?** А. Ҳудудий сайлов комиссияси раисига **Б. Участка сайлов комиссияси раисига** С. Туман, шаҳҳар сайлов комиссияси раисига Д. Округ сайлов комиссияси раисига 18. **Агарда сайловчи сайловчилар рўйхати билан танишиш жараёнида ўзи ҳақидаги маълумотлар хато киритилган ёки ўзи истиқомат қилаётган ҳудуддан бошқа ҳудудда жойлашган сайлов участкасидаги сайловчилар рўйхатига киритилганлигини аниқлаган тақдирда, бевосита кимга ариза билан мурожаат қилиши мумкин?** А. Ўзи истиқомат қилиб турган ҳудуддаги ички ишлар органига Б. Ўзи истиқомат қилиб турган тумандаги адлия органларига С. Ўзи истиқомат қилиб турган ҳудуддаги туман, шаҳар сайлов комиссиясига **Д. Ўзи истиқомат қилиб турган ҳудуддаги участка сайлов комиссиясига** 19. Сайлов участкасида сайловчилар рўйхатининг иловаси кимнинг кўрсатмасига асосан комиссия котиби томонидан юритилади? **А. Комиссия раисининг** Б. Комиссия масъул аъзосининг С. Туман, шаҳар хокимининг Д. Сиёсий партия ваколатли вакилининг 20. Сайлов участкасида участка сайлов комиссияси раисига текширилган ва чоп этилган сайловчилар рўйхатини ким тақдим қилади? **А. Участка сайлов комиссияси котиби** Б. Ҳудудий сайлов комиссияси котиби С. туман, шаҳар сайлов комиссияси котиби Д. Округ сайлов комиссияси котиби 4. **Мавзу: УЧАСТКА САЙЛОВ КОМИССИЯЛАРИ ЖОЙЛАШГАН\ БИНОЛАРНИ ЖИҲОЗЛАШ ВА МУДДАТИДАН ОЛДИН ОВОЗ БЕРИШНИ\ ТАШКИЛ ЭТИШ** 1. **Туман ва шаҳар ҳокимликлари сайлов участкаларининг овоз бериш хоналарини овоз беришни ташкил этишга зарур жиҳозлар билан қачон таъминлаши керак?** А. Сайловдан камида 3 кун олдин **Б. Сайловдан камида 11 кун олдин** С. Сайловдан камида 7 кун олдин Д. Сайловдан камида 15 кун олдин 2. **Участка сайлов комиссиялари жойлашган бинода Республикасининг Давлат герби қаерда жойлаштирилади?** С. Бинонинг ташқарисида Д. Сайлов участкасининг тартиб рақами кўрсатилган пешлавҳада 3. **Сайлов комиссиялари биносига кириш жойида кимлар учун ўриндиқли аравачаларга мослаштирилган нишаб йўлаклар (пандуслар) бўлиши керак?** А. Хорижий кузатувчилар учун Б. Вояга етмаган шахслар учун С. Хорижий сайловчилар учун **Д. Ногиронлиги бўлган шахслар учун** 4. **Сайлов участкалари сайловга неча кун қолганида ҳудудий сайлов комиссиялари томонидан тузилади?** **А. Камида 60 кун** Б. Камида 11 кун С. Камида 42 кун Д. Камида 15 кун 5. **Туман, шаҳар сайлов комиссияси ким томонидан камида 4 та хонадан иборат бино, транспорт, алоқа воситалари ва қўшимча интернет тармоғига уланиш имконияти билан таъминланади?** А. Вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан Б. Марказий сайлов комиссияси томонидан С. Ҳудудий сайлов комиссиялари томонидан **Д. Туман, шаҳар ҳокимликлари томонидан** 6. **Сайлов комиссиялари биносидаги стендларда қандай нишон ва аломатлар бўлмаслиги керак?** **А. Сайловолди ташвиқотига оид** Б. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, Сайлов кодекси, сайловга оид қонунчилик ҳужжатлари С. Ҳудудий сайлов комиссияси аъзоларининг таркиби ҳақида маълумот Д. Комиссия иш режаси ва навбатчилик жадвали 7. **Участка сайлов комиссияси учун бинода камида нечта хона ажратилиши зарур?** А. 5 та **Б. 4 та** С. 2 та Д. 6 та 8. **Овоз бериш биносида қандай сиёсий тадбирлар ўтказилишига рухсат этилади?** **А. Овоз бериш биносида бошқа ҳеч қандай сиёсий тадбирлар ўтказилишига рухсат этилмайди** Б. Овоз бериш биносида сайловга оид сиёсий тадбирлар ўтказилишига рухсат этилади С. Овоз бериш биносида сайловчилар ҳуқуқларини тарғибот қилишга оид сиёсий тадбирлар ўтказилишига рухсат этилади Д. Овоз бериш биносида номзодларнинг фаолиятини тарғиб қилишга доир сиёсий тадбирлар ўтказилишига рухсат этилади 9. **Сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишга тааллуқли маълумотлар овоз бериш биносида қандай жойлаштирилиши керак?** А. Овоз бериш биносида, яширин овоз бериш кабинасининг олдида Б. Овоз бериш биносида, яширин овоз бериш кабинасининг орқасида **С. Сайловчилар эркин ва қулай танишишлари мумкин бўлган тарзда** Д. Овоз бериш биносида, махсус жиҳозланган яширин овоз бериш кабинаси устида 10. **Номзодларнинг чоп этилган ахборот материаллари қандай тартибда жойлаштирилади?** А. Номзодларнинг ёши бўйича юқоридан қуйига йўналган кетма-кетликда Б. Номзодларнинг фамилияси бўйича алифбо тартибида С. Сайловда иштирок этиши учун ижозат берилган навбатига мувофиқ кетма- кетликда Д. Номзодларнинг лавозими бўйича юқоридан қуйига йўналган кетма-кетликда 11. Сайловда иштирок этаётган сиёсий партияларнинг ахборот материаллари қандай кетма-кетликда жойлаштирилади? А. Партияларнинг номи бўйича алифбо тартибида Б. Партиялардан номзодларнинг сайловда иштирок этиши учун ижозат берилган навбатига мувофиқ кетма-кетликда С. Партиялар кузатувчиларининг сайловда иштирок этиши учун ижозат берилган навбатига мувофиқ кетма-кетликда Д. Партияларнинг сайловда иштирок этиши учун ижозат берилган навбатига мувофиқ кетма-кетликда 12. Овоз бериш биносида ёки яширин овоз бериш кабиналарида қандай маълумотлар жойлаштирилиши мумкин? А. Номзодларнинг фамилиялари Б. Сайлов бюллетенининг намунаси ва уни тўлдириш тартибига оид маълумотлар С. Сиёсий партияларнинг номлари Д. Номзодларнинг фамилиялари ёки сиёсий партияларнинг номлари 13. Бинога киришда нишаб йўлакларини ўрнатиш имкони бўлмаса, қандай ташкилий чора кўрилиши лозим? А. Кириш жойида сайлов комиссиясининг 2 нафар аъзоси навбатчилик қилади Б. Кириш жойида 2 нафар волонтёр навбатчилик қилади С. Кириш жойида "ёрдамга чақириш" тугмаси ўрнатилади Д. Имконияти чекланган шахсларнинг сайлов участкасига келмаслиги чоралари кўрилади 14. **Қандай сайлов участкалари оптик лупалар (катталаштирувчи ойналар), қўшимча ёриткичлар, стул ҳамда Брайль алифбоси асосида тайёрланган трафаретлар билан жиҳозланиши мумкин?** А. Сайловчилар рўйхатида кўзи ожиз ва заиф кўрувчи сайловчилар мавжуд бўлган Б. Марказий сайлов комиссияси томонидан белгиланган С. Ҳудудий сайлов комиссияси томонидан белгиланган Д. Округ сайлов комиссияси томонидан белгиланган 15. **Овоз бериш биноларида ногиронлиги бўлган сайловчиларнинг кириши учун шароитлар яратилмаган бўлса, тегишли сайлов комиссияси қанча муддатда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига камчиликларни бартараф этиш бўйича мурожаат юборади?** А. Сайлов кунига 5 кундан кечиктирмай Б. Сайлов кунига 10 кундан кечиктирмай С. Сайлов кунига 20 кундан кечиктирмай Д. Сайлов кунига 15 кундан кечиктирмай 16. **Қандай сайловчилар учун ахборот стендларида катта ҳажмдаги шрифтларда ва (ёки) Брайль алифбосидаги материаллар жойлаштирилиши мумкин?** А. Кўришда нуқсони бўлган сайловчилар Б. Эшитишда нуқсони бўлган сайловчилар С. Сўзлашда нуқсони бўлган сайловчилар Д. Бундай материаллар жойлаштирилиши кўзда тутилмаган 17. **Ҳудудий сайлов комиссияси, округ сайлов комиссияси ва туман, шаҳар сайлов комиссиялари компьютерларини интернет тармоғига улаш кимнинг кўмагида амалга оширилади?** А. Рақамлаштириш вазирлигининг ҳудудий бўлимлари Б. Рақамли технологиялар вазирлигининг ҳудудий бўлимлари С. Инновацион ривожланиш вазирлигининг ҳудудий бўлимлари Д. Адлия вазирлигининг ҳудудий бўлимлари 18. **Номзод сайлов ҳуқуқидан маҳрум бўлган тақдирда ушбу номзоднинг чоп этилган таржимаи ҳоли ва дастури кўрсатилган ахборот материаллари ким томонидан бинода жойлаштирилган жойлардан олиб қўйилади ёки усти оқ қоғоз билан елимлаб ёпилади?** А. Номзоднинг ишончли вакили томонидан Б. Партиянинг ваколатли вакили томонидан С. Участка сайлов комиссияси томонидан Д. Ҳудудий сайлов комиссияси томонидан 19. **Сайлов комиссияларидан мурожаат тушган тақдирда, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари қанча муддатда уни кўриб чиқиши ва дарҳол тегишли чораларни кўришлари шарт?** А. Кўпи билан 1 кунлик муддатда Б. Кўпи билан 5 кунлик муддатда С. Кўпи билан 15 кунлик муддатда Д. Кўпи билан 3 кунлик муддатда 20. Муддатидан олдин овоз бериш қачон бошланади? А. Сайловга 10 кун қолганида Б. Сайловга 3 кун қолганида С. Сайловга 15 кун қолганида Д. Сайловга 11 кун қолганида 21. Муддатидан олдин овоз бериш қачон тугалланади? А. Сайловга 10 кун қолганида Б. Сайловга 13 кун қолганида С. Сайловга 5 кун қолганида Д. Сайловга 3 кун қолганида 22. Муддатидан олдин овоз беришни ўтказиш вақти ким томонидан белгиланади? А. Тегишли туман, шаҳар сайлов комиссияси Б. Тегишли ҳудудий сайлов комиссияси С. Марказий сайлов комиссияси Д. Тегишли округ сайлов комиссияси 23. Муддатидан олдин овоз беришни амалга оширган сайловчи белгиланган тартибда тўлдирилган сайлов бюллетенини нима қилади? А. Конвертга солади, елимлаб ёпади ва ёпиқ конвертда сайлов қутисига ташлайди Б. Конвертга солади, елимлаб ёпади ва ёпиқ конвертда участка сайлов комиссияси аъзосига топширади С. Участка сайлов комиссиясининг тегишли аъзосига кўрсатганидан сўнг сайлов қутисига ташлайди Д. участка сайлов комиссияси аъзоси кўрганидан сўнг конвертга солади, елимлаб ёпади ва ёпиқ конвертда ўзи билан олиб кетади 24. Муддатидан олдин овоз бериш бюллетенлари солинган конвертлар сайлов куни овоз бериш тугагунига қадар қаерда сақланади? А. Участка сайлов комиссиясининг сейфида Б. Тегишли туман, шаҳар сайлов комиссиясининг сейфида С. Тегишли округ сайлов комиссиясининг сейфида Д. Тегишли ҳудудий сайлов комиссиясининг сейфида 25. **Участка сайлов комиссияси аъзоси муддатидан олдин овоз берган сайловчини қандай рўйхатда муддатидан олдин овоз берган сайловчи сифатида белгилаши шарт?** А. Белгилаши шарт эмас Б. "Е-сайлов"даги сайловчилар рўйхатида С. СЖБАТдаги сайловчилар рўйхатида Д. Туман сайлов комиссиясига тегишли ҳудуддаги сайловчилар рўйхатида 5. **Мавзу: УЧАСТКА САЙЛОВ КОМИССИЯСИНИНГ САЙЛОВ ЖАРАЁНИ\ БОШҚА ИШТИРОКЧИЛАРИ (ОАВ, КУЗАТУВЧИЛАР, ЖАМОАТ ТАРТИБИНИ\ САҚЛАШГА МАСЪУЛ ИДОРАЛАР ВАКИЛЛАРИ) БИЛАН ҲАМКОРЛИГИ** 1. **Сиёсий партия аъзоси ёки тарафдори ёхуд сиёсий партияга хайрихоҳ бўлган Ўзбекистон Республикасининг фуқароси неча ёшдан сиёсий партиядан кузатувчи бўлиши мумкин?** А. 14 ёшга тўлган фуқароси Б. 18 ёшга тўлган фуқароси С. 16 ёшга тўлган фуқароси Д. 21 ёшга тўлган фуқароси 2. **Манфаатдор ташкилотлар ўз кузатувчилари тўғрисида сайлов комиссияларига сайловдан қанча муддат олдин ариза билан маълум қилади?** А. Камида 5 кун олдин Б. Камида 15 кун олдин С. Камида 10 кун олдин Д. Камида 3 кун олдин 3. **Манфаатдор ташкилотдан ариза олинганидан кейин қанча муддатда сайлов комиссияси кузатувчи учун мандат беради?** А. 1 кун ичида Б. 3 кун ичида С. 10 кун ичида Д. 5 кун ичида 4. **Хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлардан кузатувчиларга мандатлар қайси орган томонидан берилади?** А. Марказий сайлов комиссияси Б. Ташқи ишлар вазирлиги комиссияси С. Ички ишлар вазирлиги комиссияси Д. Давлат хизматларини кўрсатиш марказлари 5. **ОАВ вакилларининг ваколатлари қайси орган томонидан берилган ҳужжатлар билан тасдиқланган бўлиши керак?** А. Адлия вазирлиги, ҳудудий адлия органлари ва муассасалари Б. Марказий сайлов комиссияси С. Ички ишлар вазирлиги, вилоятлар ички ишлар органлари Д. Вазирлар Маҳкамаси, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ҳокимликлари 6. Қайси орган томонидан аккредитациядан ўтказилган ОАВ вакилларига белгиланган шаклдаги гувоҳномалар берилади? А. Ўзбекистон Марказий телерадиокомпанияси томонидан Б. Адлия вазирлиги томонидан С. Ўзбекистон ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан Д. Марказий сайлов комиссия томонидан 7. Хорижий давлатларнинг оммавий ахборот воситалари вакиллари қайси орган томонидан аккредитациядан ўтказилади? А. Ташқи ишлар вазирлиги Б. Ички ишлар вазирлиги С. Марказий сайлов комиссияси Д. Ҳудудий ва округ сайлов комиссиялари 8. ОАВ вакилларининг кузатувчи сифатидаги ваколат муддати қачондан бошланади? А. Сайлов кунидан Б. Марказий сайлов комиссияси томонидан сайлов кампанияси бошланганлиги эълон қилинган кундан С. Муддатидан олдин овоз бериш бошланган кундан Д. Унга аккредитациядан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳнома берилган кундан 9. **Маҳаллий кузатувчилар, ОАВ вакиллари, хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотларнинг кузатувчилари билан участка сайлов комиссия номидан ким иш олиб боради?** А. Участка сайлов комиссияси раиси Б. Ташқи ишлар вазирлиги вакили С. Участка сайлов комиссияси котиби Д. Ҳудудий сайлов комиссияси вакили 10. **Кузатувчининг хатти-ҳаракати яширин овоз бериш тартиб-таомилини бузса ёки у сайловчининг хоҳиш-иродасини эркин билдиришига таъсир ўтказса, унга нисбатан қандай чора кўрилади?** А. Участка сайлов комиссияси қарори асосида маъмурий жавобгарликка тортилади Б. Участка сайлов комиссияси қарори асосида жиноий жавобгарликка тортилади С. Участка сайлов комиссияси қарори асосида овоз бериш биносидан чиқариб юборилади Д. Участка сайлов комиссияси қарори асосида ваколатлари бекор қилинади 11. ОАВ вакили овоз бериш сирини ошкор қилса ёхуд фуқароларнинг хоҳиш- иродасига таъсир кўрсатишга ҳаракат қилса, унга нисбатан қандай чора кўрилади? А. Участка сайлов комиссияси қарори асосида маъмурий жавобгарликка тортилади Б. Участка сайлов комиссияси қарори асосида жиноий жавобгарликка тортилади С. Участка сайлов комиссияси қарори асосида овоз бериш биносидан чиқариб юборилади Д. Участка сайлов комиссияси қарори асосида ваколатлари бекор қилинади 12. **ОАВ вакили ҳарбий қисмларда, қамоқда сақлаш ва озодликдан маҳрум этиш жойларида тузилган сайлов участкаларига бориши ҳақида тегишли сайлов комиссиясини қачон хабардор қилиши керак?** А. Камида 3 кун олдин Б. Камида 1 кун олдин С. Камида 5 кун олдин Д. Камида 10 кун олдин 13. Сайлов жараёнларида жамоат тартиби сақланишини кимлар таъминлайди? А. Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари ва Жамоат хавфсизлигини таъминлаш хизмати ходимлари Б. Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардия ва Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходимлари С. Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари ва Миллий гвардия ходимлари Д. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, ички ишлар органлари ва Миллий гвардия ходимлари 14. Жамоат тартибини сақлаш учун масъул бўлган ходимнинг қаерда жойлашишини ким белгилайди? А. Ички ишлар органи бошлиғи Б. Миллий гвардиянинг тегишли хизмати бошлиғи С. Ҳудудий сайлов комиссияси раис ўринбосари Д. Участка сайлов комиссияси раиси 15. Ички ишлар органлари ва Миллий гвардия ходимлари сайловчиларга қандай ҳуқуқий ёрдам кўрсатмайди? А. Сайловга оид ҳуқуқларини амалга ошириш бўйича Б. Шахсий хавфсизлигини таъминлаш бўйича С. Жамоат тартибини сақлаш бўйича Д. Жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўйича 16. ОАВ вакилларининг ҳуқуқлари тўғри кўрсатилган қаторни топинг. А. Сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишга доир барча тадбирларни ёритиш Б. Сайловчи сайлов бюллетенига ўз белгисини қўяётган пайтда овоз бериш кабинасида ёки хонасида бўлиш С. Сайловчиларга таъсир ўтказиш, бирон-бир ташвиқот материали ёки адабиётини тарқатиш Д. Сайловчилардан улар кимни ёқлаб овоз берганликларини суриштириш ёки сайловчиларга бюллетенга белги қўйишда бирон-бир тарзда ёрдам кўрсатиш 17. Кузатувчиларнинг ҳуқуқлари тўғри кўрсатилган қаторни топинг. А. Участка сайлов комиссиясининг фаолиятига, шу жумладан сайлов қутилари муҳрланаётган, очилаётган, овозлар санаб чиқилаётганда аралашиш Б. Сайлов куни ва овоз бериш бошланишидан бир кун олдин жамоатчилик фикри сўровлари натижаларини, сайлов натижалари прогнозларини, ўтказилаётган сайлов билан боғлиқ бошқа тадқиқотларни эълон қилиш. С. Овозлар санаб чиқилаётганда ва сайлов комиссиясининг баённомаси тузилаётганда ҳозир бўлиш Д. Сайловчилар кабинадан чиққандан кейин, уларнинг кимни ёқлаб овоз берганликларини суриштириш 18. Фуқаро бюллетенга ўз белгисини қўяётган пайтда овоз бериш кабинасида ёки хонасида кимларнинг ҳозир бўлишга рухсат берилган? А. ОАВ вакилларига Б. Сиёсий партиялардан, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларидан, фуқаролар ташаббускор гуруҳларидан кузатувчиларга С. Овоз бериш кабинаси ёки хонасида сайловчидан ташқари бошқаларнинг бўлиши тақиқланган Д. Бошқа давлатлар ва халқаро ташкилотлардан кузатувчиларга 19. Кузатувчилар, ОАВ вакиллари сайлов куни қандай ҳолатда овоз бериш жараёнида фото, видео, аудио ёзувлар амалга ошириши мумкин? А. Участка сайлов комиссияси раиси томонидан белгиланган вақт давомида мумкин Б. Ички ишлар органлари ва Миллий гвардия ходимлари бу ҳаракатлар жамоат тартибини бузилишига олиб келмаслигига ишонч ҳосил қилганда мумкин С. Фото, видео, аудио ёзувларни амалга ошириш учун махсус рухсатнома олганларга мумкин Д. Участка сайлов комиссиясининг фаолиятига ҳамда сайловда овоз бериш жараёнига халақит бермасдан ва овоз беришнинг яширинлигини бузмасдан амалга ошириши мумкин 20. Ички ишлар органлари ва Миллий гвардия ходимларига қандай фаолият ман қилинган? А. Бирон-бир ташвиқот материалини ёки адабиётни тарқатиш Б. Жамоат тартибини сақлаш С. Ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга ошириш Д. Бюллетенлар олинган кундан бошлаб бюллетенлар ҳамда бошқа ҳужжатлар сақланадиган бинони қўриқлаш 6. **Мавзу: УЧАСТКА САЙЛОВ КОМИССИЯСИНИНГ ОВОЗ БЕРИШ\ КУНИДАГИ ФАОЛИЯТИ** 1. **Участка сайлов комиссияси аъзолари сайлов куни овоз бериш биносига сайлов куни қайси вақт оралиғида келишлари лозим?** А. соат 7:00 дан бошлаб соат 7:30 гача Б. соат 7:30 дан бошлаб соат 8:30 гача С. соат 8:00 дан бошлаб соат 8:30 гача Д. соат 8:00 дан бошлаб соат 9:30 гача 2. **Сайлов куни овоз бериш биноси участка сайлов комиссияси аъзоларининг қанча қисми ҳозир бўлганда очилади?** А. камида учдан бир қисми Б. камида тўртдан икки қисми С. камида учдан икки қисми Д. камида тўртдан бир қисми 3. **Участка сайлов комиссияси соат 7:30 дан - 8:00 га қадар нималарни амалга оширади?** А. Сайловчилар рўйхатларини СЖБАТдан юклаб олади Б. Участка сайлов комиссиясининг раиси комиссиянинг аъзолари билан биргаликда сайлов қутиларининг бўшлигини текширади ва уларни пломбалар билан пломбалайди, пломбалар рақами кўрсатилган ҳолда далолатнома тузилади С. Эрта келган сайловчиларга сайлов бюллетенларини бериб бошлайди Д. Кузатувчиларга мандатлар беради 4. **Сайловчиларга тартибли равишда бюллетенларни бериш мақсадида, масъул участка сайлов комиссияси аъзоларига сайловчилар рўйхати қандай тартибда тақсимлаб берилади?** А. Сайловчилар яшаш жойи бўйича Б. Комиссия аъзолари кетма-кетлигида С. Тартиб рақами бўйича тескари тартибда Д. Алифбо кетма-кетлигида 5. **Сайлов куни овоз бериш бошланганлигини участка сайлов комиссиясида ким эълон қилади?** А. Ҳудудий сайлов комиссиясининг раиси Б. Участка сайлов комиссиясининг раиси С. Кузатувчилардан масъул вакил Д. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи раиси 6. **Сайлов куни кузатувчиларни, оммавий ахборот воситалари вакилларини тегишли сайлов комиссияси томонидан берилган мандати ва шахсини тасдиқловчи ҳужжати асосида ким рўйхатга олади?** А. Ҳудудий сайлов комиссиясининг раиси Б. Участка сайлов комиссиясининг раиси С. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи вакили Д. Участка сайлов комиссияси раисининг ўринбосари 7. **Сайлов куни участка сайлов комиссияси томонидан сайловчиларга тақдим этилган сайлов бюллетенлари сонининг ҳисоби қанча вақтда юритиб борилиши белгиланган?** А. Ҳар соатда Б. Ҳар уч соатда С. 16:00 дан кейин Д. Сайлов жараёнлари якунланишига бир соат қолганда 8. Агар сайловчи сайлов бюллетенини бузиб қўйса, қандай йўл тутилади? А. Сайловчига бошқа сайлов бюллетени берилмайди Б. Участка сайлов комиссияси раиси номига белгиланган тартибда ариза билан мурожаат қилади С. Сайлов бюллетени бузиб қўйилса ҳам сайлов қутисига ташланади Д. Сайловчининг илтимосига кўра янгисига алмаштириб берилади 9. Участка сайлов комиссиясининг аъзоси қандай ҳужжат асосида сайловчининг сайловчилар рўйхатида мавжуд ёки мавжуд эмаслигини текширади? А. Ҳужжат талаб этилмайди Б. Сайловчининг оғзаки тарзда айтган исм, шарифи асосида С. Сайловчининг шахсини тасдиқловчи ҳужжати Д. Доимий яшаш жойи тўғрисидаги маълумотнома асосида 10. Сайлов комиссияси аъзоси томонидан сайловчининг сайловчилар рўйхатида мавжудлиги аниқланса, қандай йўл тутилади? А. Сайловда иштирок этаётган номзодлар ҳақида маълумот билан таништиради Б. Сайловчилар рўйхатига имзо қўйиб, сайлов бюллетенини олиши мумкинлигини тушунтиради С. Участка сайлов комиссияси раисига йўналтиради Д. Участка сайлов комиссияси котиби томонидан сайловчилар рўйхати иловасига қўшиш тушунтирилади 11. **Сайловчининг сайловчилар рўйхатидаги маълумотлари текширилиши натижасида сайловчи мазкур сайлов участкасининг сайловчилари рўйхатида мавжуд эмаслиги аниқланса, қандай ҳаракат амалга оширилади?** А. Сайловчи шахсини, фуқаролиги ва яшаш жойини (ушбу сайлов участкаси ҳудудида доимий яшаш жойи ёки вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олинганлигини) тасдиқловчи ҳужжат асосида участка сайлов комиссияси раисига ариза билан ёзма шаклда мурожаат қилади. Б. Участка сайлов комиссияси котиби томонидан сайловчилар рўйхати иловасига қўшилади С. Сайловчига сайлов бюллетени берилмайди Д. Бошқа сайлов участкасида овоз бериши тушунтирилади 12. **Сайловчининг сайловчилар рўйхатидаги маълумотлари текширилиши натижасида сайловчи мазкур сайлов участкасининг сайловчилари рўйхатида мавжуд эмаслиги аниқланса, сайловчи участка комиссияси раиси номига қандай ҳужжатларни илова қилган ҳолда ариза ёзиши талаб этилади?** А. Ариза ёзиш учун ҳеч бир ҳужжат талаб этилмайди Б. Сайловчи шахсини, фуқаролиги ва яшаш жойини (ушбу сайлов участкаси ҳудудида доимий яшаш жойи ёки вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олинганлигини) тасдиқловчи ҳужжат асосида С. Фақат шахсини тасдиқловчи ҳужжатнинг ўзини тақдим қилган ҳолда Д. Фақат доимий яшаш жойи тўғрисидаги маълумотни илова қилган ҳолда 13. **Участка сайлов комиссиясида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгашлари сайлови сайловчилар рўйхати иловаси ким томонидан юритилади?** А. Комиссия раисининг кўрсатмасига асосан участка сайлов комиссиясининг хоҳлаган аъзоси томонидан Б. Комиссия раисининг кўрсатмасига асосан фақат кузатувчилардан тайинланган бир вакил томонидан С. Комиссия раисининг кўрсатмасига асосан фақат участка сайлов комиссияси котиби томонидан Д. Ички ишлар органи ходимларидан ажратилган вакил томонидан 14. Қандай ҳолларда сайловчини сайловчилар рўйхати иловасига киритиш рад этилади? А. Сайлов участкаси ҳудудида вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олинганлигини тасдиқловчи ҳужжатга эга бўлса Б. Сайловчи бошқа сайлов участкасида овоз берган бўлса ёки сайловчи доимий ёки вақтинча рўйхатга олинмаган яшаш жойи бўйича участка сайлов комиссиясига мурожаат қилган бўлса С. Сайлов участкаси ҳудудида доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинганлигини тасдиқловчи ҳужжатга эга бўлса Д. Сайловчини сайловчилар рўйхати иловасига қўшишни рад этиш мумкин эмас 15. **Сайлов участкасидаги сайловчилар рўйхатига киритилган сайловчининг бошқа сайлов участкасида овоз бераётганлиги ҳақида маълумот олган участка сайлов комиссиясининг раиси қандай ҳаракатни амалга оширади?** А. СЖБАТдан ушбу сайловчи ҳақидаги маълумотларга ўзгартириш киритади Б. Сайловчи билан боғланиб овоз берганлигига ишонч ҳосил қилади С. Сайловчилар рўйхатидан чиқариб ташлаш чораларини кўради Д. Сайловчилар рўйхатига ушбу сайловчи бошқа сайлов участкасида овоз берганлиги ҳақида маълумот киритади 16. Бошқа шахс учун овоз бермоқчи бўлган сайловчига сайлов бюллетени қандай ҳолда берилади? А. Бошқа шахс учун овоз бермоқчи бўлган сайловчига сайлов бюллетенини бериш тақиқланади Б. Участка сайлов комиссияси раисига белгиланган тартибда ариза ёзиш орқали С. Кўзи ожиз яқин қариндоши номидан овоз бериш учун келганлиги сайлов комиссияси аъзоларига тушунтирилганда Д. Ҳар қандай ҳолда бошқа шахс учун сайлов бюллетени талаб қилган сайловчига сайлов бюллетени берилади 17. Овоз бериш вақтида бузиб қўйилган сайлов бюллетенлари қандай ҳолда сақланади? А. Орқа томонига тегишли белги қўйилади ва ҳар бир сайлов турига қараб алоҳида сақланади Б. Сайлов бюллетенини бузиб қўйган сайловчига бериб юборилади С. Кузатувчилар кўз ўнгида кесиш йўли билан яроқсиз ҳолга олиб келинади Д. Ишлатилмаган бюллетенлар билан бирга сақланади 18. Сайлов бюллетенини тўлдириш чоғида яширин овоз бериш кабинаси ёки хонасида овоз берувчи шахс билан бирга яна кимлар бўлиши мумкин? А. Участка сайлов комиссияси раиси Б. Сиёсий партияларнинг ишончли вакиллари С. Овоз берувчи шахсдан бошқа шахсларнинг ҳозир бўлиши тақиқланади Д. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари вакиллари 19. **Сайлов бюллетенини мустақил равишда тўлдириш имкониятига эга бўлмаган сайловчи ўз хоҳишига кўра яширин овоз бериш кабинасига ёки хонасига кимни таклиф қилиши мумкин?** А. Бошқа шахсни Б. Сайлов комиссияси таркибига кирадиган шахслардан бирини С. Кузатувчилардан бир вакилни Д. Оммавий ахборот воситалари вакилини 20. **Айрим сайловчилар соғлиғининг ҳолатига ёки бошқа сабабларга кўра овоз бериш биносига кела олмаган ҳолларда, тегишли участка сайлов комиссияси қандай асосга кўра овоз беришни ушбу сайловчиларнинг улар турган жойида ташкил этади?** А. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан тақдим қилинган рўйхат асосида Б. Ички ишлар органларига келиб тушган мурожаатлар асосида С. Кузатувчиларнинг таклифлари ва тавсиялари асосида Д. Сайловчининг сайлов куни ёки сайлов кунига қадар қилган ёзма ёки оғзаки илтимосига биноан 21. **Овоз берувчи тўлдирилган сайлов бюллетенини нима қилади?** А. Сайлов комиссияси масъул аъзосига топширади Б. Сайлов қутисига ташлайди С. Сайлов қути ёнидаги қўшимча қутига ташлайди Д. Сайлов комиссияси аъзоси кўрганидан сўнг, ўзи билан олиб кетади 22. **Участка сайлов комиссияси аъзоси бошқа шахс учун овоз бермоқчи бўлган сайловчига сайлов бюллетенини бериши мумкинми?** А. Йўқ Б. Ҳа С. Комиссия раисининг рухсати билан мумкин Д. Туман, шаҳар ҳокимлиги масъул ходимининг рухсати билан мумкин 23. **Кузатувчилар, сиёсий партияларнинг ваколатли вакиллари ва аккредитациядан ўтган оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳарбий қисмларда тузилган сайлов участкаларига бориши ҳақида қачон участка сайлов комиссиясини хабардор қилиши керак?** А. Камида 10 кун олдин Б. Камида 11 кун олдин С. Камида 3 кун олдин Д. Камида 13 кун олдин 24. **Участка сайлов комиссияси раиси овоз бериш биносида тинчлик сақланиши ва тартибга риоя қилинишини таъминлаш, овоз бериш ва уларни санаб чиқишда ғайриқонуний тўсқинликлар вужудга келганида кимларга мурожаат қилиши мумкин?** А. Ички ишлар ёки Адлия органлари ходимларига Б. Прокуратура ёки Миллий гвардия ходимларига С. Тегишли туман, шаҳар ҳокимиятига Д. Ички ишлар ёки Миллий гвардия ходимларига 25. **Асосли сабабга кўра турган жойида овоз берган сайловчи яширин овоз бериб бўлганидан сўнг, сайловчилар рўйхатининг тегишли жойига (сайловчининг фамилияси рўпарасига) қандай ёзув киритилади?** А. "Турган жойида овоз берди" Б. "Яширин овоз берди" С. "Асосли тарзда овоз берди" Д. "Сайлов кодексига мувофиқ овоз берди" 7. **Мавзу: САЙЛОВ УЧАСТКАСИДА ОВОЗЛАРНИ САНАБ ЧИҚИШ ВА\ НАТИЖАЛАРНИ БЕЛГИЛАШ** 1. **Участка сайлов комиссиясининг раиси ёки раис ўринбосари соат нечада овоз бериш тугаганлигини эълон қилади?** А. 21:00 да Б. 20:00 да С. 19:00 да Д. 18:00 да 2. **Участка сайлов комиссиясининг ахборот-коммуникация технологиялари орқали олинган баённомаси тўғри ёки нотўғри тўлдирилганлигини ким текширади?** А. Ҳудудий сайлов комиссияси ва вилоят ҳокимлиги Б. Ҳудудий, туман, шаҳар ва округ сайлов комиссияси С. Туман, шаҳар ва округ сайлов комиссияси ҳамда туман, шаҳар ҳокимлиги Б. Марказий сайлов комиссияси 3. **Округ сайлов комиссияси участка сайлов комиссияларидан қандай сайлов бўйича сайлов участкасида овозларни санаб чиқиш натижалари тўғрисидаги баённомаларни қабул қилиб олади?** А. Олий Мажлис Сенати депутатлари сайлови бўйича Б. Қонунчилик палатаси депутатлари сайлови бўйича С. Халқ депутатлари вилоят, Тошкент шаҳар Кенгаши депутатлари сайлови бўйича Д. Халқ депутатлари туман, шаҳар Кенгаши депутатлари сайлови бўйича 4. **Туман, шаҳар сайлов комиссияси участка сайлов комиссияларидан қандай сайлов бўйича сайлов участкасида овозларни санаб чиқиш натижалари тўғрисидаги баённомаларни қабул қилиб олади?** А. Олий Мажлис Сенати депутатлари сайлови бўйича Б. Қонунчилик палатаси депутатлари сайлови бўйича С. Халқ депутатлари вилоят, Тошкент шаҳар Кенгаши депутатлари сайлови бўйича Д. Халқ депутатлари туман, шаҳар Кенгаши депутатлари сайлови бўйича 5. **Участка бўйича сайлов натижалари тўғрисидаги баённомани имзолаш вақтида баённома мазмуни юзасидан норози бўлган комиссия аъзосининг алоҳида фикри қандай тартибда расмийлаштирилади?** А. Бу фикр ёзма шаклда баённомага илова қилинади Б. Бу фикр ёзма шаклда алоҳида тасдиқланади С. Бу фикр бевосита баённомага киритилади Д. Бу фикр инобатга олинмайди 6. **Участка сайлов комиссиясининг тўғри тўлдирилган, юқори турувчи сайлов комиссиялари томонидан текширилган ва белгиланган тартибда тасдиқланган овозларни санаб чиқиш натижалари тўғрисидаги баённомаси участка сайлов комиссияси биносига қанча муддатга осиб қўйилади?** А. Камида 48 соат муддатга Б. Камида 24 соат муддатга С. Камида 36 соат муддатга Д. Камида 8 соат муддатга 7. **Участка сайлов комиссиясининг Қонунчилик палатаси депутатлари сайлови бўйича тўғри тўлдирилган баённомаларнинг биринчи асл нусхаси ким томонидан тегишли ҳудудий сайлов комиссиясига олиб бориб топширилади?** А. Комиссия раиси ўринбосари томонидан Б. Комиссия котиби томонидан С. Комиссиянинг масъул аъзоси томонидан Д. Комиссия раиси томонидан 8. **Участка сайлов комиссиясининг халқ депутатлари вилоят, Тошкент шаҳар Кенгаши депутатлари сайлови бўйича тўғри тўлдирилган баённомаларнинг биринчи асл нусхаси ким томонидан округ сайлов комиссиясига олиб бориб топширилади?** А. Комиссия раиси ўринбосари томонидан Б. Комиссия котиби томонидан С. Комиссиянинг масъул аъзоси томонидан Д. Комиссия раиси томонидан 9. **Участка сайлов комиссиясининг халқ депутатлари туман, шаҳар Кенгаши депутатлари сайлови бўйича тўғри тўлдирилган баённомаларнинг биринчи асл нусхаси ким томонидан туман, шаҳар сайлов комиссиясига олиб бориб топширилади?** А. Комиссия раиси ўринбосари томонидан Б. Комиссия котиби томонидан С. Комиссиянинг масъул аъзоси томонидан Д. Комиссия раиси томонидан 10. **Участка сайлов комиссиясининг тўғри тўлдирилган баённомаларнинг биринчи асл нусхаси кимнинг кузатувида тегишли ҳудудий сайлов комиссиясига, округ сайлов комиссиясига ва туман, шаҳар сайлов комиссиясига олиб бориб топширилади?** А. Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари кузатувида Б. Маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органи ходимлари кузатувида С. Ички ишлар органлари ходимлари кузатувида Д. Прокуратура ходимлари кузатувида 11. Сайловчиларнинг овозларини санаб чиқиш қандай бюллетенлар бўйича амалга оширилади? А. Бузиб қўйилган сайлов бюллетенлари бўйича амалга оширилади Б. Сайлов қутиларида мавжуд бўлган сайлов бюллетенлари бўйича амалга оширилади С. Ҳақиқий эмас деб топилган сайлов бюллетенлари бўйича амалга оширилади Д. Фойдаланилмаган сайлов бюллетенлари бўйича амалга оширилади 12. **Участка сайлов комиссияси томонидан сайлов натижаларини ҳисоблаб чиқариш пайтида бошқа сайлов участкасида овоз берганлиги ҳақида маълумот киритилганлар сайловчиларнинг умумий сонига қўшиладими?** А. Ҳа, сайловчиларнинг умумий сонига қўшиб ҳисобланади Б. Раиснинг берган топшириғига кўра комиссия аъзолари сайловчилар умумий сонига қўшади ёки чиқаради С. Сайловчилар сони камчиликни ташкил қилган тақдирда умумий сондан чиқарилади Д. Йўқ, сайловчиларнинг умумий сонидан чиқарилади 13. Фойдаланилмаган ва бузилган сайлов бюллетенлари қандай йўл билан бекор қилинади? А. Сайлов бюллетенларининг юқори чап бурчагини кесиш йўли билан Б. Сайлов бюллетенларини бўлакларга бўлиш йўли билан С. Участка сайлов комиссияси раисининг топшириғига кўра исталган шаклда Д. Фойдаланилмаган ва бузилган сайлов бюллетенлари бекор қилинмайди 14. Сайловчилар рўйхати бўйича сайловчилар сонини якуний баённомага киритиш сайлов участкасида кимнинг вазифаси? А. Участка сайлов комиссияси раиси Б. Участка сайлов комиссияси котиби С. Кузатувчилардан бир вакил Д. Ички ишлар органи ходими 15. Қандай сайлов бюллетенлари овозларни санаб чиқишда ҳақиқий эмас деб топилади? А. Белгиланмаган шаклдаги (ҳажми, ранги, қоғоз сифати, босмахона шрифти ва ҳоказолар бўйича фарқланувчи) сайлов бюллетенлари Б. Участка сайлов комиссияси томонидан тасдиқланмаган сайлов бюллетенлари С. Сайловга қадар вафот этган, сайлов ҳуқуқидан маҳрум бўлган ёхуд номзодликдан чақириб олинган номзодга ёқлаб овоз берилган сайлов бюллетенлари Д. Юқоридагиларнинг барчаси 16. Қандай ҳолда соат 20:00 дан кейин ҳам сайловчиларга овоз бериш учун имконият берилади? А. Фақат сайлов участкаси биносида сайловчилар ҳозир бўлганда Б. Сайловчилар рўйхатида сайловда иштирок этмаган кўзи ожиз ва ногиронлиги бўлган сайловчиларнинг иштирок этмаганлиги аниқланганда С. Маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органлари раисларининг илтимосига кўра Д. Сайловчилар рўйхатида кўпчилик сайловда иштирок этмаганлиги аниқланган ҳолда 17. Овоз бериш жараёни 20:00 дан олдин тугалланган сайлов участкаларида овозларни санаб чиқиш вақтигача сайлов қутиларини қандай ҳолда сақлайди? А. Сайлов бюллетенларини санашга тайёр ҳолатда Б. Сайлов қутисини очиқ ҳолда сақлайди С. Сайлов қутиларининг бюллетен ташланадиган қисмига оқ қоғоз елимланади ва участка сайлов комиссиясининг муҳри билан муҳрланган ҳолда Д. Сайлов қутиларини тегишли жойда ички ишлар органлари ҳимоясида сақлайди 18. **Дипломатик ваколатхоналар ҳузурида, ҳарбий қисмларда, санаторийларда, дам олиш уйларида, касалхоналар ва бошқа стационар даволаш муассасаларида, олис ва бориш қийин бўлган ҳудудлардаги фуқаролар турган жойларда, қамоқда сақлаш ва озодликдан маҳрум этиш жойларида тузилган сайлов участкаларида қандай ҳолда участка сайлов комиссияси овоз бериш тугаганлигини исталган вақтда эълон қилиши мумкин?** А. Овоз бериш тугаганлигини исталган вақтда эълон қилишга йўл қўйилмайди Б. Рўйхатга киритилган барча фуқаролар овоз бериб бўлган бўлса С. Туман, шаҳар сайлов комиссиясининг рухсати билан Д. Ҳудудий сайлов комиссияси раисининг рухсати билан 19. Сайловчиларнинг овозларини санаб чиқиш қаерда ўтказилади? А. Кузатувчилар учун ажратилган хонада Б. Ҳудудий сайлов комиссияси биносида С. Туман сайлов комиссиясининг алоҳида махсус тайёрланган хонасида Д. Фақатгина овоз бериш биносида 20. **Ҳудудий сайлов комиссиясининг халқ депутатлари вилоят, Тошкент шаҳар Кенгашига ўтказилган сайловни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги қарори устидан қанча муддатда судга шикоят қилиниши мумкин?** А. 5 кун ичида Б. 3 кун ичида С. 7 кун ичида Д. 10 кун ичида 21. **Участка сайлов комиссиялари томонидан овозларни санаб чиқиш ва овозларни санаб чиқиш натижалари тўғрисидаги баённомаларни тўлдириш жараёнида участка сайлов комиссияси аъзоларидан ташқари яна кимлар ҳозир бўлишлари мумкин?** А. Кузатувчилар, сиёсий партияларнинг ваколатли вакиллари, оммавий ахборот воситалари вакиллари Б. Ички ишлар органлари ходимлари С. Миллий гвардия ходимлари Д. Номзодлар 22. **Қонунчилик палатаси депутатлари сайловида участка сайлов комиссиясининг сайлов участкасида овозларни санаб чиқиш натижалари тўғрисидаги баённомасининг кўчирма нусхаси кимга тақдим этилади?** А. Туман, шаҳар сайлов комиссиясига Б. Округ сайлов комиссиясига С. Ҳудудий сайлов комиссиясига Д. Тегишли туман, шаҳар ҳокимиятига 23. **Халқ депутатлари вилоят, Тошкент шаҳар Кенгаши депутатлари сайловида участка сайлов комиссиясининг сайлов участкасида овозларни санаб чиқиш натижалари тўғрисидаги баённомаси кимга тақдим қилинади?** А. Туман, шаҳар сайлов комиссиясига Б. Вилоят сайлов комиссиясига С. Ҳудудий сайлов комиссиясига Д. Округ сайлов комиссиясига 24. **Халқ депутатлари туман, шаҳар Кенгаши депутатлари сайловида участка сайлов комиссиясининг сайлов участкасида овозларни санаб чиқиш натижалари тўғрисидаги баённомаси кимга тақдим қилинади?** А. Тегишли туман, шаҳар ҳокимлигига Б. Тегишли туман, шаҳар сайлов комиссиясига С. Тегишли округ сайлов комиссиясига Д. Тегишли ҳудудий сайлов комиссиясига 25. **Сайлов бюллетенлари жойлаштирилган қоп қандай ҳолатда очилиши мумкин?** А. Фақат суднинг қарорига биноан Б. Фақат туман, шаҳар сайлов комиссиясининг қарорига биноан С. Фақат округ сайлов комиссияси қарорига биноан Д. Фақат ҳудудий сайлов комиссиясининг қарорига биноан