2-Mavzu: Moliyaviy Hisobotni Tayyorlashning Konseptual Asosi (2) PDF
Document Details
Uploaded by NimbleUkulele
Fergana Polytechnic Institute
Tags
Related
Summary
This document is a presentation on the conceptual bases of preparing financial statements. It covers topics such as the structure of conceptual foundations of financial statements, general fundamental rules of accounting, relationships between IFRS and GAAP, and assessing financial statement elements.
Full Transcript
2 - М А В ЗУ: М ОЛ И Я В И Й Ҳ И СО Б ОТ Н И ТА Й Ё Р Л А Ш Н И Н Г К О Н Ц Е П Т УА Л АСОСЛАРИ РЕЖА: 1. Молиявий ҳисобот концептуал асосларининг таркиби. 2. Молиявий ҳисобнинг умумий фундаментал қоидалари. 3. Молиявий ҳисоботнинг...
2 - М А В ЗУ: М ОЛ И Я В И Й Ҳ И СО Б ОТ Н И ТА Й Ё Р Л А Ш Н И Н Г К О Н Ц Е П Т УА Л АСОСЛАРИ РЕЖА: 1. Молиявий ҳисобот концептуал асосларининг таркиби. 2. Молиявий ҳисобнинг умумий фундаментал қоидалари. 3. Молиявий ҳисоботнинг концептуал асоси ва МҲХС. 4. Молиявий ҳисоботнинг концептуал асоси ва GAAP. 5. МҲХС ва GAAP ўртасидаги асосий фарқлар. 6. МҲХС ва GAAPни уйғинлаштириш истиқболлари. 7. Молиявий ҳисоботнинг элементлари, молиявий ҳисобот элементларини тан олиш. Молиявий ҳисобот элементларини баҳолаш. МОЛИЯВИЙ ҲИСОБОТЛАРНИ ТАҚДИМ 1 ЭТИШНИНГ МАҚСАДИ ФОЙДАЛИ МОЛИЯВИЙ МАЪЛУМОТНИНГ 2 СИФАТ ТАВСИФЛАРИ МОЛИЯВИЙ ҲИСОБОТ ВА ҲИСОБОТ 3 БЕРУВЧИ ТАШКИЛОТ МОЛИЯВИЙ ҲИСОБОТ ЭЛЕМЕНТЛАРИ, 4 ТАН ОЛИШ ВА ТАН ОЛИШНИ БЕКОР ҚИЛИШ БАХОЛАШ, МАЪЛУМОТНИ ТАҚДИМ 5 ЭТИШ ВА ЁРИТИБ БЕРИШ 6 КАПИТАЛ ВА КАПИТАЛНИ САҚЛАБ ТУРИШ КОНЦЕПЦИЯЛАРИ Концептуал асос тарихи 1989 2010 2018 Молиявий Молиявий Молиявий ҳисоботни ҳисоботни ҳисоботларни тайёрлаш ва тайёрлаш ва тақдим тақдим этиш тақдим этиш этишнинг концепцияси концепцияси концептуал асоси Янги ишлаб чиқилди Қайта таҳрирланди Янги ишлаб чиқилди Консептуал асос ўзи нима? ! Мақсади Консептуал асос умумий мақсаддаги молиявий ҳисоботларни тақдим этиш мақсади ва тамойилларини белгилайди. 1 изчил тамойилларга асосланган МҲХС стандартларини ишлаб чиқишда Кенгашга ёрдам бериш 2 муайян операция ёки бошқа ҳодисага нисбатан қўлланадиган стандарт мавжуд бўлмаганда кўмак бериш 3 стандартларни тушуниш ва талқин қилишда барча тарафларга кўмак бериш Эътибор қаратинг! Концептуал асос стандарт ҳисобланмайди. Концептуал асоснинг ҳеч бир қоидаси бирор стандарт ёки стандарт талабидан устун ҳисобланмайди. Бухгалтерия ҳисоби маълум бир хўжалик юритувчи субъект тўғрисида молиявий маълумотларни аниқлаш, кайта ишлаш ва молиявий ҳисобот шаклида фаолият юритувчи субъектнинг молиявий ҳолатига қизиқувчи фойдаланувчиларга маълумотни етказиб беришни амалга оширадиган ахборот тизимдир. 85та давлатнинг миллий касбий бухгалтерия ташкилотларини бирлаштирган бухгалтерия ҳисобининг халқаро стандартлари бўйича Қўмитаси (БҲХСҚ) маълумотларига кўра, бухгалтерия ҳисоби "иқтисодий қарорларни қабул қилишда энг кенг доирадаги фойдаланувчиларга фойдали бўлган" корхона ҳақида молиявий маълумот билан таъминлаш каби хаётий муҳим вазифани бажаради. Маълумот фойдаланувчилари икки гуруҳга бўлиниши мумкин: ички ташқи фойдаланувчилар, яъни фойдаланувчилар, корхонадан ташқаридагилар: субъектдан ташқарида бўлиб, яъни корхона унда бевосита молиявий бошқарувчилари. манфаатга эга бўлганлар; субъект фаолиятида билвосита молиявий манфаатга эга бўлганлар Молиявий ҳисоботни тузиш мақсадлари Молиявий ҳисоботнинг мақсади молиявий аҳвол, фаолият натижалари ва молиявий аҳволдаги ўзгаришлар ҳақида маълумот тақцим этишдан иборатдир. Ушбу маълумот кенг доирадаги фойдаланувчиларга қарорларни қабул қилиш учун зарурдир. Молиявий ҳисобот корхона раҳбарияти фаолиятига баҳо беради ёки раҳбариятга ишониб топширилган маблағлар учун жавобгарлигини акс эттиради. Молиявий ахборотнинг сифат тавсифлари Фундаментал сифат тавсифлари Ўринлилик Тўғри акс эттириш Ахборот сифатини оширувчи сифат тавсифлари: Таққослаш имконининг мавжудлиги Текшириш имконининг мавжудлиги Ўз вақтидалилик Тушунарлилик Молиявий ҳисоботни тақдим этиш каби МҲХСнинг асосий мақсадига эришиш учун қуйидагилар белгиланиши керак вазифаларни ечиш учун талаб этиладиган молиявий маълумот; ахборот тизимини тузиш тамойиллари; молиявий ҳисобот элементлари. Молиявий ҳисоботнинг таркибий қисмлари бир-бири билан узвий боғлиқдир, чунки улар бир ҳил операциялар ва ҳодисаларни турли жавҳаларини акс эттиради. Молиявий аҳвол Корхона фаолиятининг натижалари ҳақида маълумот тўғрисидаги маълумот асосан фойда ва зарарлар асосан бухгалтерия тўгрисидаги ҳисоботда мувозанатида (мувозанат келтирилади. ҳисоботида) берилади. Молиявий аҳволдаги ўзгаришлар молиявий ҳисоботда алоҳида ўрин эгаллаган ҳисобот (хусусий капиталдаги ўзгаришлар) орқали кўрсатилади. Ҳисоблаш тамойили бўйича ҳисобни юритиш Ҳисоблаш тамойили ҳисобга олишда касса тушумлари усулини эмас, балки ҳисоблаш усулини қўлланилишини талаб қилади. Фаолиятни узлуксизлиги Молиявий ҳисобот одатда корхона фаолият кўрсатади ва яқин келажакда фаолият кўрсатишни давом эттиради деган фараз асосида тузилади. Молиявий ҳисоботнинг сифат тавсифлари Тушунарлилик Ўринлилик Мухимлик Ишончлилик Мазмунининг шаклдан устунлиги Кўрсаткичларнинг қиёсийлиги Ҳисобот даврида даромадлар билан харажатларнинг мувофиқлиги Активлар ва мажбуриятларнинг ҳақиқий баҳоси Изчиллик МАЪЛУМОТ ЎРИНЛИЛИГИ ВА ИШОНЧЛИЛИГИГА ЧЕКЛОВЛАР Ўз вақтида такдим этиш Нафлар ва харажатлар орасидаги мувозанат Сифатга оид тавсифлар орасидаги мувозанат Молиявий ҳисобот элементлари Активлар Мажбуриятлар Хусусш капитал Даромад Харажат Фойда Зарар Молиявий ҳисобот элементларини тан олиш Тан олиш - бу қуйида келтирилган элементларни тан олиш мезонига жавоб берадиган моддалардан бирини мувозанат ёки фойда ва зарарлар тўғрисидаги ҳисоботга киритишдир. Талаблари: (а) модда билан боғланган ҳар қандай кугилаётган наф корхона томонидан олиниши ёки йўқотилиши эҳтимоли мавжуд бўлиши керак, (б) модда пул қийматида ўлчаш учун мақбул асосга эга бўлиши ва корхона учун аҳамиятли бўлиши керак. Ўлчаш мезонлари Элементнинг аниқланиши. Ўлчанувчанлик Долзарблик Ишончлилик Молиявий ҳисобот элементларини баҳолаш Тарихий киймат Тиклаш киймати Сотиш (қоплаш) қиймати Дисконтланган қиймат Асосий фойдаланувчилар Мавжуд ва потенциал инвесторлар Асосий фойдала Қарз берувчилар нувчилар Бошқа кредиторлар Асосий фойдаланувчиларга қўшимча равишда, бошқа манфаатдор томонлар хам умумий мақсадларга мўлжалланган молиявий ҳисоботларни фойдали деб топишлари мумкин. МОЛИЯВИЙ ҲИСОБОТЛАРНИ ТАҚДИМ ЭТИШНИНГ МАҚСАДИ МОЛИЯВИЙ ҲИСОБОТЛАРНИ ТАҚДИМ ЭТИШНИНГ МАҚСАДИ Нимани? ҳисобот берувчи ташкилот тўғрисидаги молиявий маълумотни мавжуд ва потенциал инвесторлар, Кимга? қарз берувчилар ва бошқа кредиторларга ташкилотни ресурслар билан Нима учун? таъминлаш тўғрисида қарорлар қабул қилиш учун тақдим этиш Инвесторлар, қарз берувчилар ва бошқа кредиторлар ўз инвестициялар самарасини аниқлашда қуйидагиларни баҳолайди: келгуси соф пул маблағлари иқтисодий ресурсларини киримлари суммаси, муддати маъсулиятли бошқариш бўйича ва ноаниқлигини раҳбарият фаолиятини Бундай баҳолашни амалга ошириш учун молиявий маълумот зарур бўлади. Молиявий ҳисобот фойдаланувчиларига қандай молиявий маълумот зарур? ТАШКИЛОТГА РЕСУРСЛАР ТАҚДИМ ЭТИШГА ОИД ҚАРОРЛАР ҚАБУЛ ҚИЛИШ УЧУН ФОЙДАЛИ МАНБА МАЪЛУМОТИ ташкилотга иқтисодий нисбатан талаб ресурслар қилиш ҳуқуқлари Улардаги ўзгаришлар Келгуси соф пул маблағлари киримлари суммаси, муддати ва ноаниқлигини аниқлашда ушбу маълумотлар ва қўшимча тарзда ташқи факторлар кўмак беради. Ресурсларни масъулиятли бошқариш бўйича раҳбарият фаолиятини баҳолаш Раҳбариятнинг жавобгарликларига мисол: ресурсларни нархлар ва технологияларнинг ўзгариши каби иқтисодий омилларнинг ноқулай таъсиридан ҳимоя қилиш амалдаги қонунчиликка, бошқа норматив ҳужжатларга ва шартномалар шартларига риоя қилиш Аҳамияти Самарани баҳолаш, Самарани прогноз қилиш, яъни қанчалик яхши яъни келгусида қанчалик ишладингиз, жаноб яхши ишлай оласиз, директор! жаноб директор! ФОЙДАЛИ МОЛИЯВИЙ МАЪЛУМОТНИНГ СИФАТ ТАВСИФЛАРИ ФОЙДАЛИ МОЛИЯВИЙ МАЪЛУМОТНИНГ СИФАТ ТАВСИФЛАРИ МАЪЛУМОТ ФУНДАМЕНТАЛ СИФАТ ТАВСИФЛАРИ МАЪЛУМОТНИНГ ФОЙДАЛИЛИГИНИ ОШИРАДИГАН СИФАТ ТАВСИФЛАРИ Ўринлилик Қиёсийлик Рўйи-рост тақдим этиш Текширилувчанлик Ўз вақтида тақдим этиш Тушунарлилик СИФАТЛИ МОЛИЯВИЙ ҲИСОБОТ Молиявий маълумот фойдали бўлиши учун, у ўринли бўлиши ва у нимани тақдим этишга мўлжалланган бўлса, шуни рўйи-рост тақдим этиши лозим. Агар молиявий маълумот қиёсий, текширилувчан, ўз вақтида тақдим этилган ва тушунарли бўлса, унинг фойдалилиги ошади. ФУНДАМЕНТАЛ СИФАТ ТАВСИФЛАРИ ЎРИНЛИЛИК Ўринли молиявий маълумот фойдаланувчилар томонидан қабул қилинадиган қарорларга аҳамиятли таъсир кўрсатишга қодир прогноз қийматига тасдиқлаш қийматига эга бўлса эга бўлса Прогноз қийматига эга маълумот кўпинча тасдиқлаш қийматига ҳам эга бўлади. Масалан, кейинги йиллардаги тушумни прогноз қилиш учун асос сифатида фойдаланилиши мумкин бўлган жорий йил учун тушум тўғрисидаги маълумот шунингдек олдинги йилларда амалга оширилган жорий йилнинг тушуми бўйича прогнозлар билан қиёсланиши мумкин. Муҳимлик Маълумот, агар уни тушириб қолдириш, нотўғри кўрсатиш ёки яшириш фойдаланувчиларни муайян ҳисобот берувчи ташкилот тўғрисидаги маълумот билан таъминлайдиган молиявий ҳисобот асосида қабул қилинадиган қарорларига таъсир кўрсатиши асосланган тарзда кутилса, муҳим ҳисобланади. ФУНДАМЕНТАЛ СИФАТ ТАВСИФЛАРИ РЎЙИ-РОСТ ТАҚДИМ ЭТИШ Молиявий маълумот фойдали бўлиши учун у нафақат ўринли иқтисодий ҳодисаларни намоён қилиши, балки уларни тақдим этишга мўлжалланган иқтисодий ҳодисаларнинг моҳиятини рўйи-рост тақдим этиши лозим. Тўлиқ Бетараф Хатолардан холи Ҳар бир моддани ҳам Нохолисликка йўл Хатолардан ҳоли бўлиш миқдорий қўймасликдир иқтисодий ҳодисанинг ҳам сифат жиҳатдан тавсифида хатолар ёки Эҳтиёткорлик ёритиб бериш маълумотнинг тушириб активлар ва даромадлар ошириб кўрсатилмаслигини, мажбуриятлар қолдирилиши мавжуд ва харажатлар эса камайтириб эмаслигини англатади кўрсатилмаслиги ФУНДАМЕНТАЛ СИФАТ ТАВСИФЛАРИНИ ҚЎЛЛАШ Маълумот фойдали бўлиши учун у ҳам ўринли бўлиши, ҳам рўйи-рост тақдим этишни таъминлаши лозим. Иқтисодий ҳодиса Ҳисобот берувчи ташкилотнинг молиявий маълумотидан фойдаланувчилар учун 1 фойдали бўлиши мумкин бўлган иқтисодий ҳодиса аниқланади. энг ўринли бўладиган ушбу иқтисодий 2 ҳодиса тўғрисидаги маълумот тури аниқланади. ушбу маълумотдан фойдаланиш имконияти Молиявий ҳисобот 3 ва у мазкур иқтисодий ҳодисани рўйи-рост тақдим этишни таъминлай олиши аниқланади МАЪЛУМОТНИНГ ФОЙДАЛИЛИГИНИ ОШИРАДИГАН СИФАТ ТАВСИФЛАРИ Қиёсийлик Текширилувча Ўз вақтида Тушунарлилик нлик тақдим этиш Ташкилотлар билан қиёслаш ва Фойдаланувчилар Маълумотни даврлар аро Маълумотнинг таснифлаш, ни ишонтиришга фойдалилиги тизимлаштириш қиёслаш ёрдам беради. унинг муддати ҳамда аниқ ва қисқа ўтган сари тақдим этиш уни камайиб боради тушунарли қилади. ҚиёсийликИзчиллик Қиёсийлик бу мақсад, Бевосита ёки изчиллик унга эришиш Билвосита йўлидир. Бевосита усулда санаш. ёки кузатиш орқали. Билвосита усулда моделлар, формулалар ва х.к 1 2 3 4 Молиявий ҳисоботларнинг фойдалилиги билан боғлиқ сарфларга нисбатан чеклов Молиявий маълумотни тақдим этишга сарфлар Молиявий маълумотдан олинадиган наф Молиявий маълумотни тақдим этувчи ташкилотлар молиявий маълумотни йиғиш, қайта ишлаш, текшириш ва тарқатишга катта куч сарфлайди, лекин натижада фойдаланувчилар ушбу сарфларни инвестициялардан самаранинг камайиши тарзида амалга оширадилар. Молиявий маълумотдан фойдаланувчилар шунингдек, тақдим этилган маълумотни таҳлил қилиш ва талқин қилиш бўйича сарфларни ҳам амалга оширадилар. Агар зарур маълумот тақдим этилмаса, фойдаланувчилар уни қандайдир бошқа манбалардан олиш ёки уни ҳисоб йўли билан баҳолаш учун қўшимча сарфларни амалга оширадилар. Фундаментал сифат тавсифлари Ўринлилик Рўйи-рост тақдим этиш Хатолардан Таслиқлаш Прогноз қилиш Тўлиқ Бетараф холи Маълумотнинг фойдалилигини оширадиган сифат тавсифлари Қиёсланувчанлик Текширувчанлик Ўз вақтида тақдим Тушунарлилик этиш МОЛИЯВИЙ ҲИСОБОТ ВА ҲИСОБОТ БЕРУВЧИ ТАШКИЛОТ «Молиявий ҳисобот ҳисобот берувчи ташкилотнинг молиявий ҳисобот элементлари таърифларига жавоб берадиган иқтисодий ресурслар, ташкилотга нисбатан талаб қилиш ҳуқуқлари, шунингдек мазкур ресурслар ва талаб қилиш ҳуқуқларидаги ўзгаришлар тўғрисидаги маълумотни тақдим этади» Консептуал асоси 3.2 банди Молиявий ҳисоботнинг мақсади ва таркиби Молиявий ҳисоботнинг мақсади молиявий ҳисоботдан фойдаланувчилар учун ҳисобот берувчи ташкилотнинг келгуси соф пул маблағлари кирими бўйича истиқболни баҳолашда ва ташкилот раҳбариятининг иқтисодий ресурсларни масъулиятли бошқариш бўйича фаолиятини баҳолашда фойдали бўладиган ҳисобот берувчи ташкилотнинг активлари, мажбуриятлари, хусусий капитали, даромадлари ва харажатлари тўғрисидаги молиявий маълумотни тақдим этишдан иборатдир. Молиявий холат Молиявий натижалар Пул оқимлари Хусусий Фойда ёки капиталдаг Молиявий ҳолат зарар ва бошқа Пул маблағлари и харакати тўғрисидаги умумлашган ўзгаришла ҳисобот даромад тўғрисидаги р ҳисобот тўғрисидаги тўғрисидаг ҳисобот и ҳисобот Изоҳлар Ҳисобот даври ва Фаолият узлуксизлиги Молиявий ҳисобот муайян ҳисобот даврига нисбатан тайёрланади ва қуйидагилар тўғрисида маълумот тақдим этади: ҳисобот даврининг охири санасида ёки ҳисобот даври мобайнида мавжуд бўлган активлар ва мажбуриятлар, шу жумладан тан олинмаган активлар ва мажбуриятлар ҳамда хусусий капитал тўғрисида; ва ҳисобот даври учун даромадлар ва харажатлар тўғрисида. Шунингдек, молиявий ҳисобот молиявий ҳисоботдан фойдаланувчиларга ўзгаришлар ва трендларни аниқлаш ва баҳолашга ёрдам бериш мақсадида камида битта олдинги давр учун қиёсий маълумотни тақдим этади. Молиявий ҳисобот одатда ҳисобот берувчи ташкилот ўз фаолиятини узлуксиз амалга ошириши ва яқин келажакда уни амалга оширишда давом этиши тўғрисидаги фараз асосида тайёрланади. Агар компания «Узлуксизлик" мезонларига жавоб бермаса нима бўлади? Компания барча МХҲС стандартларини қўллашда давом этади. Барча жорий бўлмаган активлар жорий сифатида қайта таснифланиши керак деган ёндашув нотўғри. Бу вазият ушбу узоқ муддатли актив 5-сон МХҲС талабларига жавоб берса, юзага келади. «Узлуксизлик" меъзонига жавоб бермаслик бу активларнинг қадрсизланишининг аломати бўлиши мумкин. Шунинг учун ушбу актив қадрсизланиш ҳолати бўйича тестдан ўтказилиши лозим. Захираларни баҳоланиши эътиборга олиниши керак. Чунки захираларнинг соф сотиш қиймати кескин пасайиши мумкин. Зарур келтирувчи шартномалар- зарарни қоплаш шартномаси бўлиб, улар бўйича баҳоланган мажбурият юзага келиши мумкин. Давлат грантлари қайтариладиган мажбуриятга айланиши мумкин. Ҳисобот берувчи ташкилот Ҳисобот берувчи ташкилот - бу молиявий ҳисоботни тайёрлаши шарт бўлган ёки уни тайёрлаш тўғрисида мустақил қарор қабул қиладиган ташкилот. битта ташкилот Ҳисобот берувчи Ҳисобот берувчи ташкилот= ташкилотнинг бир қисми ташкилот юридик шахс бўлиши шарт эмас. бир нечта ташкилотлар консолидациялашган консолидациялашмаган комбинациялашган молиявий ҳисобот молиявий ҳисобот молиявий ҳисобот Агар Бош ташкилот Агар факат бош ташкилотнинг «бош ташкилот - шўъба ташкилот» + ўзидан иборат бўлса муносабатлари билан боғланмаган Шўъба ташкитол икки ёки ундан ортиқ ташкилотларни ўз ичига олса МОЛИЯВИЙ ҲИСОБОТ ЭЛЕМЕНТЛАРИ, ТАН ОЛИШ ВА ТАН ОЛИШНИ БЕКОР ҚИЛИШ Молиявий ҳисобот элементлари Юқорида кўриб Элемент Таъриф ёки тавсиф чиқилган тушунчалар Олдинги ҳодисалар натижасида ташкилот томонидан назорат Иқтисодий ресурс Актив қилинадиган мавжуд иқтисодий ресурс. Иқтисодий ресурс бу иқтисодий нафлар яратиш потенциалига эга бўлган ҳуқуқ ҳисобланади. Мажбурият Ташкилотнинг олдинги ҳодисалар натижасида юзага келган Талаб қилиш ҳуқуқи иқтисодий ресурсни ўтказиш бўйича мавжуд жавобгарлиги. Хусусий Ташкилотнинг барча мажбуриятлари чегирилгандан кейин унинг капитал активларидаги қолдиқ улуш. Хусусий капиталга нисбатан талаб қилиш ҳуқуқлари эгаларининг Даромадлар бадаллари билан боғлиқ бўлмаган хусусий капиталнинг ошишига Молиявий натижаларни олиб келадиган активларнинг ошиши ёки мажбуриятларнинг акс эттирадиган камайиши. иқтисодий ресурслар ва талаб қилиш ҳуқуқларидаги Хусусий капиталига нисбатан талаб қилиш ҳуқуқлари эгаларига ўзгаришлар Харажатлар тақсимлашлар билан боғлиқ бўлмаган хусусий капиталнинг камайишига олиб келадиган активларнинг камайиши ёки мажбуриятларнинг ошиши. – Ташкилотнинг хусусий капиталига нисбатан талаб қилиш Иқтисодий ресурслар ҳуқуқлари эгаларининг бадаллари ва уларга тақсимлашлар. ва талаб қилиш ҳуқуқларидаги бошқа ўзгаришлар Актив таърифи Актив — олдинги ҳодисалар натижасида ташкилот томонидан назорат қилинадиган мавжуд иқтисодий ресурс. Иқтисодий ресурс — бу иқтисодий нафлар яратиш потенциалига эга бўлган ҳуқуқ. Актив Хуқуқ Иқтисодий нафлар Назорат яратилиши потенциали Актив таърифи (Ҳуқуқ) бошқа томоннинг мажбуриятига бошқа томоннинг мажбуриятига мувофиқ келадиган мувофиқ келмайдиган пул маблағларини олиш ҳуқуқлари асосий воситалар объектлари ёки захиралар каби товарлар ёки хизматларни олиш ҳуқуқлари; жисмоний объектларга бўлган ҳуқуқлар форвард шартномаси интеллектуал мулкдан фойдаланиш ҳуқуқи бошқа томоннинг иқтисодий ресурсни ўтказиш мажбуриятидан келиб чиқадиган Умуман олганда, ташкилотнинг ҳар бир ҳуқуқи алоҳида активни намоён қилади. Лекин, ҳисоб мақсадлари учун боғлиқ ҳуқуқлар кўпинча битта активни намоён қиладиган битта ҳисоб бирлиги сифатида ҳисобга олинади. Масалан, асосий восита бўйича ундан фойдаланиш, сотиш, тасарруф қилиш каби хуқуқлар ягона ҳисоб бирлиги сифатида акс эттирилади. Иқтисодий нафлар яратиш потенциали ва назорат Иқтисодий нафлар яратиш потенциалининг Агар ташкилот мазкур иқтисодий ресурсдан мавжуд бўлиши учун мутлақ аниқлик билан фойдаланиш усулини бошқариш ва у ёки ҳатто юқори эҳтимол билан мазкур ҳуқуқ келтириши мумкин бўлган иқтисодий иқтисодий нафлар яратишини тасдиқлаш нафларни олиш бўйича жорий имкониятга мумкин бўлиши талаб этилмайди эга бўлса, ташкилот иқтисодий ресурсни назорат қилади. Фақатгина мазкур ҳуқуқ мавжуд бўлиши ва камида битта ҳолатда мазкур ҳуқуқ барча бошқа томонлар учун мавжуд бўладиган нафлардан ташқари ташкилот учун иқтисодий нафларни ярата олиши зарурдир Мажбурият таърифи Мажбурият — бу ташкилотнинг олдинги ҳодисалар натижасида иқтисодий ресурсни ўтказиш бўйича мавжуд жавобгарликдир. 3 ТА МЕЪЗОНЛАРНИНГ БАРЧАСИ БАЖАРИЛИШИ ЛОЗИМ: 1 ташкилот 2 мазкур жавобгарлик 3 мазкур жавобгарлик олдинги жавобгарликка эга иқтисодий ресурсни ҳодисалар натижасида юзага бўлса ўтказишдан иборат бўлса келган мавжуд жавобгарлик бўлса Масалан, агар ташкилот ходимга унинг хизматлари эвазига иш ҳақи тўлашни назарда тутадиган шартнома тузган бўлса, мазкур ходим хизмат кўрсатмагунча ташкилот иш ҳақи тўлаш бўйича мавжуд жавобгарликка эга бўлмайди. Ҳисоб бирлиги ҳуқуқ ёки ҳуқуқлар гуруҳи Ҳисоб бирлиги - бу тан олиш ёки мезонлари ва баҳолаш жавобгарлик ёки жавобгарликлар гуруҳи тамойиллари қўлланадиган ёки ёхуд ҳуқуқлар ва жавобгарликлар гуруҳи Маълумотни тақдим этиш ва ёритиб бериш мақсадида активлар, мажбуриятлар, даромадлар ва харажатларни жамлаш ёки компонентларга ажратиш зарур бўлиши мумкин. Хусусий капитал таърифи Хусусий капитал ташкилотнинг барча мажбуриятлари чегирилгандан кейин унинг активларидаги қолдиқ улушдир. Баъзан қонунчилик, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талаблари ёки бошқа талаблар устав капитали ёки тақсимланмаган фойда каби хусусий капиталнинг алоҳида компонентларига таъсир кўрсатади. Активлар Хусусий капитал Мажбуриятлар Даромадлар Харажатлар Даромадлар таърифи Даромадлар хусусий капиталга нисбатан талаб қилиш ҳуқуқлари эгаларининг бадаллари билан боғлиқ бўлмаган тарзда хусусий капиталнинг ошишига олиб келадиган активларнинг ошиши ёки мажбуриятларнинг камайишидир. «Даромад» атамаси ташкилотнинг Даромад соф активларнинг ўсиши одатдаги фаолияти давомида нуқтаи назаридан аниқланади, вужудга келадиган тушумни ҳам, аммо мулкдорлар улушлари бошқа даромадни ҳам ўз ичига ҳисобига кўпайишни ўз ичига олади. олмайди. Масалан, узоқ муддатли активларни Масалан, акция чиқарилиши чиқиб кетиши ёки қайта баҳолашдан келиб чиқадиган даромадлар. натижасида активлар ошади лекин бу даромад вужудга келишига сабаб бўлмайди. Харажатлар таърифи Харажатлар хусусий капиталга нисбатан талаб қилиш ҳуқуқлари эгаларига тақсимлашлар билан боғлиқ бўлмаган тарзда хусусий капиталнинг камайишига олиб келадиган активларнинг камайиши ёки мажбуриятларнинг ошишидир. «Харажатлар» атамаси корхонанинг Харажатлар соф активларнинг одатдаги фаолияти давомида юзага камайиши нуқтаи назаридан келадиган ҳаражатлар ва зарарларни аниқланади, аммо мулкдорларга ҳам ўз ичига олади. хусусий капитал тақсимлаш Масалан, узоқ муддатли активларни натижасида келиб чиқадиган чиқиб кетиши ёки қайта баҳолашда камайишни ўз ичига олмайди. юзага келадиган зарарлар. Масалан, дивидендлар харажатлар ЭМАС. Даромад ва харажатлар соф активларнинг ўсиши ёки камайиши жиҳатидан аниқланиши, фойда (ёки зарар) ҳам шу нуқтаи назардан белгиланишини англатади. Тан олиш жараёни Тан олиш - бу молиявий ҳисобот элементларидан бири, яъни актив, мажбурият, хусусий капитал, даромадлар ёки харажатлар таърифини қаноатлантирадиган моддани молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисоботга ёки молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот(лар)га киритиш учун идентификациялаш жараёнидир. Ҳисобот даври бошига молиявий ҳолат тўғрисида ҳисобот Активлар минус мажбуриятлар хусусий капиталга тенг Молиявий натижалар тўғрисида ҳисобот(лар) Даромадлар минус харажатлар Хусусий капиталдаг и ўзгаришлар Киритилган баддалар-дивидендлао Ҳисобот даври охирига молиявий ҳолат тўғрисида ҳисобот Активлар минус мажбуриятлар хусусий капиталга тенг Тан олиш меъзонлари Ўринлилик Рўйи-рост тақдим этиш Иқтисодий нафлар келиб тушуши/чиқиб Баҳолаш ноаниқликлари, масалан, кетиши эҳтимоли пастлиги эскириш суммаси, баҳоланган мажбурият ва бошқа резервлар бўйича баҳолашда Мавжудликнинг ноаниқлиги, масалан ҳисоб баҳосидан фойдаланишга тўғри суд қарори асосида ташкилот келади. мажбуриятга эга бўлиши Ноизчиллик Тақдим этиш ва ёритиб бериш Тан олишни бекор қилиш Тан олишни бекор қилиш - бу илгари тан олинган актив ёки мажбуриятни тўлиқ ёхуд унинг бир қисмини ташкилотнинг молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисоботидан чиқаришдир. Тан олишни бекор қилиш одатда модда актив ёки мажбурият таърифига ортиқ жавоб бермаган пайтда рўй беради: (а) активларга нисбатан тан олишни бекор қилиш одатда ташкилот илгари тан олинган актив бўйича тўлиқ ёки унинг бир қисми устидан назоратни йўқотган пайтда рўй беради; ва (б) мажбуриятларга нисбатан тан олишни бекор қилиш одатда ташкилотда илгари тан олинган мажбурият бўйича тўлиқ ёки унинг бир қисмига нисбатан мавжуд жавобгарлик ортиқ бўлмаган пайтда рўй беради. Эътибор беринг! Тан олишни бекор Тан олиш қилиниши Хусусий Активлар Мажбуриятлар Даромадлар Харажатлар капитал БАХОЛАШ, МАЪЛУМОТНИ ТАҚДИМ ЭТИШ ВА ЁРИТИБ БЕРИШ Бошланғич қиймат бўйича баҳолаш асослари Активни ҳарид қилиш ёки яратиш Мажбуриятнинг юзага келиш пайтидаги унинг пайтидаги унинг бошланғич қиймати бошланғич қиймати операция сарфлари ушбу активни ҳарид қилиш ёки яратиш чегирилган ушбу мажбуриятни ўз зиммасига қабул мақсадида тўланган товон ва операция қилиш учун олинган товон қиймати ҳисобланади. бўйича сарфларни ўз ичига оладиган активни ҳарид қилиш ёки яратишда амалга оширилган сарфларнинг қиймати ҳисобланади. Мажбуриятнинг бошланғич қиймати Активнинг бошланғич қиймати актив шартнома зарар келтирувчи шартнома қадрсизланган пайтда камайади бўлганда ошади. Молиявий активлар ва молиявий мажбуриятларга нисбатан бошланғич қиймат бўйича баҳолаш асосини қўллашнинг бир йўли бу уларни амортизацияланадиган қиймат бўйича баҳолашдир. Жорий қиймат бўйича баҳолаш асослари Жорий қиймат баҳолаш санасидаги шартларни акс эттириш учун янгиланган маълумотларни таъминлайди. бу баҳолаш санасида бозор иштирокчилари ўртасидаги одатдаги операцияда Ҳаққоний қиймат активни сотишдан олиниши ёки мажбуриятни ўтказиш учун тўланиши мумкин бўлган нархдир. Фойдаланиш қиймати - бу ташкилот активдан фойдаланиш ва уни якуний ҳисобдан чиқариш натижасида олиниши кутилаётган пул оқимлари ёки бошқа иқтисодий нафларнинг дисконтланган Фойдаланиш қиймати(активлар учун) қийматидир. Ижро этиш қиймати(мажбуриятлар учун) Ижро этиш қиймати - бу ташкилот ўз мажбуриятини ижро этиш ҳисобига ўтказиши лозим бўлган пул оқимлари ёки бошқа иқтисодий нафларнинг дисконтланган қийматидир Активни ўрнини қоплашнинг жорий қиймати - бу баҳолаш санасида тўланиши мумкин бўлган товон суммаси ва шу санада амалга оширилиши мумкин бўлган операция бўйича сарфлардан иборат баҳолаш санасидаги эквивалент активнинг қийматидир. Ўрнини қоплашнинг жорий қиймати Мажбуриятни ўрнини қоплашнинг жорий қиймати - бу баҳолаш санасида амалга оширилиши мумкин бўлган операция бўйича сарфлар чегирилган шу санада эквивалент мажбурият учун олиниши мумкин бўлган товондир. БАҲОЛАШ АСОСИНИ ТАНЛАШДА ИНОБАТГА ОЛИШ ЗАРУР БЎЛГАН ОМИЛЛАР Ўринлилик Активлар ва мажбуриятлар хусусиятлари Келгуси пул оқимларини таъминлаш Пул оқимларининг ўзгарувчанлиги Пул оқимларининг бевосита ёки билвосита бошқа иқтисодий ресурслар билан биргаликда юзага келиши Бозор омилларига ёки бошқа рискларга таъсирчан Ташкилотнинг фаолияти характери Масалан, амортизацияланган қиймат деривативлар тўғрисида ўринли маълумот тақдим қилмайди Рўйи-рост тақдим этиш Баҳолашдаги ноизчиллик Бахолашдаги ноаниқлик Агар молиявий ҳисобот баҳолаш ноизчиллигига эга бўлса, бундай молиявий ҳисобот ташкилотнинг Баҳолаш ноаниқликларининг юқори даражаси молиявий ҳолатининг ва молиявий натижаларининг ўринли маълумотни тақдим этадиган баҳолаш асосидан айрим жиҳатларини рўйи-рост тақдим этишни фойдаланишга тўсқинлик қилмайди таъминламаслиги мумкин Айрим ҳолларда баҳолаш ноаниқликларининг даражаси ушбу баҳолаш асоси томонидан тақдим этилган маълумот етарлича рўйи-рост тақдим этишни таъминламаслиги мумкин бўладиган даражада юқори бўлиши мумкин Маълумотларни тақдим этиш ва ёритиб бериш Молиявий ҳисобот орқали самарали алоқани таъминлаш учун қуйидагилар талаб қилинади: эътиборни қоидаларга эмас, маълумотни тақдим этиш ва ёритиб бериш мақсадлари ва тамойилларига қаратиш; маълумотни ўхшаш моддаларни гуруҳлаш ва ўзаро ўхшаш бўлмаган моддаларни ажратишга имкон берадиган тарзда таснифлаш; ва маълумотни уни тушуниш ёки катта миқдорда кераксиз тафсилотларни киритиш оқибатида ёхуд самарасиз жамлаш оқибатида мураккаб бўлмайдиган тарзда жамлаш. Таснифлаш - бу активлар, мажбуриятлар, хусусий капитал, даромадлар ва харажатлар моддаларини маълумотни тақдим этиш ва ёритиб бериш мақсадларида уларнинг умумий хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда муайян синфларга тақсимлаш жараёнидир. Маълумотларни тақдим этиш ва ёритиб бериш Активлар ва мажбуриятларни таснифлаш Актив ёки мажбуриятни таснифлаш уларнинг ҳисоб бирлигига асосланади. Лекин, баъзан актив ёки мажбуриятни ҳар хил хусусиятларга эга компонентларга ажратиш ва бундай компонентларни алоҳида таснифлаш мақсадга мувофиқ бўлиши мумкин. Масалан, активни ёки мажбуриятни қисқа муддатли ёки узоқ муддатли компонентларга ажратиш ва мазкур компонентларни таснифлаш ўринли бўлиши мумкин. Хусусий капитални таснифлаш Агар хусусий капитал компонентларининг айримларига нисбатан қонунчилик, норматив- ҳуқуқий ҳужжатларнинг қоидалари ёки бошқа талаблар қўлланилса, фойдали маълумот тақдим этиш учун ушбу компонентларни алоҳида таснифлаш зарур бўлиши мумкин Маълумотларни тақдим этиш ва ёритиб бериш Даромадлар ва харажатлар қуйидаги ҳисоботларда таснифланади фойда ёки зарар тўғрисидаги ҳисобот бошқа умумлашган даромад Кенгаш актив ёки мажбуриятнинг жорий қиймати ўзгариши натижасида юзага келадиган даромадлар ёки харажатлар, агар бунинг натижасида фойда ёки зарар тўғрисидаги ҳисобот анча ўринли маълумот тақдим этишини ёки мазкур давр учун ташкилотнинг молиявий натижаларини анча рўйи-рост тақдим этилишини таъминласа, бошқа умумлашган даромад таркибига киритилиши лозим деган хулосага келиши мумкин. Қоида тариқасида, бир даврда бошқа жами даромад таркибида тан олинган даромадлар ва харажатлар, агар бунинг натижасида фойда ёки зарар тўғрисидаги ҳисобот анча ўринли маълумот тақдим этса ёки ушбу келгуси давр учун ташкилотнинг молиявий натижаларининг анча рўйи-рост тақдим этилишини таъминласа, бошқа умумлашган даромад таркибидан келгуси даврлардан бирида фойда ёки зарар тўғрисидаги ҳисоботга қайта таснифланади. Маълумотларни тақдим этиш ва ёритиб бериш Жамлаш Жамлаш — бу умумий хусусиятларга эга ва айни бир синфга кирувчи активлар, мажбуриятлар, хусусий капитал, даромадлар ёки харажатлар моддаларини бирлаштириш жараёнидир. Жамлаш маълумотларнинг катта ҳажмини умумлаштириш ҳисобига маълумотни анча фойдали қилади. Лекин, жамлаш айрим тафсилотларни яширишга олиб келиши мумкин. Шу боис ўринли маълумотни тушуниш кўп сонли аҳамиятсиз тафсилотлар ёки сарамарасиз жамлаш оқибатида кейинчалик қайта таснифланмаслиги туфайли мураккаб бўлмаслиги учун мувозанатни топиш зарурдир. Молиявий ҳисоботнинг турли қисмларида жамлашнинг турли даражаси талаб қилиниши мумкин. Масалан, молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисоботда ва молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот(лар)да одатда умумлаштирилган маълумот тақдим этилади, бу вақтда изоҳларда анча батафсил маълумот тақдим этилади. КАПИТАЛ ВА КАПИТАЛНИ САҚЛАБ ТУРИШ КОНЦЕПЦИЯЛАРИ Капитал ва капитални сақлаб туриш концепциялари Умуман айтганда, агар ташкилот давр бошида қанча капиталга эга бўлган бўлса шунча капиталга давр охирида ҳам эга бўлса, у ўз капиталини сақлаган бўлади. Давр охирида капиталнинг давр бошидаги капитални сақлаш учун зарур бўлган миқдордан ошган ҳар қандай миқдор фойда ҳисобланади. Концептуал асос ташкилотнинг капиталини ҳисобот даври бошида ва охирида таққослашнинг икки асосий усулини ажратиб кўрсатади ва шу тариқа ушбу даврдаги фойдани аниқлайди. Молиявий Жисмоний капитални сақлаб туриш капитални сақлаб туриш Капитал ва капитални сақлаб туриш концепциялари Молиявий Жисмоний капитални сақлаб туриш капитални сақлаб туриш Давр охирида Давр охирида Давр Давр бошида бошида Соф активларнинг молиявий (пул) қиймати Ишлаб чиқариш қуввати Номинал пул бирлиги Доимий харид қобилияти даврий ишлаб чиқариш хажми Молиявий капитални сақлаб туриш Бу концепцияга кўра давр давомида мулк эгалари томонидан қилинган қўйилмалари ёки уларга тақсимланадиган суммаларни чиқариб ташлагандан сўнг, агар давр охирига бўлган соф активларнинг молиявий (ёки пул) қиймати давр бошидаги соф активларнинг молиявий (ёки пул) қийматидан кўп бўлса, фойда ишлаб топилган деб ҳисобланади. Молиявий капитал номинал пул бирлигида ёки харид қобилияти бирлигида бахоланиши мумкин, бунда харид қобилияти умумий нархлар индексининг ўзгаришига мувофиқ белгиланади. Давр охирида Давр бошида Соф активларнинг пул қиймати Жисмоний капитални сақлаб туриш Бу концепцияга кўра, давр давомида мулк эгалари томонидан қилинган қўйилмалари ёки уларга тақсимланадиган суммаларни чиқариб ташлагандан сўнг, агар ташкилотнинг давр охирига бўлган ишлаб чиқариш қуввати (ёки фаолият юритиш қобилияти) унинг давр бошидаги ишлаб чиқариш қувватидан кўп бўлса, фойда ишлаб топилган деб ҳисобланади. Ишлаб чиқариш қуввати - бу муҳим жараёнларни, манбаларни ва технологияларни умумий йўналтирилган мақсад ва мижозларга йўналтирилган таклифларига мувофиқ ва бу жараёнларни самарали ва унумдор етказиб бериш қобилияти. Давр охирида Давр бошида Ишлаб чиқариш қуввати Масала Ташкилот автомобилларни олди-сотдиси билан шуғулланади. У ўзининг биринчи йил фаолиятида қиймати 5000 п.б. бўлган битта автомобил сотиб олган ва уни 6500 п.б.га сотган. Сотган пайтида у сотган автомобил ҳолатидаги автомобилнинг ўртача таннархи 5300 п.б. бўлган. Олиш ва сотиш санаси ўртасидаги инфляция даражаси 10%. Молиявий капитални сақлаб туриш ва жисмоний капитални сақлаб туриш консепцияларида мазкур ташкилотнинг молиявий натижалари қандай акс эттирилган бўларди? Молиявий Умумий нархлар Жисмоний капитал индекси капитал Тушум 6 500 6 500 6 500 Сотиш таннарҳи 5 000 5 000 5 800 Ялпи фойда 1 500 1 500 700 Инфляция бўйича давр бошидаги капиталга тузатиш киритиш (500) Жами фойда 1 500 1000 700 Капитални сақлаш концепцияларидан бирини танлаш Амалда, аксарият ташкилотлар номинал молиявий капитални сақлаш концепциясидан фойдаланадилар, чунки бу алтернативлар билан боғлиқ бўлган бухгалтерия мураккабликларидан қочиш имконини беради. Концептуал асосда таъкидланишича, баҳолаш асосларини ва капитални сақлаб туриш концепциясини танлаш молиявий ҳисоботлар тайёрланишида қўлланиладиган бухгалтерия ҳисоби моделини белгилайди. Бироқ, IASB бирон бир аниқ моделдан фойдаланишни кўрсатмайди. Лекин гиперинфляция иқтисодиёти валютасида ҳисобот берадиган ташкилотлар учун алоҳида ҳолатлар бундан мустасно. Ўйлайманки, сиз молиявий ҳисоботларга қалбаки рақамларни киритишни бошлашингиз билан, Сизда жуда кўп муаммолар пайдо бўлади. Ва биз охирги 20 йил ичида бундай холатларни жуда кўпини кўрдик. Уоррен Баффет Эътиборингиз учун рахмат!