Uzbekistan Customs Code PDF
Document Details
Uploaded by KnowledgeableUranium
2016
Tags
Summary
This document is a summary of the Uzbekistan Customs Code, 2016. It details the regulations governing import and export procedures, and other related customs matters.
Full Transcript
# Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодекси ## LexUZ шарҳи Мазкур Кодекс Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 20 январдаги ЎРҚ-400-сонли «Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодексини тасдиқлаш тўғрисида»ги Қонуни билан тасдиқланган. ## I бўлим. Умумий қоидалар ### 1-боб. Асосий қоидалар -...
# Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодекси ## LexUZ шарҳи Мазкур Кодекс Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 20 январдаги ЎРҚ-400-сонли «Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодексини тасдиқлаш тўғрисида»ги Қонуни билан тасдиқланган. ## I бўлим. Умумий қоидалар ### 1-боб. Асосий қоидалар - 1-модда. Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодекси билан тартибга солинадиган муносабатлар - Ушбу Кодекс Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали товарларни ва транспорт воситаларини олиб ўтиш, божхона тўловларини ундириш, божхона расмийлаштируви, божхона назоратини амалга ошириш, шунингдек божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш ҳолларининг олдини олиш, уларни аниқлаш ва уларга чек қўйиш тартибини белгилаш билан боғлиқ муносабатларни тартибга солади. - 2-модда. Божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатлари - Божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ушбу Кодексдан ва бошқа қонун ҳужжатларидан иборат. - Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Ўзбекистон Республикасининг божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади. - 3-модда. Божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг вақт бўйича амал қилиши - Божхона ишида божхона органи божхона декларациясини ва бошқа ҳужжатларни қабул қилиб олган куни амалда бўлган қонун ҳужжатлари қўлланилади. - Божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатлари орқага қайтиш кучига эга эмас ва агар ушбу моддада бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, улар амалга киритилганидан кейин юзага келган муносабатларга нисбатан қўлланилади. - Божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарликни бекор қиладиган ёки енгиллаштирадиган божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатлари орқага қайтиш кучига эга. - Божхона тўловларини бекор қилиш, божхона тўловлари ставкаларини камайтириш, ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиларининг мажбуриятларини бекор қилиш ёки уларнинг аҳволини бошқача тарзда енгиллаштиришни назарда тутувчи божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатлари орқага қайтиш кучига эга бўлиши мумкин, агар бу божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатларида тўғридан тўғри назарда тутилган бўлса, бундан ушбу модданинг учинчи қисмида назарда тутилган ҳоллар мустасно. - Божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатлари, агар ҳужжатларнинг ўзида кечроқ муддат кўрсатилмаган бўлса, расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради. - Божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик божхонага оид ҳуқуқбузарлик содир этилган кунда амалда бўлган қонун ҳужжатлари асосида қўлланилади. - 4-модда. Ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиси ҳуқуқларининг устуворлиги - Божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатларидаги барча бартараф этиб бўлмайдиган қарама-қаршиликлар ва ноаниқликлар ташқи иқтисодий фаолият иштирокчисининг фойдасига талқин қилинади. ### 2-боб. Ушбу Кодексда қўлланиладиган асосий тушунчалар - 5-модда. Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудуди ва божхона чегараси - Ўзбекистон Республикасининг қуруқликдаги ҳудуди, ҳудудий ва ички сувлари ҳамда улар устидаги ҳаво ҳудуди Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудини (бундан буён матнда божхона ҳудуди деб юритилади) ташкил этади. - Ўзбекистон Республикаси ҳудудида эркин божхона зоналари ва эркин омборлар бўлиши мумкин, уларнинг ҳудудлари, агар қонун ҳужжатларида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, божхона ҳудудидан ташқарида жойлашган деб қаралади. - 6-модда. Божхона мақсадлари - Божхона мақсадлари қуйидагилардан иборат: - божхона чегараси орқали товарлар ва транспорт воситаларини олиб ўтиш, - товарларни ташиш, сақлаш ва қайта ишлашда божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш; - божхона тўловлари ўз вақтида ва тўғри тўланишини таъминлаш; - иқтисодий сиёсат чораларига, божхона режимларининг талаблари ва шартларига риоя этилишини таъминлаш; - божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш ҳолларига чек қўйиш ва уларнинг олдини олиш. - 7-модда. Ваколатли шахс - Товарнинг ва (ёки) транспорт воситасининг эгаси ёки товарга ва (ёки) транспорт воситасига нисбатан божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ ваколатларга эга бўлган ёхуд товарнинг ва (ёки) транспорт воситасининг эгаси номидан тегишли шартнома ёки ишончнома асосида иш кўрувчи шахс ваколатли шахсдир. - 8-модда. Юридик ва жисмоний шахслар - Қуйидагилар: - Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига мувофиқ ташкил этилган ташкилот; - чет давлатнинг қонун ҳужжатларига мувофиқ ташкил этилган чет эл ташкилоти; - Ўзбекистон Республикасининг, чет давлатнинг қонун ҳужжатларига ёки халқаро шартномага мувофиқ ташкил этилган халқаро ташкилот юридик шахс ҳисобланади. - Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, чет давлатлар фуқаролари, фуқаролиги бўлмаган шахслар, шунингдек юридик шахс ташкил этмаган ҳолда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган жисмоний шахслар (якка тартибдаги тадбиркорлар) жисмоний шахслар ҳисобланади. - 9-модда. Товарнинг кузатув ҳужжатлари - Тижорат ва транспорт ҳужжатлари товарнинг кузатув ҳужжатлари ҳисобланади. - Тижорат ҳужжатлари жумласига ҳисобварақ-фактура (инвойс), юклаб жўнатиш ва ўров варақлари ҳамда ташқи савдо фаолияти ва ўзга фаолият амалга оширилаётганда божхона чегараси орқали товарларни олиб ўтиш билан боғлиқ битимлар тузилганлигини тасдиқлаш учун фойдаланиладиган бошқа ҳужжатлар киради. - Транспорт ҳужжатлари жумласига коносамент, юк хати ёки товарларни ташиш шартномаси борлигини тасдиқловчи ҳамда шундай ташишда кузатиб борувчи бошқа ҳужжат киради. - 10-модда. Товарнинг ўзгармас ҳолати - Товарнинг ўзгармас ҳолати товар божхона режимига жойлаштирилаётган пайтдаги барча хоссаларининг божхона режими амал қилишининг тугалланиш пайтида ўша ҳажмларда бут сақланиб қолишидир, бундан товарнинг табиий тарзда эскириши ёки уни ташиш ва (ёки) сақлашнинг нормал шароитларида камайиши оқибатида рўй берган ўзгаришлар мустасно. - 11-модда. Қайта ишлаш маҳсулотларининг чиқиш нормаси - Қайта ишлаш маҳсулотларининг чиқиш нормаси қайта ишлаш жараёнида ишлатиладиган товарлар миқдорининг битта бирлигидан ишлаб чиқариш жараёнига мувофиқ олинадиган қайта ишланган маҳсулотларнинг мутлақ қийматдаги ёки фоиз нисбатидаги миқдори ҳисобланади. - 12-модда. Товарнинг бут сақланишини таъминлашга доир операциялар - Товарнинг бут сақланишини таъминлашга доир операциялар жумласига қуйидагилар киради: - тозалаш, шамоллатиш, қуритиш, шу жумладан илиқ ҳавони вужудга келтириб қуритиш; - сақлашнинг мақбул ҳарорат режимини яратиш, шу жумладан совутиш, музлатиш, иситиш; - ҳимоя ўровига ўраш, ҳимояловчи мойни ва консервантларни суртиш; - занглашдан ҳимоя қилиш учун бўяш, муҳофазаловчи моддалар билан иҳоталаш; - коррозияга қарши қоплама суртиш. - Товарларнинг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда, товарнинг бут сақланишини таъминлашга доир операциялар жумласига қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа турдаги операциялар ҳам киритилиши мумкин. - 13-модда. Товар ва транспорт воситаси - Божхона чегараси орқали олиб ўтиладиган ҳар қандай кўчар мол-мулк, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси миллий валютаси, валюта бойликлари ва бошқа қимматли қоғозлар, электр, иссиқлик энергияси ва энергиянинг бошқа турлари, интеллектуал мулк объектлари, транспорт воситаси товар ҳисобланади, бундан ушбу модданинг тўртинчи қисмида кўрсатилган транспорт воситаси мустасно. - Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилган товар ёхуд божхона ҳудудида эркин муомалага чиқарилган ёки ушбу Кодексга мувофиқ шундай мақомга эга бўлган товар Ўзбекистон товаридир. - Ушбу модданинг иккинчи қисмида кўрсатилмаган товар, шунингдек ушбу Кодексга мувофиқ чет эл товари мақомини олган товар чет эл товаридир. - Товарларни ва йўловчиларни ташиш учун фойдаланиладиган восита транспорт воситасидир. Транспорт воситаси ҳар қандай сув кемасини, ҳаво кемасини, - автотранспорт воситасини, темир йўл транспорт воситасини (темир йўлнинг ҳаракатдаги таркибини, темир йўл ҳаракатдаги таркибининг бир қисмини) ёки контейнерни, шунингдек уларнинг ўз конструкциясига мувофиқ техник паспортларида ёки техник формулярларида назарда тутилган эҳтиёт қисмларни, анжомларни ва ускуналарни, суюқлик сақлаш идишларидаги ёқилғи-мойлаш материалларини, совутувчи ва бошқа хил техник суюқликларни, агар улар мазкур транспорт воситалари билан бирга ташилаётган бўлса, ўз ичига олади. - 14-модда. Енгиб бўлмас куч таъсири - Табиат ҳодисалари (зилзилалар, ер кўчишлари, довуллар, қурғоқчиликлар ва ҳоказо) ёки юридик ва жисмоний шахсларнинг хоҳиш-иродаси ҳамда хатти ҳаракатларига боғлиқ бўлмаган бошқа ҳолатлар сабабли келиб чиққан, шунинг оқибатида мазкур шахслар қабул қилган мажбуриятларини бажара олмайдиган фавқулодда ва олдини олиб бўлмайдиган, кутилмаган ҳолатлар енгиб бўлмас куч таъсири ҳисобланади. - 15-модда. Ушбу Кодексда қўлланиладиган бошқа тушунчалар - Ушбу Кодексда қўлланиладиган бошқа тушунчалар: - божхона брокери — божхона расмийлаштируви бўйича операцияларни декларантнинг ёки ваколатли шахснинг топшириғига биноан ва унинг номидан шартнома асосида амалга оширадиган, Ўзбекистон Республикаси юридик шахси; - (15-модданинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 3 октябрдаги ЎРҚ-494-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.10.2018 й., 03/18/494/1992-сон) - божхона иши — иқтисодий, тартибга солиш ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш мақсадларига эришишга қаратилган, божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлайдиган усуллар ва воситалар мажмуи; - божхона ҳамроҳлигида кузатиб бориш — автотранспорт воситаларининг божхона органлари томонидан божхона назорати остида кузатиб борилиши; - божхона операцияси — товарларнинг ва транспорт воситаларининг божхона расмийлаштирувида товарларга ва транспорт воситаларига нисбатан божхона органларининг мансабдор шахси ва (ёки) ваколатли шахс томонидан амалга ошириладиган ҳаракат; - (СПиТ: 1.Божхона режимлари / Божхона режими]) - божхона режими — божхона чегараси орқали олиб ўтиладиган товарларнинг ва транспорт воситаларининг мақомини божхона мақсадлари учун белгиловчи қоидалар мажмуи; - божхона тартиб-таомили — божхона мақсадлари учун амалга ошириладиган божхона операцияларининг мажмуи; - (СПиТ: 1.Божхона иши / Декларант]) - декларант — товарларни ва (ёки) транспорт воситаларини ўз номидан декларацияловчи шахс ёхуд унинг номидан товарлар ва (ёки) транспорт воситалари декларацияланаётган шахс; - декларациялаш — божхона чегараси орқали олиб ўтилаётган ва (ёки) божхона назорати остида турган товарлар ва (ёки) транспорт воситалари тўғрисидаги зарур маълумотларни божхона органларига маълум қилиш; - иқтисодий сиёсат чоралари — товарларни ва (ёки) транспорт воситаларини божхона ҳудудига олиб киришга ва ушбу ҳудуддан олиб чиқишга доир чекловлар бўлиб, улар квота белгилашни, лицензиялашни, шунингдек мамлакат иқтисодиётининг жаҳон хўжалиги билан ўзаро ҳамкорлигини тартибга солишнинг бошқа чора-тадбирларини ўз ичига олади; - (СПиТ: 1.Божхона иши / Ташувчи]) - ташувчи — божхона назорати остида турган товарлар ташилишини амалга оширувчи ёки транспорт воситасидан фойдаланиш учун масъул шахс; - товар туркуми — битта олувчининг манзилига битта транспорт ҳужжати бўйича келаётган ёки битта почта юк хати билан жўнатилаётган ёхуд божхона чегараси орқали ўтаётган битта жисмоний шахснинг қўл юкида ва багажида олиб ўтилаётган товар ёки унинг бир қисми; - товарларни ва (ёки) транспорт воситаларини *божхона чегараси орқали олиб ўтиш* — товарларни ва (ёки) транспорт воситаларини божхона ҳудудига олиб кириш ёхуд ушбу ҳудуддан олиб чиқиш; - товарларнинг *эркин муомаласи* — божхона ҳудудида товарларнинг белгиланган тақиқлар ва чекловларсиз айланиши; - товарни *чиқариб юбориш* — божхона органларининг божхона расмийлаштирувини якунловчи ва маълум қилинган божхона режими шартларидан келиб чиққан ҳолда товарлардан фойдаланишга ва (ёки) уларни тасарруф этишга рухсат берилганлигини ифодаловчи ҳаракати; - юк операциялари — божхона назорати остида турган товарларни ва (ёки) транспорт воситаларини ташиш, юклаш, тушириш, қайта юклаш, уларнинг бузилган ўровларини тўғрилаш, уларни ўраш, қайта ўраш ва ташиш учун қабул қилиш; - (Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг ягона автоматлаштирилган ахборот тизими (божхона органларининг ахборот тизими)) — божхона чегараси орқали олиб ўтиладиган товарларнинг ва транспорт воситаларининг божхона назоратини амалга ошириш учун уларга доир ҳужжатлар ва маълумотларнинг киритилишини, ҳисобга олинишини ҳамда мониторинг қилинишини назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг автоматлаштирилган тизими. - 3-боб. Товарларни ва транспорт воситаларини божхона чегараси орқали олиб ўтиш - 16-модда. Товарларни ва (ёки) транспорт воситаларини божхона чегараси орқали олиб ўтиш шартлари - Товарларни ва (ёки) транспорт воситаларини бевосита божхона чегараси орқали олиб ўтишга қаратилган ҳаракатлар жумласига қуйидагилар киради: - божхона чегарасини кесиб ўтаётган жисмоний шахснинг божхона назорати зонасига кириши; - транспорт воситасининг божхона чегарасини кесиб ўтиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасидан ўтказиш пунктига кириши; - божхона ҳудудига йўллаш ёки ушбу ҳудуддан ташқарига жўнатиш учун товарларни транспорт ташкилотларига ёхуд халқаро почта ва курьерлик жўнатмаларини почта алоқаси операторлари ва провайдерларига топшириш; - жисмоний шахснинг қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланмаган жойлардан товарлар ва (ёки) транспорт воситалари билан божхона чегарасини амалда кесиб ўтишга қаратилган ҳаракатлари. - Товарларни ва (ёки) транспорт воситаларини божхона ҳудудига олиб кириш шартлари товарлар ва (ёки) транспорт воситалари билан божхона чегарасини амалда кесиб ўтишдан ҳамда ушбу товарлар ва (ёки) транспорт воситалари билан ушбу Кодексда назарда тутилган кейинги барча ҳаракатларни улар божхона органлари томонидан чиқариб юборилгунига қадар амалга оширишдан иборат. - Товарлар ва (ёки) транспорт воситалари божхона ҳудудига олиб кирилаётганда ташувчи уларни тайинланган божхона органи жойлашган ерга ёки бошқа жойга ушбу Кодекснинг 218-моддасида белгиланган муддатларда етказиб бериши шарт. Бунда товарларнинг ҳолатини ўзгартиришга ёки уларнинг ўровини бузишга, шунингдек қўйилган пломбаларга, муҳрларга ва божхона идентификациясининг бошқа воситаларига шикаст етказилишига йўл қўйилмайди. - Божхона декларациясини бериш ёки ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатиб ўтилган, товарларни ва (ёки) транспорт воситаларини мазкур ҳудуддан бевосита олиб чиқишга қаратилган бошқа ҳаракатларни амалга ошириш, шунингдек товарлар ва (ёки) транспорт воситалари билан ушбу Кодексда назарда тутилган кейинги барча ҳаракатларни улар амалда божхона чегарасини кесиб ўтгунига қадар бажариш товарларни ва (ёки) транспорт воситаларини божхона ҳудудидан олиб чиқиш шартлари ҳисобланади. - Товарларни божхона ҳудудидан олиб чиқишга улар ушбу Кодексга мувофиқ олиб чиқилаётган товарга нисбатан қўлланиладиган тегишли божхона режимига жойлаштирилганидан сўнг йўл қўйилади. Товарлар ва (ёки) транспорт воситалари божхона назоратидан ўтказилмасдан мазкур ҳудуддан олиб чиқилиши мумкин эмас. Божхона назорати ташувчининг товарларни ва (ёки) транспорт воситаларини олиб чиқиш нияти борлигидан олдиндан хабардор қилиш асосида божхона органи томонидан ўтказилиши мумкин. - Ўзбекистон Республикасининг миллий валютасини ҳамда валюта бойликларини божхона чегараси орқали олиб ўтиш қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади. - 17-модда. Товарлар ва (ёки) транспорт воситалари олиб кирилишидан (олиб чиқилишидан) божхона органларини хабардор қилиш - Товарлар ва (ёки) транспорт воситалари божхона ҳудудига олиб кирилаётганда ташувчи божхона органини божхона чегарасини кесиб ўтишидан хабардор қилиши шарт. - Ташувчи ёки бошқа манфаатдор шахс товарлар ва (ёки) транспорт воситалари божхона ҳудудига амалда етиб келгунига қадар улар тўғрисида божхона органига дастлабки ахборотни тақдим этишга ҳақли. - Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларида ва (ёки) қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда, товарлар ва (ёки) транспорт воситалари божхона ҳудудига амалда етиб келгунига қадар ташувчи ёки бошқа манфаатдор шахс улар тўғрисидаги дастлабки ахборотни божхона органига тақдим этиши шарт. - Товарлар ва (ёки) транспорт воситалари божхона ҳудудидан ташқарига олиб чиқилаётганда, уларни олиб ўтаётган шахс ушбу товарларни ва (ёки) транспорт воситаларини олиб чиқиш нияти борлигидан божхона органларини олдиндан хабардор қилади. Божхона органи божхона расмийлаштирувини амалга ошириш учун товарлар ва (ёки) транспорт воситалари етиб келиши керак бўлган вақт ва жойни тайинлайди. Агар товарларни ва (ёки) транспорт воситаларини олиб ўтаётган шахс кўрсатилган хабардор қилишни амалга оширмайдиган бўлса, бундай мажбурият ташувчининг зиммасига юклатилади. - Божхона чегараси кесиб ўтилаётганда божхона органини хабардор қилиш божхона чегараси орқали ўтиладиган пунктда жойлашган божхона органига товарларни ва (ёки) транспорт воситаларини, уларнинг товар кузатув ҳужжатларини тақдим этиш йўли билан амалга оширилади. - Божхона органлари ушбу модданинг бешинчи қисмида назарда тутилган ҳужжатларни қабул қилишни рад этишга ҳақли эмас. - Божхона чегараси орқали товарларнинг қувур транспорти ва электр узатиш линиялари орқали олиб ўтилиши тўғрисида хабардор қилиш ушбу Кодекснинг 25-бобига мувофиқ амалга оширилади. - Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган дарё портида ёки аэропортда тўхтамасдан божхона ҳудудини кесиб ўтадиган дарё ва ҳаво кемаларига нисбатан ушбу модда талаблари қўлланилмайди. - 18-модда. Товарлар ва (ёки) транспорт воситалари божхона ҳудудига олиб кирилаётганда тақдим этиладиган ҳужжатлар - Товарлар ва (ёки) транспорт воситалари божхона ҳудудига олиб кирилаётганда ташувчи божхона органига қуйидагиларни тақдим этиши шарт: - 1) автотранспорт воситасида халқаро ташиш чоғида: - а) автотранспорт воситасига тааллуқли қуйидаги ҳужжатларни: - Йўл ҳаракати тўғрисидаги конвенцияга (Вена, 1968 йил 8 ноябрь) мувофиқ автотранспорт воситасининг рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома; - Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларида назарда тутилган ҳолларда чет эл автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кириши, ҳудудидан чиқиши ва транзит тарзида ўтиши учун ваколатли органнинг рухсатномаси; - юклар халқаро йўлла