Uzbekistan Ministry of Health Order (2000) PDF

Summary

This document is a health order from the Uzbekistan Ministry of Health, dated December 13, 2000. It outlines a system for recording certain infectious and parasitic diseases within the health system. The document is a type of health regulation.

Full Transcript

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРЛИГИНИНГ БУЙРУҒИ 2000 йил 13 декабр № 630 «Айрим юқумли ва паразитар касалликларни ҳисобга олиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида» Ўзбекистон Республикас...

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРЛИГИНИНГ БУЙРУҒИ 2000 йил 13 декабр № 630 «Айрим юқумли ва паразитар касалликларни ҳисобга олиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси «Давлат санитария назорати тўғрисида»ги Қонунга биноан 1. ТАСДИҚЛАЙМАН 1.1. «Ўзбекистон Республикасида айрим юқумли ва паразитар касалликларни махсус хисобга олиш тартиблари тўғрисида»ги йўриқномани (1-илова). 2. БУЮРАМАН: 1.2. Қоракалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Тошкент шахар ва Тошкент вилоятлар Хокимликларнинг Соғлиқни сақлаш бош бошқармалари бошлиқларига ушбу буйруқ билан тасдиқланган йўриқномага биноан, ўрнатилган тартибда, айрим юқумли ва паразитар касалликларни соғлиқни сақлаш идора ва муассасаларида хисобга олиш махсус тизимини амалга киритиш таъминласин. 1.3. Тармоқ тиббий санитария бирлашмалари ва қисмлари рахбарларига соғлиқни сақлаш муассасаларида, болалар муассасаларида аниқланган хар бир юқумли касаллик тўғрисидаги ахборотни худудий Давлат санитария-эпидемиология назорати марказ (ДСЭНМ)ларига ушбу буйруқ билан тасдиқланган йўриқномага асосан, ўрнатилган тартибда, хабарномалар бериш тасдиқланган. 2. Собиқ СССР соғлиқни сақлаш вазирлигининг 1989 йил 13 декабрдаги №634-сонли буйруғи ўз кучини йўқотган деб хисоблансин. 3. Ушбу буйруқ ижросининг назорати Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирнинг муовини Б.И.Ниязматов зиммасига юклатилсин. МИНИСТР Назиров Ф.Г. Ўзбекистон Республикаси ССВнинг 2000 йил 13 декабр №630-сонли буйруғига 1-илова «Ўзбекистон Республикасида айрим юқумли ва паразитар касалликларни махсус ҳисобга олиш тартиблари тўғрисида»ги ЙЎРИҚНОМА Ўзбекистон Республикаси худуди фаолият кўрсатаётган, тасарруфида даволаш-профилактика ва санитария-профилатика муассасалари мавжуд вазирликлар, ташкилотлар, идоралар, бошқа нодавлат жамоат ташкилотлари хамда тиббий фаолият билан шуғуланаётган барча корхона, ташкилот, бирлашма ва муассасалар ва хусусий тиббий фаолият билан банд шифокорлар ва ўрта тиббиёт ходимлари шу йўриқномага итоат этишга мажбурдирлар. Йўриқнома ушбу буйруқ тасдиқланган кундан эътиборан кучга кирган ҳисобланади. «Шифокорлар ва бошқа тиббий ҳамда фармацевтик ходимлар ўз вазифаларини бажариш даврида фуқораларнинг касалликлари, ахлоқий ва оилавий ҳаётидаги маълумотлар билан таниш бўлиб, уларни тарқатиши қатиъян ман қилинади» («Ўзбекистон Республикаси фуқораларини соғлиғини сақлаш тўғрисида»ги Қонунинг «Шифокорлик сирларини сақлаш бурчлари» банди). Айрим юқумли ва паразитар касалликларни қайд қилишнинг махсус тизимини киритилиши юқумли касалликларни назоратини ташкил қилувчи хизматни, яъни Давлат санитария- эпидемиология назорат марказ (ДСЭНМ)лари ва соғлиқни сақлаш тизими рахбарларини тезкор хабардор қилиш, аниқланган (гумон қилинган) юқумли касалликларни аҳоли ўртасида тарқатмаслик чора-тадбирларини ўз вақтида, сифатли ва самарали амалга ошириш (касалликни ташхисига аниқлик киритиш, беморни атрофдагилардан ажратиш, касаллик ўчоғини ва бемор билан бевосита мулоқотда бўлганлар устидан назорат ўрнатиш, эмлаш ва бошқа ишлар бўйича тадбирларни ўз ичига олади) имкониятини яратади. Изоҳ: 1. Ушбу хужжатини керакли миқдорда кўпайтириш ва унга таянган холда иш олиб боришга рухсат берилади. 2. Ушбу йўриқномада соғлиқни сақлаш муассасалари учун кўчирма олаётган Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2000 йил 13 –декабр 630-сонли буйруққа 1-илова сўзи “Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2000 йил 13-декабр 630-сонли буйруғи билан тасдиқланган” сўзлари билан алмаштирилиши мумкин. Юқумли ва паразитар касалликлар тўғрисидаги маълумотлар яна қуйидаги ишларини амалга оширишда мухим ўрин тутади; - санитария-профилактика ва эпидемияга қарши чора-тадбирларни ташкил қилиш ва ўтказишда; - ахоли саломатлигига оид умумий маълумотлар тизимини айрим юқумли ва паразитар касалликлар маълумоти билан тўлдиришда; - тиббий муассаса, ташкилот ва корхоналарни вакцина зардоб ва бошқа биологик препаратлар, дори воситалар, асбоб-ускуналарга бўлган эхтиёжни тўлиқ қондиришда; - касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш бўйича илмий изланишлар олиб бориш ва такомиллашган дастурларни амалиётда тадбиқ қилишда. Юқумли ва паразитар касалликларни қайд қилиш, касаллик аниқланган жойнинг ўзида олиб борилади. I. Соғлиқни сақлаш муассасаларида махсус хисобга олиниши зарур айрим юқумли ва паразитар касалликларни рўйхати. 1. Ўзбекистон Республикаси худудида юқтириш жойи ва фуқоровий мансублигидан қатъий назар қуйидаги юқумли ва паразитар касалликлар махсус хисобга олинади: Карантин касалликлари: ўлат вабо сариқ иситма. Ушбу касалликлар ва уларга гумон қилинганлар тўғрисида ахборот навбатдан ташқари равишда, ўзидан юқори турган соғлиқни сақлаш идорасига, ўрнатилган тартибда етказилади. Мохов. Умрида биринчи маротаба аниқланган мохов ва қайталанган мохов бемор тўғрисида махсус хабарнома 2 та нусхада тўлдирилади. Махсус хабарномани 1-биринчи нусхаси лепрозорийнинг эпидемиология бўлимида қолдирилади. 2-нусхаси эса вилоят ёки Республика тери ва таносил касалликлари диспансеридаги моховга, қарши кураш олиб борадиган жавобгар шифокорга етказалади. Тери-таносил касалликларни барча турдаги захмлар, сўзак, трихофития, микроспория, фавус қўтир, жинсий герпес, трихомонад инфекциялар. Юқорида қайд этилган касалликларни охирги аниқ ташхисини қўйган шифокор «Умрида биринчи мартда аниқланган фаол сил, таносил, трихофития, микроспория, фавус, қўтир, рухий касалиги бор бемор тўғрисида шошилинч хабарнома»ни тўлдирилади 089-шакли. Хабарнома 3 кун мухлат ичида туман (шаҳар) тери-таносил диспансернинг тегишли бўлимига етказилади. Умрида биринча марта аниқланган (гумон қилинган) микроспория, трихофития, трихоманада инфекцияси, жинсий герпес, хламидиоз касаллиги билан касалланган беморларга хабарноманинг иккинчи нусхаси (089-шакли) тўлдирилади ва бемор яшаётган жойда жойлашган ДСЭНМга касаллик аниқланган (гумон қилинган)дан сўнг 24 соат ичида йўлланади. Изох: Республика, вилоят, шахар (республика пойтахтлари) тери-таносил диспансерлари ҳар ойда ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 2-кунида республика, вилоят, шахар, (республика пойтахти) давлат санитария эпидемология марказларини янги аниқланган захм (барча турлари бўйича), сўзак (ўткир ва сурункали) беморлари тўғрисида аниқланган хабарномалар асосида тайёрланган йиғма маълумотлар билан тегишли алоқа воситалари (телефон) орқали хабардор қиладилар. Шаҳар (туман) давлат санитария-эпидемиология назорат марказларига, якуни тасдиқланган ташхис билан (биринчи аниқланган ва сурункали) тери-таносил касалликлар тўғрисида рўйхат ҳам йўлланади. Сил. Умрида биринчи марта аниқланган фаол сил билан касалланган, хар бир бемор учун 089-шаклини туман (шаҳар) сил диспансери бўлими (хонаси)га агарда улар бўлмаган тақдирда, марказий туман шифохонасига 3 кун муддат ичида тўлдирилган хабарнома етказилиши шарт. Силнинг бациллар шакли бор беморлар аниқланганида 089ҳ -шаклидан ташқари яна 058 ҳ -шаклдаги шошилинч хабарнома тўлдирилади ва беморнинг яшаш жойидаги туман (шаҳар) ДСЭНМига 24 соат ичида етказилади. Шошилинч хабарнома (058 ҳ шакл) нафақат биринчи марта ташҳис қўйилган бациллар силда, балки силнинг ёпиқ шаклларида бацилларни чиқарган пайтда ҳамда хаёти давомида диспансер назоратида бўлмаган беморларни сил касаллигидан вафот этган холатларда хам тўлдирилади. 1.5. Даволаш-профилактика ва давлат санитария– 1Х –халқаро Х-халқаро эпидемиология назорат марказларида махсус индивидуал касалликлар касалликлар хисобга олиниши шарт бўлган айрим юқумли ва паразитар таснифи таснифи касалликлар рўйхати. бўйича коди бўйича коди 1.5.1. Ич терлама 002.0 А 01.0 1.5.2. Паратифлар А,В,С 002.1-3,9 А 01.1-3 1.5.3. Бошқа сальмонеллёз инфекциялар, жумладан 003 А 02 касалхона ички инфекциялари 1.5.4. Бактериал ичбуруғ (шигиллёз) 004 А03 0-3 1.5.5. Иерсениоз 027,2* А04.6 А28.2 1.5.6. Амёбиаз ва балантидиаз 006, 007.0 А06 А07.0 1.5.7. Колит, энтерит, гастроэнтерит, бактерия ташувчиси чақирган ротавирус инфекциялар (Escherichia coli, 008, 005.0 А04.0-8 А05- ferobakter, aerogenes ва бошқалар) аденовирус, эктеровирус 2-4,8 0.2 4,8 А08 ва бошқа вируслар ҳамда этиологик тасдиқланмаган овқат токсико инфекциялари 1.5.8. Ўткир ичак инфекциялар этиологик тасдиқланмаган 009 А 09 овқат токсикоинфекциялар 005.9 А 05.9 1.5.9. Туляремия 021 А 21 1.5.10. Куйдирги 022 А 22 1.5.11. Бруцеллёз, барча шаклларда 023 А 23 1.5.12. Листериоз, эризипилоид, пастереллёз ва бошқа 027.0, 027.2 А28.0.8.9. бактерияли зоонозлар 027.8 А 32 А 26 1.5.13. Бўғма (дифтерия) 032 А 36 1.5.14. Кўкйўтал (бактериологик тасдиқланган 033 А 37 паракўкйўтал) 1.5.15. Скарлатина ва бошқа стрептококли инфекциялар 034.1 А 38 1.5.16. Менингококли инфекцияларни барча шакллари, 036 А 39 бактерия ташувчиларни қўшган холда 1.5.17. Қоқшол ва бошқа клостридиозлар 037 А 33 А 35 1.5.18. Ортирилган иммун танқислик синдроми (ОИТС) 042-044 В 20 В 24 Иерсениозлар гуруҳига Yersinia interocolitica ва Yersinia pseudotuberculosisлар чақирган, лаборатор усулда тасдиқланган ва эпидемиологик вазиятни ҳисобга олиб касалликлар кўпайган пайтда клиник ташхис қўйилган беморлар ҳам киритилади. 1.5.19 Ўткир полиомиелит 045 А80 1.5.20 Сувчечак 052 В01 1.5.21 Қизамиқ 055 В05 1.5.22 Қизилча 056 В06 1.5.23 Япон чивини, баҳор-ёзги кана ва бошқа трансмиссив энцефалитлар, лимфоцитар ўткир хориоменингит, энцефалит А83 ва бошқа вирусли бўғимоёқликлар орқали ўтмайдиган 063.0 А89 марказий нерв системаси (МНС) касалликлари. 1.5.24 Қрим, Омск ва бўғим оёқлилар орқали юқтириладиган 065, А98 бошқа геморрагик иситма ва бошқа вирусли иситмалар. 078.6 А99 1.5.25 Вирусли гепатитлар 070 В15 В19 1.5.26 Қутириш 071 А82 1.5.27 Эпидемик паротит (тепки) 072 В26 1.5.28 Орнитоз (пситтакоз) 073 А70 1.5.29. Юқумли мононуклеоз 075 В27 1.5.30. Ящур 078.4 В08 8 1.5.31 Эпидемик тошмали терлама, Брилл касаллиги, Ку- иситмаси, канали тошмали терлама, сичқон терламаси ва 080-083 А75-А79 бошқа риккетсиозлар 1.5.32. Бегзак 084 В50-В54 1.5.33. Лейшманиоз 085 В55 1.5.34. Лептоспироз 100 А27 1.5.35. Келтирилган тропик касалликлар (паразитар ва 120 В65-В74 вирусли-цистосомоз, филяриатоз, дракункулёз) 125 В72 086 1.5.36. Гелминатозлар (трематодоз, эхинококкоз, тениоз, 121.122.123.0 В66-В67 тениаринхоз, дифиллобатриоз, гименолепидоз, трахинеллёз, 123.2123.4123.6 В71.0 анкилостомидозлар, аскаридоз, стронгилоидоз, трихоцефалёз, 124.126.127.0 В75-В80 энтеробиоз) 127.2137.3 127.4 1.5.37. Педикулёз 132 В85 1.5.38 Пневмонистоз 136.3 В59 1.5.39. Легионеллёз 482.9 А48 1.5.40. Даволаш-профилактика муассасаларида 0008-009.320.595.0. 599.0 А0.8 А09 00 мижозларга тиббий ёрдам кўрсатиш билан боғлиқ 659.3. 670. 674. 3 675. 682. N30 N39, 075.3 касалхона ички (йирингли-септик) инфекциялари 684.686. 0. 730.0 0771.4 085. 086. 091. 771.5. 771.6. 771.8. 998.5 L01. L03 L08 (ёшидан қаътий назар) 999.3 M86 A68.1 B96.5 1.5.41. Канали қайталама терлама. Эпидемик 087.1 A68.1 қайталама терлама. 1.5.42. Псевдомонозлар (кўк йирингли инфекция). - B96.5 Даволаш-профилактика муассасаларида мижозларни текшириш, даволаш, муолажалар ўтказиш ҳамда шу муассасада бўлган пайтида юқумли касалликни юқтириш холатида, орттирилган касалликларни ички инфекцияси деб юритилади; Чақалоқларда ва туққан аёлларда акушерлик стационаларидан чиққандан сўнг бир ой мобайнида содир бўлган шу касалликлар ҳам киради, аммо касалхона ички инфекциясига таалуқлилиги ҳар бир ҳолат бўйича коллегиал тарзда ҳал қилинади. Касалхона ички инфекцияси сифатида қуйдагилар ҳисобга олинади: 1. Ўткир юқумли касалликлар; 2. Қуйидаги ҳолатларга боғлиқ йирингли-шамоллаш (йирингли-септик) инфекциялари; - туғруқ ва абортлар; - оператив муолажалар; - даволаш ва профилактик препаратлар инъенкциялари; - қон ва қон ўрини босувчи препаратларни қуйиш, гемодиализ, гемосорбция, томирларга катетер орқали юборишлар; - сунъий нафас аппаратларини ишлатиш, трахеотомия, интубация, сийдик қопига катетер киритиш, турли орган ва тизимларда эндоскопик текшириш ва бошқа холатлар. 1.6. Даволаш-профилактика муассасаларда индивидуал ва ДСЭНМ ларда йиғма хисобга олинадиган касалликлар. 1.6.1. Грипп 487 110 1.6.2. Юқори нафас олиш йўлларини кўп сонли ёки жойлашуви аниқ бўлмаган ўткир инфекциялар (ўткир 465 106 ларингоффарингитлар, бошқа нафас олиш йўлларини кўп сонли ва жойлашуви аниқ бўлмаган ҳолатлар) 1.7. Даволаш-профилактика муассасалари ва ДСЭНМларда индивидуал хисобга олиниши шарт бўлган бошқа ҳолатлар. 1.7.1. Бактерия ташувчилар 1.7.1.1. Ич терлама V02.1* Z22.0 1.7.1.2. Паратифлар V02.3 Z22.1 1.7.1.3. Бошқа сальмонеллёзлар V02.2 Z 22.1 1.7.1.4. Ич буруғлар V 02.3 Z 22.1 1.7.1.5. Дифтерия кўзғатувчиларнинг токсиген V 02.4 Z 22.2 штаммалари 1.7.1.6. Бегзак паразит ташувчилари V 02.9 Z 22.8 1.7.1.7. Одам иммун танқислиги вирусини ташувчилари 795.8 Z 21 1.7.2. Ҳайвонларни тишлаши, сўлагини тегиши, - T 14.1 тирнаши. 1.7.3. Профилактик эмлашга мос бўлмаган реакциялар. - T88.1 1.7.4. Гепатит вирусини ташувчилар. - Z 22.5 1.7.5. Жинсий алоқа орқали юқадиган юқумли - Z 22.4 касалликларнинг кўзғатувчиларини ташувчилар. * Ич терлама ва паратифларнинг бактерияларини ташувчилар 364/х-шаклдаги «Ич терлама ва паратиф бактерия ташувчиларни ҳисобга олиш картасини ҳисобга олинади». 1. Давлат санитария-эпидемиология назорати марказларида алоҳида шахсий ҳисобга олиниши шарт касалликларни даволаш-профилактика муассасаларида ҳисобга олиш тартиблари. Юқумли касалликка чалинган беморга алоқадор барча маъмулотлар, жумладан айрим эпидемиологик тавсифлар ҳам даволаш-профилактика муассасанинг хусусиятига мос равишда «Стационар беморининг тиббий картаси», “Беморнинг амбулатор картаси” ва бошқа асосий тиббий хужжатларга ўтказилиши шарт. Умум қабул қилинган тартибга мувофиқ, ҳар бир касаллик ҳолати бўйича “Охирги (аниқлаштирилган) ташҳисни қайд қилиш учун статистик талон” (025- шакл) тўлдирилиши лозим. Эмлашга мос бўлмаган реакция, тишлаш, тирналаш, хайвон сўлагини тегиши каби 1.5 ва 1.7 пунктларда киритилган (тахмин қилинган) касалликларни хар бир учун “Юқумли касаллик овқатдан, ўткир касбий захарланиш, эмлашга мос бўлмаган реакциялар тўғрисида шошилинч хабарнома” (058/х шакл) тўлдирилади (кейинчалик матн бўйича шошилинч хабарнома деб юритилади) ва 12 соат ичида касаллик қайд этилган жой (беморнинг қаерда яшашидан қатъий назар)даги худудий ДСЭНМга олдин алоқа воситалар орқали кейинчалик ёзма равишда етказилади. Касалланган бемор тўғрисидаги маълумот “Юқумли касалликларни ҳисобга олиш журнали” (060/х шакл)да қайд қилинади. 3. Шошилинч хабарномани тўлдириш ва худудий ДСЭНМига ахборотни етказиш тартиблари. Юқумли ва паразитар касаллик аниқланганда ёки унга тахмин қилинганда қуйидаги муассасаларда врач ёхуд ўрта тиббиёт ходими шошилинч хабарномани тўлдиришлари шарт. Мулкчилик шакли, жойлашган жойи ва идоравий мансублигидан қатъий назар, барча амбулатория- поликлиника муассасалари (аниқланиш, шароити ҳисобга олинмасдан, амбулатория-поликлиникага қилган мурожаати, уй кўриги, профилактик кўрик ва бошқаларда); Мулкчилик шакли, жойлашган жойи ва идоравий мансублигидан қаътий назар, барча стационар муассасаларида аниқланган юқумли касалликларда (аниқланиш шароитига қарамасдан; юқумли касаллик бошқа соматик касаллик ўрнига қўйилганда ёки ўзгартирилганда, касалхона ички инфекцияси, сексион текшириш ва бошқа ҳолатларда); Нодавлат секторидаги тиббиётга оид муассасаларда ва ўз мутахассислиги бўйича хусусий врачлик фаолияти билан шуғулланилганда, аниқланган ёки тахмин қилинган юқумли касалликларда; Суд-тиббиёт экспертизаси муассасаларида аниқланган ёки тахмин қилинган юқумли касалликларда; Болалар, мактабгача тарбия муассасаларида, мактабларда, олий ҳамда ўрта махсус ўқув юртларида ва бошқаларда аниқланган ёки тахмин қилинган юқумли касалликларда; Санатор-курорт ва ижтимоий таъминот тизими муассасаларида аниқланган ёки тахмин қилинган юқумли касалликларда; Фельдшерлик хизмати муассасаларида (фельдшерлик-акушерлик пунктларида, фельдшерлик соғломлантириш пунктларида), аниқланган ёки тахмин қилинган юқумли касалликларда; 4. Соғлиқни сақлаш муассасаларнинг айрим типларида ишловчи ходимлар томонидан шошилинч хабарномани тўлдириш ва йўллашлари бўйича қўшимча кўрсатмалар. Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги фельдшерлик хизмати муассасаларида ишловчи тиббий ходимлар шошилинч хабарномани 2 нусхада тўлдирадилар (3.1.7* банди); шошилинч хабарноманинг нусхаси худудий ДСЭНМга, 2- нусхаси ўзининг юқори шифокорлик даволаш-профилактика муассасасига (участка, туман, шаҳар касалхонаси, амбулатория, қишлоқ пункти, поликлиника) йўлланади. Болалар муассасаларида (ясли, ясли-боғча, боғча, боғча-мактаблар, мактаблар, академик лицейлар, коллежлар ва бошқалар) хизмат қиладиган тиббиёт ходимлари ўз муассасаларида болаларни тиббиёт кўригидан ўтказиш пайтида ёки бошқа ҳолатларда юқумли касаллик аниқлаган (тахмин қилинган)да, улар тўғрисида шошилинч хабарнома тўлдириб, худудий ДСЭНМга етказишлари (олдин алоқа воситалари орқали, кейинчалик ёзма равишда) шарт. Шаҳардан ташқарида ва шаҳар ичкарисида жойлашган болаларни соғломлантириш муассасалари (ясли, ясли-боғча, боғча, боғча мактаб, қишки ва ёзги соғломлантириш оромгоҳлари ва бошқалар)да ишлайдиган тиббий ходимлар ўз муассасаларида аниқланган (тахмин қилинган) юқумли кассаликлар тўғрисидаги шошилинч хабарномани тўлдириб, шу муассасалар устидан кундалик санитария назоратини олиб борувчи, ҳамда вақтинчалик соғломлантириш муассаси жойлашган худудий ДСЭНМларга йўллайдилар. Мутахассислиги бўйича хусусий тиббий фаолият билан шуғулланувчилар тиббиётга оид ишлар билан шуғулланувчи нодавлат ташкилот, корхона, бирлашма «Ўзбекистон темир йўллари» Давлат акцонарлик тижорат компанияси “Ўзбекистон хаво йўллари” Давлат авиокомпанияси ва бошқа вазирлик, идора ва ташкилотлар шошилинч хабарномани 2 та нусхада тўлдирилиб, биринчи нусхасини ўз жойидаги худудий ДСЭНМ га ва иккинчи нусхасини ўзининг юқори ташкилотига йўллайдилар. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа, Ички ишлар вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси Миллий хавфсизлик хизматига қарашли даволаш-профилактика муассасаларида, фақат ўз хохоши билан ёлланган ходимлар ва уларнинг оила-аъзоларига аниқланган(тахмин қилинган) юқумли касалликларда шошилинч хабарнома тўлдирилади ва беморнинг яшаш жойидаги худудий ДСЭНМга йўлланади. 5. Стационар даволанишга юқумли касаллик билан (юқумли касаллика тахмин қилинган) жойлаштирилган беморлар тўғрисидаги, юқумли касаллик ташхисига аниқлик ва ўзгартиришлар киритиш хақидаги ахборотни етказиш тартиблари. 5.1. Юқумли касалликлар касалхонаси (юқумли касалликлар бўлими бор касалхона беморни касалхонага етказиш учун йўлланган) даволаш-профилактика муассасаси тўғрисида худудий ДСЭНМга хабар бериши шарт. 5.1.1. Касалхонага ётқизилган, шу йўриқноманинг 15-17 бандларида келтирилган юқумли касал билан касалланган (тахмин қилинган) бемор хақидаги шошилинч хабарномани, бемор касалхонага тушган вақтдан бошлаб 12 соат ичида ДСЭНМга етказиши(058/х-шакл бўйича) шарт. 5.1.2. Юқумли касаллик ташхисига аниқлик ёки ўзгартиришлар, охирги ташхис қўйилгандан кейин 12 соат ичида шошилинч хабарнома ДСЭНМга етказилиши лозим (058/х-шакл бўйича). 5.2. Юқумли касаллик ташхисига аниқлик ёки ўзгартириш киритган даволаш-профилактика муассасаси 12 соат ичида янги шошилинч хабарномани тўлдиради ва худудий ДСЭНМга йўллайди. Бунда аниқлик киритилган ёхуд ўзгартирилган ташхис қўйилган сана, дастлабки ташхис ва лабаратор текшириш натижалари кўрсатилиши шарт. 5.3.Худудий ДСЭНМ тезкор тартибда, аниқланган касаллик билан бемор касалхонага ётқазилгани, ташхиси тасдиқлангани(ўзгартирилгани) тўғрисида жойлардаги даволаш-профилактика муассасаларига хабар бериши лозим. 6. Даволаш-профилактика муассасаларида “Юуқумли касалликларни қайдлаш журнали” (060/х шакл)ни юргизиш тартиблари. 6.1. Юқумли касаллик билан касалланган беморларни хар бирини алохида хисобга олиш ва кейинчалик улар тўғрисида маълумотларни тўлиқлигини, хамда ахборотларни ДСЭНМларига етказиш муддатларини назорат қилиш учун, шошилинч хабарнома маълумотлари, хар бир даволаш- профилактика муассасаларида юрғазиладиган махсус “Юқумли касалликлар қайдлаш журнали”га (060/х-шакл) (кейинчалик мант бўйича “060/х-шакл” журнали деб юритилади) ўтказилади. 6.1.1. Журнал давлат ва нодавлат даволаш-профилактика муассасаларида болалар мактабгача тарбия муассасалари, мактаб, академик лицей, коллеж, ёзги ва қишки соғломлаштириш ва бошқа муассасаларда юргазилиши шарт. 6.1.2. Шошилинч хабарнома орқали хисобга олинадиган хар бир юқумли касаллик (бактерия ташувчи)лар учун журналдан алохида варақ ажратилади. Йирик даволаш-профилактика муассасаларида кўплаб касаллик қайд этилган тақдирда (қизамиқ, сув чечак, эпидемик паротит, ва бошқалар), улар учун махсус алохида журнал тутилиши мумкин. Даволаш-профилактика муассасаларида журналнинг 13 ва14 устунлари тўлдирилмайди. 6.1.3. Участка ва туман касалхоналари, қишлоқ шифокорлик пункитлари (амбулатория)нинг ўз хизмат доирасидаги фелшерлик-акушерлик пунктлари хам “060/х-шакл” журналида, ўрта тиббиёт ходимлари томонидан аниқланган (тахмин қилинган) юқумли касалликларни, улардан олинган шошилинч хабарнома асосида қайд этишлари лозим. 6.2. Худудий ДСЭНМ томонидан,тушган тезкор маълумотлар асосида (5.3 банди) 060/х-шакл журналига касалликнинг ташхиси тасдиқланиши ўзгартирилиши ва бошқа қўшимчалар тўғрисида тегишли ўзгартиришлар киритилади. 6.3. 060/х-шаклдаги маълумотлар тахлили асосида даволаш-профилактика муасасаси ўз хизмат доирасилаги худуд бўйича эпидемик вазиятга бахо беради. Изох: 060/х-шаклда нафақат болалар муассасаси (ясли, ясли-боғча, боғча, мактаб, академик лицей, ва бошқалар)да ишлайдиган ходимлар томонидан топилган юқумли касалликлар 4.2.бандда кайд қилинади. Шунингдек бошқа даволаш-профилактика (поликлиника стационарларда) ишлайдиган тиббий ходимлар томонидан махсус маълумотномалар “Олий ва Ўрта махсус ўқув юрти, акдемик лицей, коллеж талабалари ва ўқувчиларнинг касаллиги туфайли вақтинча мехнатга лаёқатсизлиги, боланинг карантинда, бўлиши мактабга ва мактабгача бўлган болалар муассасаларида карантинт ва бошқа сабабларга кўра бўлмаслиги тўғрисида маълумотнома ” (095/х-шакл) маълумот асосида 060/х- шаклнинг 16-устундаги “Изох”деган жойга белгилар қўйилади. 7. Юқори нафас олиш йўлларининг кўп сонли ёки жойлашуви аниқ бўлмаган ўткир респиратор инфекциялари ва гриппни қайд қилиш тартиблари. 7.1. Ушбу касалликлар билан касалланган беморларни амьулатор поликлиника муассасаларида қайдлаш “Хулосаланган (аниқлик киритилган)” ташхисларни қайдлаш учун статистик талон -025- 2/х- шакл бўйича олиб борилади. 7.2. Касалхонада касалхона ичи инфекциялар (3.1.2.банди), ясли, ясли-боғча, болалар уйи, мактаб интернат, академик лицей, коллеж(3.1.5.банди)ларда грипп ва ўткир респиратор касалликлар 60/х- шаклда қайд қилинади. 8. Даволаш-профилактика муассасаларини ахборот билан таъминлаш ва хисоб китобни ташкил қилиш бўйича жавобгар лавозимдаги шахс тўғрисида. 8.1. Юқумли касалликларнинг хисоби ва хисоботининг тўлиқлиги, хаққонийлиги ва ўз вақтида топширилиши, хамда улар тўғрисида тўлиқ ва тезкор маълумотлар билан ДСЭНМни таъминлаш бўйича даволаш-профилактика муассасасининг бош врачи жавобгардир. 8.2. Хар бир даволаш-профилактика муассасасида бош врач буйруғи билан аниқланган (тахмин қилинган) юқумли касаллик тўғрисида шошилинч хабарномани тўлдириш ва тезкор маълумотни ДСЭНМга йўллаш, юқумли касалликларни қайдлаш журнали юритиш бўйича жавобгар шахс тайинланади. 8.3. Мактабгача тарбия ва мактаб, ёзги ва қишки соғломлаштириш маскани, болалар уйи, акдемик лицей, коллеж ва бошқа жойларда юқумли касалликни хисобга олиш, муасасадаги тиббий хамширага юклатилади. 9. Давлат санитария-эпидемиологи назорати марказларида юқумли касалликларни тартиби. 9.1. ДСЭНМда юқумли касалликлар ва 1.5-1.7 бандларда кўрсатилган касалликлар кузатилган шахслар алохида тартибда (индивидуал) қайд қилинади. 9.2. ДСЭНМда 1.6 бандда кўрсатилган грипп ва бошқа ўткир респиратор инфекциялар тўғрисидаги маълумотлар даволаш-профилактика муассасаларидан 3-сонли хисобот шакли, хамда тери-таносил касалликлар (изохдаги 1.3 банддига қаралсин,) сил (изохдаги 1.4 бандга қаралсин) ва алохида холатларда энтерибиоз (изохнинг 1.5 36 бандига қаралсин), асосида жамланма (йиғма) қилиб олинади. 9.3. Даволаш-профилактика муассасалари томонидан аниқланган (тахмин қилинган) юқумли касаллик тўғрисида олдин алоқа воситалари орқали кейинчалик эса ёзма шошилинч хабарнома билан тасдиқланган маълумотлар, ДСЭНМда юқумли касалликни хисобга олинади. 9.4. Шошилинч хабарномани узатиш ва йўллаш тартиблари ушбу йўриқноманинг 2-6 бандларида келтирилган. 10. ДСЭНМларда “Юқумли касалликни қайдлаш журнали”ни юритиш (060/х-шакл) 10.1. 060/х-шакли журнал қуйидаги ахборотларни ёзишни назарда тутади; шошилинч хабарномани қабул килиш вақти, касалликни аниқланган даволаш-профилактика муассасанинг номланиши, бемор тўғрисидаги маълумотлар (Ф.И.Ш. ёши, 3 ёшгача болаларнинг туғилган куни болалар муассасасининг номланиши, иш жойи ва ўқиш жойи ) касаллик тўғрисидаги маълумотлари (касалланган кун,ташхиси, ўзгартирилган) ётқазилган куни ва жойи, эпидемиологик лабаратор текширув тўғрисида маълумотлар. 10.2. Олинадиган маълумотларнинг хажмига қараб 060/-х –шакли журналини юритиш вариантлари турлича бўлиши мумкин; йирик маъмурий ва ишлаб чиқариш марказлардаги ДСЭНМларда хар бир касаллик учун алохида ва унчалик йирик бўлмаган шахар ва туман ДСЭНМларида эса барча касалликлар учун битта журнал тутилиб, хар бир касаллика алохида варақлар ажратиш мақсадга мувофиқдир. 10.3. 060/х-шакли журналдаги ёзувларни тартибга олиб бориш мақсадида хар бир инфекция бўйича йил бошидан тартибли рақамлаш олиб борилади. 060/х-шаклдаги бирламчи 9 та устун ва 11-устун шошилинч хабарнома олингандан сўнг (алоқа воситалари орқали,) 10-устун эса беморни касалхонага ётқазилганлиги тасдиқлангандан сўнгра тўлдирилади. 10.4. 060/х-шаклли журналнинг 12-устуни даволаш-профилактика муассасаларидан ташхисга ўзгартириш (аниқлик киритиш) тўғрисида шошилинч хабарнома олингандан сўнг ёхуд барча холатларда ДСЭНМда ўтказилган лабаратор текширув натижаларига асосан, биринчи хабарнома юқумли касаллика гумон қилинганда; Изох: масалан биринчи хабар колит ташхисли бемор бўйича олинган ва у тўғрисидаги маълумотлар журналнинг “Қўзғатувчилари аниқланмаган ёки аниқ белгиланмаган” устунига ёзилмасдан “Ўткир ичак инфекцияси”га ажратилган устунга ёзилган бўлса, беморни ДСЭНМнинг бактериологик лабараторияси текширувида Флекснер шигелласи топилган тақдирда, шу маълумот 060/х-шаклли журналнинг ушбу бемор қайд этилган сатр бўйича 15-12 устунда Флексерни шигелласи топилган бактериал ичбуруғ, бактериологик тасдиқланган деб кўрсатилган холда ёзилади. Барча маълумотлар “Бактериал ичбуруғ” варағига кўчирилади ва ўзгартирилган ташхис тўғрисида даволаш- профилактика муассасасига хабар берилади. Агарда ташхис биринчи хабарнома берган даволаш- профилактика муассасаси ёки бошқа (масалан касалхона)лар томонидан ўзгартирилган бўлса, даволаш-профилактика муассасаси ўзгартирилган ташхис бўйича шошилинч хабарнома (058/х- шакл)ни иккинчи маротаба бериб, тасдиқланган асосида тегишли ёзув ёзиб қўйилади. 10.5. 060/х-шаклли журналнинг 13-устунида касаллик ўчоғида эпидемиологик текширувнинг бошланиши куни, вақти, ўчоғнинг текшириш картасининг (257/х-шакли) тартиб рақами ва эпидемиологик текширув олиб борган тиббиёт ходимининг Ф.И.Ш. кўрсатилади. 10.6. 14 устунга юқумли касаллик аниқланган бемор тўғрисидаги хабарни болалар мактабгача тарбия ва мактаб муассасалари, ўқиш ва иш жойи ёхуд беморнинг доимий яшаш жойи (бошқа шахарлик бемор учун)даги ДСЭНМларга касалхона ичи инфекцияси (йирингли септикда) эса ушбу касалликни юқтирган даволаш-профилактика муасасасига етказилган сана ва вақти кўрсатилган холда ёзиб қўйилади. Изох: шахар,республика пойтахти, вилоят марказлари, республика вилоятга қарашли шахарлар ДСЭНМлари беморнинг доимий яшаш жойи бўйича туман ДСЭНМларига, юқумли касаллик шахар даволаш-профилактика муассасалари томонидан қайд этилган бўлса, у тўғрисидаги маълумотни беморни яшаш жойида тегишли эпидемияга қарши чораларни (касаллик ўчоғида мулоқаида(контакт) бўлганларни текшириш, дезинфексия ва шу кабиларни) ўтказиш учун етказишлари лозим. Худди шундай ишларни туман ДСЭНМлари шахарликларни қишлоқда жойлашган ёзги дам олиш масканларида, соғломлаштириш оромгохларида қишлоқ хўжалик ишларида ва бошқаларда беморларда аниқланган юқумли касаллик тўғрисидаги хабарни шахар ДСЭНМларига етказишлари шарт. 10.7. 15-устунда лабаратория текшируви қаерда ўтказилганлигидан қатъий назар (ДСЭНМ ёки даволаш-профилактика муассасаси), унинг натижалари кўрсатилади. 10.8. Хисобот ойидан кейинги ойнинг биринчи кунида 060/х-шаклли журнал асосида хар бир инфекция бўйича ойлик жамланма хисобот тайёрланади; якуний ташхис бўйича умумий қайд этилган касалликлар сони 9-устундаги маълумот (12 ва 15 устунлардаги ёзувларни хисобга олган холда), қишлоқ ахолиси ўртасида қайд этилган касалликлар сони, (6 устун асосида), 14 ёшгача болалар ўртасида қайд этилган касалликлар сони (3 устун асосида), ва шу жумладан, қишлоқ ахолиси орасида. 10.9. Бир қатор инфекцияларида Юқумли касалликлар харакат тўғрисидаги йиллик хисобот (форма 2 шакл) талабларига кўра, аёлларда, 0-2 ёшгача ва 3-6 ёшгача болалрда аниқланган касалликлар сони хисобланади, ҳамда бактериал ичбуруғ, ўткир ичак инфекцияси (қўзғатувчиси топилмаган ва ташхиси туғри қўйилган) овқат токсикоинфекциялари ва хаётнинг биринчи йўллида кузатилган қизамиқ касалликларига нисбатан ҳам аохида хисоб ишлари олиб борилади.  Ич терлама, паратиф, бактерия ташувчилар, бошқа сальмонеллёз инфекциялари бактерия ичбуруғ, флекснер Нюкастал Зонне шигеллари чақирган, кўзғатувчиси аниқланганн иеретсинозлар, энтеритлар, колитлар, гастроэнтероколитлар, бўғма (дифтерия) бўғмани кўзғатувчиларининг токсик штамли ташувчилари; кўкйўтал, жумладан паракўкйўтал, скарлатина, менингококкли, жумладан тарқох шакиллари, полимелит. 10.10. Амалдаги ҳисоботда касалхона ичи инфекцияларининг кўплаб тарқалган шакиллари (сальмонеллёз, ўткир ичак инфекцияси) тўғрисидаги маълумотлар, алохида ажратиб кўрсатилади. 10.11. Ойлик жамланма хисобот маълумотлари журналда тўғри хисобланиб, аниқ ёзиб қўйлган бўлиши керак, чунки бу маълумот йиллик хисоботни тузилишини енгилатади.

Use Quizgecko on...
Browser
Browser